АЙРИМ ТАКЛИФЛАР:
1. Ҳужжат бошида (муқаддимасида) «Таълим муассасаси» ва «Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери» терминларига изоҳ бериб ўтиш, яъни Низомни ўқиётган кишига булар қандай муассасалар эканлиги, уларнинг қайси бирида тарбия объектларининг қайси тоифалари таҳсил кўришини аниқ тасаввур этиши учун батафсил баён этиб ўтмоқ лозим.
2. Республикамиз олий таълим муассасаларидаги «Чақирувгача ҳарбий таълим» факультетларининг номини «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қўлланилган терминга мос келтириш, яъни «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» ёки «Чақирувга қадар бошланғич таълим» номига ўзгартириш таклифини тегишли вазирликка киритиш даркор.
3. Тарбия объектларининг (тоифаларининг) номланишига аниқлик киритиш талаб этилади.
Мисол учун, таълим муассасасида таҳсил кўрадиган ёшлар «ўқувчилар», деб аталадиган бўлса, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида таҳсил кўрадиган ёшлар ким деб аталади? Модомики уларда иқтисодиёт тармоқларида меҳнат қилаётган ёшлар ҳам таҳсил кўрадиган бўлса, уларни «ўқувчилар», деб аташ тўғри бўладими? Умуман ушбу лагерда кимлар ва қаерлардан келиб таҳсил кўради?
Ана шу саволларга жавоб топилса, лагерда тарбияланадиган тоифага ҳам ном топилади.
4. Номлари туман (шаҳар) чақирув участкасида қайд этиладиган чақирувга тайёрланиш ёшидаги ўсмирнинг тегишли дафтарчасига (яъни «Приписная книжка»сига) босиладиган муҳр матнини «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қўлланилган терминга мос келтириш мақсадга мувофиқдир.
Негаки бу муҳр, назаримда, тегишли қонун ҳужжатлари ва унда қўлланилган терминологиялардан мутлақо бехабар бир шахс (фамилиясини келтирмайман) томонидан бир вақтлар ишлаб чиқилиб (аниқроқ айтиладиган бўлса, Қонуннинг давлат тилида битилган матнига қарамасдан рус тилидан давлат тилига ўзича ўгириб), марказлаштирилган тарзда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига тарқатилган.
5. Таржима қилинган Низом матни ва унинг рус тилида ишлаб чиқилган таҳририни (электрон шаклини) ЎР МВ ИБ Меъёрий ҳужжатларни таржима қилиш бўлимидан қабул қилиб олиб, диққат билан солиштириб чиқиш тавсия этилади.
Негаки, ҳужжат мазмунида таржимон нуқтаи назаридан айрим етишмовчиликлар мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари келтирилмоқда:
1- модда. «усвоить положения Конституции Республики Узбекистан об обороне страны и её защите от вооруженной агрессии» (Конституцияда бундай сўзлар қўлланилмаган);
16- модда. «боевой и общественно-политической подготовки» (бундай тайёргарлик ҳозир бошқача номланади);
41- модда. «….к нормативам военнослужащих первого периода службы» (бугунги кунда муддатли ҳарбий хизмат даврларга (яъни илгари бўлингандек баҳорги ва кузги мавсумларга) бўлинмайди) ва ҳоказо.
Ушбу камчиликлар таржима жараёнида бартараф этилиб, давлат тилида битилган таҳририда тегишлича баён этилган. Низомнинг иккала тилда тайёрланган электрон шаклдаги матнларининг тегишли жойлари ранг бериб ажратилган.
Она юртимиз ёшларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиясини ташкиллаштиришдек масъулиятли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.
Do'stlaringiz bilan baham: |