Ўзбекистон республикаси ёшларининг


- БОБ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА ОЛИБ БОРИШ



Download 0,67 Mb.
bet2/9
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#707053
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Чакирувга кадар бошлангич тайёргарлик Низом

2- БОБ
ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА ОЛИБ БОРИШ


3. Таълим муассасасида таҳсил кўраётган ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлигига жами 140 ўқув соати ажратилади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида битириш арафасидаги курсдан эътиборан ҳафтада икки соатдан ўтказилади.
Бундай таълим муассасаларида дарсдан ташқари соатлар давомида соҳага доир ўқув, хроникал-ҳужжатли видео ва кинофильмлар намойиши ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, ҳарбий ишни чуқур ўрганишни истаган ўқувчилар билан факультатив курс дастурлари бўйича қўшимча машғулотлар ўтказилади.
Ўқувчилар томонидан ўқув машғулотлари давомида ўзлаштирилган билим, кўникма ва маҳоратлар:
ҳарбий иш асосларини ўрганиш тўгараклари ва ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича секцияларда;
ҳарбий-спорт мусобақалари (ўйинлари) жараёнида;
ҳарбий-техник таълим муассасалари, мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерлари ва шу каби йўналишларда фаолият юритадиган мактабдан ташқари таълим муассасаларига ташриф буюриш давомида мустаҳкамланади.
4. Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг фуқаро муҳофазаси бўлимига доир қизлар билан ўтказиладиган машғулотлар ўсмирлар билан бирга, тиббий билим асослари бўйича машғулотлар эса алоҳида ўтказилади. Айни вақтда ўсмирлар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси бошчилигида, ўқувчи қизлар эса тиббий билим асослари фани ўқитувчиси бошчилигида таҳсил кўради.
5. Таълим муассасасида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик режаси бутун ўқув йилига ҳафталарга тақсимланган тарзда ишлаб чиқилади. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари умумий дарс жадвалига киритилиб, синфлар ва ўқув гуруҳларига бўлиниб ўтказилади.
Таълим муассасасининг ўқув гуруҳи гуруҳ деб ном берилиб, ушбу гуруҳ ўқувчилар сонига кўра секцияларга бўлинади. Таълим муассасаси директорининг буйруғи билан энг ибратли ўқувчилар орасидан гуруҳ ва секция командирлари тайинланади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотларида ўқувчилар тегишли таълим муассасасида жорий этилган кийим кийган ҳолда иштирок этишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган ҳарбий кийим ёки бундай кийимга ўхшаш кийим кийиш ёхуд таълим муассасасида жорий этилган кийимга ҳарбий хизматчиларнинг кийимига тақиладиган (тикиладиган) фарқловчи нишонлар тақиш (тикиш) ман этилади.
6. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик таълимотининг якуний босқичида, ушбу фан учун ажратилган вақт ҳисобидан таълим муассасасининг битирувчи курс ўқувчилари билан уч кунлик ўқув-дала машғулотлари ўтказилади. Бундай машғулотлар давомида ўқувчилар жанговар қуролдан ўқув-отиш машқини (хусусан автомат билан бошланғич ўқув-отиш машқларини) бажаришади. Шу билан бирга ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўлимларига тааллуқли назорат меъёрларини бажариш кўникмалари синовдан ўтказилади. Ушбу мақсадда мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларининг ўқув-моддий базаси, шунингдек, тегишли таълим муассасасини оталиққа олган ҳарбий қисм ва спорт ташкилотларининг ўқув-моддий базаларидан фойдаланиш мумкин.
7. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги учун жами 160 соат ажратилади.
Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи томонидан ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган ўқув-дала йиғинлари даврига чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, жисмоний тарбия ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар режалари, методик ишлар режаси ишлаб чиқилиб, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими билан мувофиқлаштирилганидан сўнг, тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади. Ҳар бир взводда машғулотлар жадвали тузилади, гуруҳда эса режа-конспектлар тайёрланади.
Ўқувчилар 3-4 та гуруҳдан ташкил топган взводларга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳ учта секциядан иборат бўлиб, умумий одам сони 25 кишидан ортмайди. Взвод ва гуруҳ командирлари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, секция командирлари эса ўқувчилар орасидан тайинланади.
8. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури бўйича ташкиллаштирилган таълим-тарбия жараёни ниҳоясига етгач, ҳар бир ўқувчининг назарий билим ва амалий кўникмаларини текшириш учун назорат машғулотлари ўтказилиб, якуний баҳо белгиланади. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш учун туман (шаҳар) ҳокимиятининг қарори билан таркибига мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти кенгаши вакиллари киритилган комиссия тузилади.
9. Ўқувчиларга ўқли қуролдан ўт очишни ўргатиш машғулотлари фақат қўшинларнинг ўт очиш майдонлари ёки тирларда, Ўқли қуролдан ўт очиш курси (рус. Курс стрельб из стрелкового оружия) талабларига сўзсиз амал қилинган тарзда ўтказилади.
Автоматдан жанговар патронлар қўлланиладиган тарзда ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган ўт очиш машғулотларини ташкиллаштириш вақти, жойи ва ўтказиш тартиби туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиб, тегишли гарнизон бошлиғи, ҳарбий қисм командири, ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи билан мувофиқлаштирилган режада акс эттирилади. Ушбу режа ўқув йили бошлангунга қадар тегишли таълим муассасаси ва корхона раҳбарларига етказилади.
Отиш тайёргарлигининг автоматик ўқли қурол қўлланиладиган машғулотларини таълим муассасаси ихтиёридаги тирда ўтказиш ман этилади. Таълим муассасаси ихтиёридаги кўчмас тирда ташкиллаштириладиган отиш тайёргарлиги машғулотларида фақат пневматик ва кичик калибрли милтиқлар қўлланилади.
Бундай машқларни амалий бажаришга фақат ўт очиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билимлар ва кўникмалар синовидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларгагина рухсат берилади.
10. Қўшинларнинг ўт очиш майдони ёки ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаси ихтиёридаги тирда ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган бошланғич ўқув-отиш машқлари ташкиллаштириб, ўтказилиши учун гарнизон бошлиғи, ҳарбий қисм командири ёки ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи томонидан ушбу машқлар маъмурияти (ўт очиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи ва ҳ.) Ўқли қуролдан ўт очиш курси талабларига мувофиқ тайинланиб, жанговар автоматлар ва бундай қуролдан қўлланиладиган патронлар ҳавола этилади.
11. Автоматдан жанговар патронлар қўлланилган тарзда ўтказиладиган ўт очиш машғулотлари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ёки спорт ташкилоти тасарруфидаги ўт очиш майдонида (тирда) ташкиллаштириладиган туман ёки шаҳарда, жанговар автоматлар ва бундай қурол туридан қўлланиладиган патронлар ўт очиш машқлари даврига, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг кўрсатмасига биноан тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ихтиёрига ажратилади. Автоматдан жанговар патронлар қўлланилган тарзда ўтказиладиган ўт очиш машғулотларига тегишли мудофаа ишлари бўлимида фаолият юритаётган офицерлар раҳбарлик қилади. Ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган бошланғич ўқув-отиш машқлари пухта ташкиллаштирилиб, сифатли ўтказилиши учун Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг кўрсатмасига асосан тегишли ҳарбий қисм ёки ҳарбий таълим муассасасининг соҳага доир бой тажрибага эга офицер ва сержантлари тайинланиши мумкин.
12. Ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича назарий билим ва амалий кўникмалари, бошқа фанлар учун белгиланган билим ва кўникмаларни назорат қилиш ва баҳолаш тизими қўлланилиб баҳоланади.
Ўқувчининг уч кунлик ўқув-дала машғулотлари давомида олган умумий баҳоси чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича олган якуний баҳоси саналади. Якуний баҳо битирувчининг ўрта маълумот тўғрисида аттестати, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани ҳақидаги шаҳодатномаси, дипломига илова қилинадиган семестр ва имтиҳон ведомостларининг кўчирмасида акс эттирилади.
Соғлиғининг ёмонлиги туфайли чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани машғулотларидан озод этилган шахсларнинг дипломларига илова қилинадиган семестр ва имтиҳон ведомостларининг кўчирмасида якуний баҳо акс эттирилмайди.
Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида таҳсил кўрган чақирилувчиларга чақирувга қадар бошланғич тайёргарликдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириб берилади.
13. Таълим муассасалари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларидаги ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар:
ёшлар қалбида Ўзбекистон Республикаси ва республика халқига содиқлик, Ватанимиз тарихи ва халқимизнинг эзгу анъаналарига ҳурмат билан қараш сифатларини шакллантириш;
ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, ҳукумат қарорларига сўзсиз амал қилиш руҳида тарбиялаш;
ёшлар орасида ўзбек халқининг қаҳрамонона анъаналарини тарғиб қилиш, ёшларнинг миллий Қуролли Кучларимиз ва унинг сафидаги ҳарбий хизматга ҳурмат билан қараш, юксак маънавий-шижоат сифатлари, Ҳарбий қасамёд ва умумқўшин низомларда баён этилган талаблар ижросига масъулият билан ёндашиш фазилатлари, шунингдек, интизомлилик, жасурлик, топқирлик, ташаббускорлик ва Ватанимиз ҳимоясига шайлик сифатларини тарбиялаш мақсадларда ташкиллаштирилиб, олиб борилади.
14. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг асосий мазмуни Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг конституцион бурчи эканлигини, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қудратини янада мустаҳкамлашга доир қабул қилинган қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан ҳал этилаётган вазифалар, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ҳарбий қасамёд ва умумқўшин низомларда баён этилган талаблар, ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарликдан ўтказишдан кўзланган мақсадлар ва бу борада ҳал этиладиган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга батафсил тушунтириб беришдан, халқимиз ва миллий Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва меҳнат анъаналарини ёшлар орасида тарғиб қилишдан иборат.
Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги билан уйғунлаштирилиб, ёшлар томонидан ҳарбий ишнинг сир-асрорлари, шу жумладан, оммавий қирғин қурол таъсиридан сақланиш воситалари ва усуллари, табиий ва техноген тавсифга эга фавқулодда вазиятлар юзага келган шароитда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар пухта ўзлаштириб олинишига омил бўлиши даркор.
15. Таълим муассасалари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишларнинг турли шакл ва усуллари қўлланилиб, соҳага доир тадбирлар юксак ташкилий ва ғоявий савияда, самарали, юқори сифат билан амалга оширилишига қаратилган чоралар мунтазам кўриб борилади. Таълим муассасалари ва бундай муассасаларнинг битирувчилари ҳақиқий ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасалари ўртасида мунтазам алоқа боғланиб, ёшлар орасида ҳарбий касбни тасарруф этишга қаратилган тарғибот ишлари фаол олиб борилади.
16. Таълим муассасаси ва мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида юксак ғоялар ва долзарб мавзуларга бой, юртимизда юз берган энг муҳим сиёсий ҳодиса ва жараёнлар, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мавзулар ва фуқаро муҳофазасининг асосларини тушунарли акс этадиган, Ўзбекистон халқининг ютуқлари, уруш ва жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочилари сифатида эътироф этилган ҳарбий хизматчиларни ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматнинг қаҳрамонона томонлари ва романтикасини тарғиб қиладиган кўргазмали тарғибот материаллари расмийлаштирилади.
17. Таълим муассасаси ёки мудофаа-спорт соғломлаштириш лагерида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликнинг тўла курсидан ўтган чақирилувчилар рўйхати, ушбу чақирилувчилар қайд этилган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига, уларнинг билим ва кўникмалари учун белгиланган якуний баҳолар ҳамда жисмоний тайёргарликларига оид кўрсаткичлари билан биргаликда йўлланади.
18. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик курси ниҳоясига етгач, ушбу фан бўйича ўтган таълимот якуни тўғрисида буйруқ чиқарилади. Бундай буйруқда битирувчи курс ўқувчилари билан ўтказилган ўқув-дала машғулотларининг натижалари таҳлил қилиниб, шунга асосан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастури ижросининг сифатига баҳо берилади ва курс бўйича ўтган ўқув йилига якун ясалади.


3- БОБ
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМДА МУДОФАА-СПОРТ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЛАГЕРЛАРИНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИ САРАЛАШ, ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ


19. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига тайинланадиган номзодлар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан саралаб олинади. Бундай лавозимга тайинланадиган номзодларни саралаш жараёнида уларнинг маълумоти, ҳарбий-профессионал, жисмоний ва психологик тайёргарлигининг савияси, ташкилотчилик қобилияти ва методик кўникмалари пухта шаклланганлигига эътибор қаратилади.
20. Ўқувчи қизлар билан ўтказиладиган тиббий билим асослари фани ўқитувчиси лавозимига тайинланадиган номзодлар таълим муассасаси директорлари томонидан маҳаллий соғликни сақлаш органлари билан ҳамкорликда тажрибали тиббиёт ходимлари ҳамда фуқаро муҳофазаси манфаатларида тиббиёт ҳамшираси дастури бўйича таҳсил кўрган ўқитувчилар орасидан саралаб олинади.
21. Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи, унинг тарбиявий ишлар ва ўқитиш ишлари бўйича ўринбосарларини саралаш тадбирлари (мазкур Низомнинг 19-моддасига мувофиқ) мудофаа ишлари бўлими томонидан маданият ва спорт ишлари органлари ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти билан ҳамкорликда, иқтисодиёт тармоқларига қарашли корхоналарда меҳнат қилаётган резервдаги (захирадаги) офицер ва сержантлар орасидан, жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилиши учун эса Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг штат бўйича ишга олинган ходимлари, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари орасидан саралаб олинади.
22. Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари олий таълим муассасаларининг «Чақирувгача ҳарбий таълим» факультетларида тайёрланади. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг таҳсил кўриш муддати давлат олий таълим стандарти билан белгиланади. Бундай талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги иккинчи курсдан бошланиб, битирув курсида ниҳоясига етади.
23. Олий таълим муассасасининг тўлиқ курсини тамомлаган, шу жумладан, қўшинларда ўтказилган ўқув йиғинларда иштирок этган, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимида амалиётдан ўтиб, давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахслар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан захирадаги (резервдаги) офицерлар таркибига киритилишлари учун аттестация қилинади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига олий таълим муассасасини тегишли йўналиш ва мутахассислик бўйича тамомлаган захирадаги (резервдаги) офицерлар, шунингдек, захирадаги (резервдаги) тажрибали офицерлар тайинланади.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига захирадаги (резервдаги) офицерларни ишга олиш имкони бўлмаган ҳолларда, ушбу лавозимга олий маълумотга эга захирадаги (резервдаги) тажрибали сержантлар истисно тариқасида тайинланиши мумкин.
Захирадаги (резервдаги) ҳарбий хизматчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимига тайинлаш ва ушбу лавозимдан бўшатиш тадбирлари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими билан мувофиқлаштирган тарзда таълим муассасаси директорлари (раҳбарлари) томонидан амалга оширилади.
Мудофаа-спорт соғломлаштириш лагери бошлиғи ҳамда унинг тарбиявий ишлар ва ўқитиш ишлари бўйича ўринбосарлари ўз лавозимига туман (шаҳар) ҳокимиятининг мудофаа ишлари бўлими билан мувофиқлаштирилган қарори билан тайинланади.


4- БОБ

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish