- “Ўзбекистон тарихи” китобларида ҳам боскинчиларнинг
Хивани истило килиши тарихи масаласида бузилишларга йўл
қўйилди.
Жумладан, “Ўзбекистон хапқлари тарихи”нинг 1947
йил (рус тилидаги) нашрида: “Туркистон, Оренбург ва Кавказ
отрядлари 1873 йил май ойининг иккинчи ярмида ҳеч қаерда
жиддий қаршиликка учрамасдан Хивага келдилар... Хива
шаҳри остонасида озгина тўкнашув бўлиб ўтди... Хиваликлар
каршилик кўрсатишдан кўра девор устида тинчгина томошабин
бўлиб ўтирдилар” 1, - деган сўзлар ёзилган. “Ўзбекистон ССР
тарихи”нинг 1971 йил нашрида: “ 1873 йилда Туркистон генерал-
губернатори Кауфманнинг умумий раҳбарлиги
остида Хивага
карши юриш ташкил этилди. Бу юришда Туркистон, Оренбург
ва Кавказ ҳарбий округларининг кўшинлари катнашди. ...1873
йил 29 майда рус қўшинлари Хивани эгалладилар”2, - дейилади.
Ҳатго “Ўзбекистон халқпари тарихи”нинг 1993 йил (рус
тилидаги) нашрида ҳам юкоридаги нашрларда кайд килинганлар
деярли такрорланади.: “...
Туркестанский, Оренбургский и
Каеказский отрядьг в мае 1873 г. подошли к Хиве. Хан Мухаммад
Рахим во избежание кровопролития послал парламентёров к
Кау’фману с сообгцением о сдаче. А в это время в Хиве произошел
переворот, хан бьт свергнут. Тогда Веревкин инсценировал
захват Хивьг, хотя хивинцьг не сопротивлячись
" 3.
Фукаролар елкасига тушган зулмнинг барчаси 1916 йил
бошида кўтарилган Хива кўзғолонини юзага келтирди. Бу кўз-
ғолон тадкикотчилар томонидан тўлалигича ўрганилмаган
ва у тўғрида турлича карашлар макжуд. П Алексеенковнинг
“Хивинское
восстание
1916
года”4
асари
29-бетида,
“хоразмлик исёнчиларнинг Хива томон юриши асосан рус
мустамлакачиларига ва шу билан уларнинг кўлида кўғирчокка
айланган хонга карши каратилган эди”, деб таъкидланган *
*
1 История наролов Узбекистана. Т.2. Т : Изд-во АН УэССР. 1947. С. 241
’ Ўзбекистон ССР тарихи Т-2. Т.: Фан, 1971, 29-бет.
5 Исторня народов Узбекистана. Т.2. Под.ред. ак. А.Аскарпиа. Т.: Фан, 1993. С. 102-103.
*
Алекгеенков П
Хнвинскпе восстание 1916 гада, Т., 1930.
13
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлса, асарнинг 53-бетида “Февраль-мартдаги Хива қўзғолони
...фақат Россия империализмига карши қаратилди”, дейилади.
Шу билан П.Алексеенков ўзининг юқорида қайд қилинган,
“қўзғолон мустамлакачилар қўлида қўғирчоққа айланган хонга
карши кўтарилган” деган фикридан кайтади ва у хивалик
қўзғолончилар курашининг хон ҳукумати
зулмининг турли-
туман кўринишларига хам қарши кўтарилганлигини эътиборга
олмайди. П.Алексеенков асарининг якуний хулосасида "...
феврал-мартдаги Хива қўзғолони ўзбек ва туркманларнинг
умумий душманига - Россия империализмига қарши курашда ўз
кучларини бирлаштирган миллий-озодлик ҳаракатидир” ' дейиш
билан хиваликлар қўзголонининг озодлик ҳаракати
эканлиги
таъкидпанади. Лекин қўзғолоннинг хон ҳукумати зулмидан
тинкаси куриган фуқароларнинг хон зулмига ҳам қарши
қаратилганлиги эсга олинмайди.
Академик Г.Непесов асарларида1 1916 йил Хива қўзғолони
“прогрессив” ва “реакцион” деб атал ган босқичларга ажратилади.
Г.Непесов фикрича, Хўжаэли ҳокими Аваз-Хўжа бошчилигида
ўзбек ва коракалпок исёнчиларининг Хива томон юриш килиб,
йўлбошчиларининг Хивада Амударё бўлими бошлиғи полковник
Колосовский буйруғига биноан
рус солдатлари томонидан
қамокка олиниши билан қўзғолоннинг биринчи - ”прогрессив”
босқичи тугалланиб, февралдан, яъни, кўзғолоннинг асосий
кучини Жунаидхон бошчилигидаги туркманлар ташкил килиши
билан эса унинг иккинчи - “реакцион” босқичи бошланади1
2
3.
Шундай қилиб, бир ҳаракат икки хил ном билан баҳоланган.
1996 йилда нашр килинган “Хоразм гарихи” китобида ҳам
қўзғолоннинг февралгача бўлган даври халк ҳаракати
сифатида
баҳоланиб, унда “халқ ҳаракатида феодал ва мустамлакачиликка
карши кураш мақсади устунлик килса, Жунаидхон қўзғолонида
1 Ў т а асар, 54-бет,
Do'stlaringiz bilan baham: