Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Алиханов-Аварский М.
Ўша асар. 209-213-беглар.
58
www.ziyouz.com kutubxonasi


Полковник М. Аварскийнинг бу кўрганлари ўзи хизмат 
қилаётган армияси кисмининг Манғит қалъаси фукароларига 
килган вахшийликлари бўлиб, уларнинг бу қилмишлари 
тахминан минг ахолиси бўлган калъанинг факат Алиханов- 
Аварский нигохи тушиб улгурган воқеалари, холос. Бу калъада 
унинг нигоҳи тушиб улгурмаган кандай даҳшатли вокеалар 
бўлиб ўтганлиги хеч кимга маълум эмас. Чунки, Мак-Гахан 
асарида хам Мангит қалъаси якинидаги қишлок ва калъанинг 
ўзи босқинчилар томонидан ёндирилиб, кул килинганлиги 
баён қилинади1. Бу мудхиш вокеадан хабар топган ҳар бир 
киши мўғуллар истилосидан кейин хоразмликлар бундай каро 
кунларни бошидан кечирдимикан, деган хаёлга борса керак.
Манғит калъаси атрофида ва қалъа учун бўлган жангларда 
ватанпарварлар боскинчиларга ҳам кўп талафот бердилар. «Бу 
воқеаларда, - дейилади Баёний асарида, - Россия аскарларидан 
б и п а мингбоши ва тўртта саркарда ва бир неча зобит ва бир 
миқдор киши катл бўлиб, ўн беш кишига захм етди»2. Хиваликлар 
Верёвкин қушма отрядининг пойтахт томон юришида ҳам уларга 
бир неча бор ҳужумлар уюштириб, жидций талафот етказдилар.
Верёвкин бошчилигидаги кўшма отряд пойтахт томон юри- 
шида Қилич Ниёзбой, Ярмиш, Шохобод, Ғозиобод каналларини 
кечиб, Қиёт-Қўнғирот истеҳкомлари ва Қўшкўпир мавзеси 
устидан ўтиб, 26 май эрталаб хоннинг шаҳар ташкарисидаги 
«Чанашик» боғ-саройига келиб ўрнашади. Таъкидлаш жоизки, 
босқинчилар юриши давомидатинч фуқаролар уйларига бостириб 
кириб мол-мулкларини талон-торож килиб, уйларига ўт қўйиб, 
ўзларини кирғин килганлар. Россия армиясининг якинлашиб 
келишидан кўркиб, уйларига бекиниб олганларни эса рус 
солдатлари уйлари билан бирга тириклайин ёндириб юборган’. 
Верёвкин армиясининг бош штаби полковниги Скобелев ўзининг 
отлиқ ва ракета қурилмаси командаси билан ҳарбий кисмдан анча

Мах-Гахам
Ўша асар, 1й0-6ет.
1 БоЯний
Уша ас»р, 
24-бст.
’ 
Мах Гш ан
Ўша асар, 16|-1й2-бетлар; шуннкглек, 
Алиханов-Леарский.
Ўша асар, 228-233, 240 
бетлар
59
www.ziyouz.com kutubxonasi


узокда жойлашган кўплаб ёвмут овулларига бостириб бориб, 
рус армиясига қарши шиддатли жанглари учун уларни жазолаб, 
талон-торож ва кирғин қилади1.
Генерал Кауфман бошчилигидаги Туркистон отряди ва 
генерал Верёвкин бошчилигидаги Оренбург қўшма отрядлари, 
илгари келишилганидек, май ойининг охирида хонлик пойтахти 
остонасида учрашиб, бирлашган кучлар ҳужуми билан Хива 
калъасини эгаллашлари режалаштирилган эди. Шунинг учун 
ҳам хонликнинг ғарб ва шарқ томонларидан бостириб келаётган 
Россия кўшини пойтахтга шошилмоқда эди.
Туркистон отряди ҳали Хива қалъасига етиб келмаган, 
Оренбург қўшма отряди эса, илгари кайд қилганимиздек, 
пойтахт якинида жойлашган хон боғидаги қароргоҳда турган 
уч кун давомида улар билан хон навкарлари ораларида бир 
неча марталаб тўкнашувлар ва жиддий жанглар бўлиб ўтади. 
Туркманлар душман туяларидан 400 тасини қўлга туширадилар1
2. 
Душман армияси авангардига хивалик ватанпарварларнинг 
шиддатли ҳужумларидан бирида юз берган манзара полковник 
Алиханов-Аварский кундалигида: «... Биз лагердан чиқиб, 
пойтахт томон бир оз юрганимиздан кейин, бизни бир зумнинг 
ўзида бир талай хиваликлар куршаб олдилар. Келган йўлимизни, 
орқамизда колган кишлоқни эгалладилар, чекинадиган йўлимиз 
тўсилган... Юзлаб пиёдалар биз томон кела бошладилар ва ўт 
очдилар... Ўнг томонимиздаги бог девори оркасидан бирданига 
тўп товуши эшитилди, осмону фалак ларзага келиб, фалконет 
ядроси устимиздан визиллаб учиб ўтиб, қаршимизга шалоплаб 
тушди... жанг бошланиб кетди. Оломон! Оломон!, - деган 
ғазабли кийқириклар борган сари яқинлаша борди. Ҳамма 
ёғимиздан ўклар визиллаб ўта бошлади. Яна 2-3 та ядро учиб 
ўтди... Шундай пайтда жанг майдонига қиличлари бошлари 
узра яланғочланган хиваликлар лагеримиз томондан кириб кела 
бошладилар. Душман кечаси яна ҳужум килиб келди, отишмалар
1 Московскне ведомости, 1873. № 145; Туркестанский сборник, Т. 46. С. 24.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish