Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Электр майдони таъсир доирасида машина ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қўйиш ман қилинади. 6.12



Download 2,08 Mb.
bet37/111
Sana23.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#181567
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   111
Bog'liq
ТБ ва ПТБ(1)(1)

6.11. Электр майдони таъсир доирасида машина ва механизмларга ёқилғи ва мойлаш материалларини қўйиш ман қилинади.
6.12. Электр майдони таъсир доирасидаги ускуна ва конструкцияларга кўтарилиш керак бўлиб қолганда, электр майдони кучланганлиги ва иш жараёнининг муддатидан қатьий назар ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт.
Телескопик минора ва гидрокўтаргичда кўтарилганда унинг кўтарма кажаваси экран билан таъминланиши керак ёки экранлаш комплектидан фойдаланиш зарур.
6.13. Экранлаш майдонида, очиқ тақсимловчи ускунанинг конструкциялари ичида шунингдек газ релесига, куч трансформаторларидаги мой сатҳини кўрсатувчи релега нарвон орқали кўтарилишда электр майдонининг таъсирига қарши ҳимоя воситалари ишлатилиши шарт эмас.
6.14. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарини кўздан кечиришга ва иш жойига боришда, ходим ушбу мақсадлар учун ишлаб чиқилган йўналиш йўли бўйича юриши керак.
7. ГЕНЕРАТОРЛАР
7.1. Уйғотилмаган ва электромагнит майдонини автоматик сўндириш қурилмаси ўчирилган (вал айлантирувчи қурилма билан айлантирилганидан ташқари) ҳолда айланаётган генератор кучланиш остида деб ҳисобланиши керак.
7.2. Генераторни синаш мобайнида генератор схемаси, блок схемасига ёки унинг схемасидаги участкаларига махсус қисқа туташтиргични ўрнатиш ва олиб ташлашни генераторга ерга улагич ўрнатгандан сўнг, унинг автоматик сўндириш қурилмаси ўчирилган ва уйғотувчи ғалтагидан кучланиш олинган ишчи мўътадил даврий тезлик (частота) билан айланаётган генераторда бажариш мумкин.
7.3. Тўхтатилган блокли генераторларда агар кучланишни кўтарувчи трансформаторни юқори кучланиш томони, уламадаги хусусий (шахсий) эҳтиёжлар трансформаторнинг паст кучланиш томони ерга уланган бўлса, трансформатор-генератор блок-схемада иш бажарилганида генератордан чиқувчи симларга ерга улагич қўйиш талаб қилинмайди.
7.4. Уйғотилмай айланиб турган электромагнит майдонини автоматик сўндириш қурилмаси ўчирилган генераторнинг статор тармоғида қолдиқ кучла­ниш миқдорини ўлчаш, фазалар ёки қутбларни даврий тартибини аниқлаш ва бошқа ишларни бажаришга рухсат этилади.
Бу ишларни махсус хизмат, лаборатория, созлаш корхоналари ходимлари навбатчи ходимлар кузатуви остида ёки наряд билан электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажарилишлари шарт.
7.5. Ишлаб турган генератор роторининг изоляция қаршилигини ва унинг валидаги қолдиқ кучланишни ходимлардан бири якка ёки фармойиш бўйича махсус бўлинмалар ходимларидан IV ва III группага эга бўлган икки ишчи ўлчашига рухсат этилади.
7.6. Роторни контакт ҳалқаларини чархлаш ва силлиқлашни, уйғотгич коллекторини силлиқлашни фармойиш билан ноэлектротехник ходим якка бажариши мумкин. Ишлаётганда ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиши шарт.
7.7. Ишлаб турган генераторнинг чўтка аппаратларига хизмат кўрсатишни навбатчи ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган III группали ходимга якка ўзи бажаришига рухсат этилади.
Бунда қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш зарур:
- машинанинг айланаётган қисмларига илакишиб тортиб кетишни олдини олиб, ходим махсус кийимларининг тугмаларини тақиб ва бош кийимда ишлаши;
- диэлектрик қўлқопни ишлатмасдан диэлектрик калишлардан ёки диэлектрик гиламчалардан фойдаланиши;
- бир пайтда ток ўтказувчи қисмнинг икки қутбига ёки ускунани ток ўтказуви ва ерга уланган қисмига қўл текказилмаслиги керак.


  1. Download 2,08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish