Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Бартачьд В.
Историл культурной жнэни Туркестанв. Л. 1927, С. 194
2 Ўэбекнстон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 106-иш, 5, 7-вараклар.
1 Уша архив, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 168-нш, 28а-варак.
‘ Ўшв архив, 2-И-ф., 1-рўйхат, 314-иш, 43-варак
’ 
Иванов П.П.
Удальние эемли Сеид-Мухаммад хана Хивинского (1850-1865) Труди И.В. Ан. 
СССР. т. VI. Ленинград, 1937, С 38.: 
Л Костенко
Хивинское ханство в сельскохоэяйственном 
отнпшенин. //Военний сборник, 1874, № 4. С. 374.
‘ Ўэбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 411-иш, 3-варақ.
158
www.ziyouz.com kutubxonasi


жойлашган ҳудуди, ерининг ҳосилдорлиги, сувга кулайлиги 
эътиборга олиниб, «отлиқ» майдони микдори 10 таноб ёки 
ундан ҳам камроқ қилиб белгиланган холлар хам учрайди1.
Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш хукуки жихатидан 
хонликдаги туркман уруғларини икки тоифага ажратиш 
мумкин. Биринчи тоифа «отлик» деб аталган ер эгаларидан 
иборат бўлиб, улар кўпчиликни ташкил килмаганлар. Отлик ер 
уларнинг хусусий мулки хисобланиб, уни сотиш ёки ижарага 
бериш ҳуқукига эга бўлишган. Отлик ерга эгалик килмаган 
(отлик ерсиз), давлат ерида деҳкончилик килаётган туркман 
уругларини, уларнинг ерга эгалик қилиши жиҳатидан иккинчи 
тоифага киритиш мумкин. Улар эгаллаган (давлат) ери учун 
«даҳяк», яъни ердан унган хосилнинг 1/10 қисмини, агарда 
ери чиғир ёрдамида суғорилса, даҳякнинг ярмини, яъни 1/20 
кисмини хон хазинасига тўлаганлар1
2.
Хива хонлигида Россия хукмронлиги ўрнатилганидан кейин 
туркман уруғларининг «отлик» ер эгалари учун хон томонидан 
бериладиган имтиёзи бекор килинди. Сабаб шуки, Россия 
боскинчилари билан Хива хони ораларида тузилган Гандимиён 
битими асосида хон ўзини Россия империясининг итоаткори деб 
тан олиб, туркман уругларидан навкарликкаотликолишгазарурат 
ҳам колмади. Улардан навкарликка отлик олиш тўхтатилганидан 
кейин туркман уруғларига илгари навкарлик хизматиучун хонлик 
томонидан берилган «отлик» ерлари уларнинг ихтиёрида мулк 
ҳисобида қолдирилди ва эндиликда отлик ери учун 1Цтилла (18 
рубл), ирригация ишлари учун 2 тилла (3 рубл 60 тийин) солик 
тўлайдиган бўлдилар3.
Шундай килиб, туркманларнинг 30 таноб «отлик» ери учун 
12 тилла, яъни 21 рубл 60 тийин микдорида солик бёлгиланди. 
Шу билан уларга сув чикаришни хон хукумати ўз зиммасига 
олди. Чорва моллари учун эса молларининг 1/40 ҳисобидан
1 Туркестанские ведомостп, 1894, 23 июнь
3 Ўзбекистон МДА 125-Ифонд, 1-ракам, 464-нш, 8-аарак; 125-И-фонд. 1-рўйхат, 467-нш, 1-4- 
вараклар
3 Ўша архив, 2-И-фонд, 1-ракам. 1Я1-НШ, 117-варақ.
*
Ўзбекистон МДА. 125 И-фонд, 1-ракам, 473-иш, 31-парак.
159
www.ziyouz.com kutubxonasi


давлат хазинасига закот тўладилар4. Туркманларни сув билан 
таъминландиган арикларни тозапаш учун ҳар йили 12 кунлик 
«бегар» қазувига ўзбек белдорлари жалб қилинган. Жумладан, 
ҳар йили Тахта ҳудудидаги ёвмут уруғларига сув элтадиган 
Ғозиобод ариғини тозалашга 2 минг белдор, Манғит ҳудудида 
Кубадоғ туркманларига сув элтадиган Манғит арнасининг қуйи 
оқимнни Жамшид ёпининг бош қисмини тозалашга 400 белдор; 
Қиличниёзбой ариғининг Пўрси туркманларига сув етказиб 
берадиган қисмини тозапашга 1 минг белдор; Илонли ҳудудида 
Шоҳобод каналининг қарадошли ва имрали туркман уруғларига 
сув берадиган қуйи қисмини тозалашга 2 минг белдор; Кўҳна 
Урганч ҳудудида деҳқончилик қиладиган туркман уруғларини 
сув билан таъминлайдиган Хонёп аригини тозалашга 1 минг 
беш юз белдор, Шомурод ариғини тозалашга 1 минг белдор ва 
Лаузонни тозалашга 500 белдордан жами, 8 минг 400 белдор 
юбориб туриларди1.
Лекин туркман деҳқонларининг ерларини сув билан 
таъминлашда Хива хонлари «Туркманларни қарамликда тутиш 
учун уларни сувга муҳтожликда сақлаш зарур, ярим оч аҳволдаги 
туркман хавфсиз бўлади» қабил ида иш кўрдилар. Саид Муҳаммад 
Раҳимхон (ҳукмронлик даври: 1856-1865) ўз амалдорларига 
бунга амал қилишлари зарурлигини доимо уқтирган эди1
2. Хонлар 
ва унинг амалдорлари туркман уругларига нисбатан юргизган 
барча сиёсатида шундай тартибга амал қилдилар. Буни шундан 
билиш мумкинки, туркман ерларига сув элтадиган ариқлар 
баъзи ҳолларда тозаланиб, янги ариқлар қазилиб, уларнинг 
деҳқончиликда сувлари мўл-кўл бўлса, баъзи ҳолларда эса 
ариқлари каровсиз колиб ва ҳатто сув йўллари тўғонлар билан 
тўсилган. Сув Хива хонлари ихтиёрида хонликдаги туркман 
уруғларига нисбатан сиёсат юргизиш қуролига айлантирилган. 
Бу соҳада Хива хонларининг Россия мустамлакачилиги ва ҳатто 
ундан ҳам олдинги даврларда олиб борган сиёсати далилдир.
1 Ўшаархив, 2-И-фонд, 1 -рўйхат. 314-нш, 26-28-вараклар.
2
Ўша архив, 2-И-фонл. 1 -рўйхат, 291-иш, 137-варак.
160
www.ziyouz.com kutubxonasi


Дарёлик ўзанида 1870 йилларда текширув ишларини 
олиб борган ирригатор-инженер Н.Петросеевичнинг берган 
маълумотига кўра, Саид Мухаммадхон даврида (тахминан 
1856 йили) Лаузон ва Манғит арналари тўғон билан тўсилади. 
Натижада булардан сув олувчи Шамратёп, Мехтарёрган, Хонёп 
кабилар сувсиз колиб, хонликнинг Кўкчага калъасидан куйи 
кисми кимсасиз сахрога айланади. Сувсизлик бу ердаги ёвмут, 
гўклан ва бошқа уруғларни итоат қилишга мажбур қилади. 
Лекин шундан кейин хам хон туркман ариқларига курилган 
тўғонларни бузиб, ариқларнинг илгариги холатини тиклашни 
ўйига хам келтирмади, аксинча, бундай килмаслик тўғрисида 
ўғлига топширик хам беради1.
Дарёлик сарҳадидаги туркман уруғларининг хон ҳукуматига 
сўзсиз итоатда бўлишига мажбур килиш учун хонларнинг 
Амударёдан уларнинг ерларига окадиган арикларини тўғон 
билан 
тўсганликлари 
тўғрисидаги 
манбалар 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий Давлат архивида сакланаётган буюк 
княз 
Н.Константиновичнинг «1890 
йил 
ёзида Хиванинг 
Узбойга сафари тўғрисидаги ҳисоботида», Туркистон генерал- 
губернаторининг ирригация бўйича маслаҳатчиси муҳандис 
Гельманнинг «1899 йилда Хива хонлигига сафари ҳисоботида» 
батафсил 
баён 
килинади. 
Николай 
Константиновичнинг 
ҳисоботида, 1857 йили Саид Мухаммадхон буйруғи билан 
Амударёдан Лаузонга оқадиган ирмокнинг тупроқ тўғон 
билан бекитилиб (у «хон банд» деб аталган) ёнига курилган 
кўрғоннинг иккала томонидаги минорасига тўплар ўрнатилиб, 
Дарёликда яшовчи туркман уруғларининг сув йўли тўсилиб, 
уларни тинчланишга мажбур қилинганлиги тўғрисида2 ёзилади. 
Хива хони Мухаммад Аминхон (1848- 1855) хам туркманларнинг 
ёвмут ва чавдур уруғларини бўйсундириш максадида (тахминан

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish