19. АВТОМОБИЛЛАР, ЮК К¡ТАРИШ МАШИНАЛАРИ, МЕХАНИЗМЛАР ВА НАРВОНЛАРНИ Қ¡ЛЛАБ БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР 19.1. Ишлаб турган электр ускуналарида юк кўтариш кранлари ёрдамида иш бажарганда, юкларни кранлар билан кўчиришда ишни хавфсизлик ташкил қилиш бўйича жавобгар IV группага эга бўлган муҳандис-техник ходим бўлиши шарт. Бу ходим вазифаси наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин.
Айрим ҳолларда Давлат тоғ техника назоратининг (Госгортехнадзорнинг) маҳаллий органлари билан келишган ҳолда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришни назорат қилиш наряд билан ишбошчига топширилиши мумкин. Бундай шахсни тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида қайд қилиниши шарт.
19.2. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр ускуналарида ишлайдиган ҳайдовчи ва машинистлар электр хавфсизлиги бўйича II группага эга бўлишлари зарур.
Бегона ташкилот кранчилари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаси»талабларига мувофиқ ишга қўйилишлари керак.
Юкларни кранлар билан хавфсиз кучиришга жавобгар шахсни тайинлаш тартиби ва уларнинг вазифалари «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаси»-да белгилаб қўйилган.
19.3. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоғи қўриқ майдонларида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаракатига 19.1.-бандда эслатилган ходимларнинг бири назоратида ёки V группага эга бўлган маъмурий-техник ходим назорати остида рухсат этилади. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаракатига навбатчининг ёки IV группага эга бўлган тезкор-таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат берувчининг назорати остида ҳам рухсат этилади.
19.4. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоқлари остидан ўтаётганда юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг юкни кўтарувчи ва қўзғалувчи қисмлари йиғиштирилган транспорт ҳолатида бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис-равон жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи органларини юксиз, қўзғалувчи ва юқорига кўтарувчи қисмлари кўтарилган ҳолда ва ичида одамсиз юришига рухсат этилади. Бундай юриш мумкинлигига ушбу механизмни ишлаб чиқарган корхона йўриқномасида қайд қилинган бўлиши ва бу механизм кучланиш остида бўлган шиналар ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари остидан ўтмайдиган бўлиши шарт.
Очиқ тақсимловчи электр ускуналарида механизмларни ҳаракат тезлиги маҳаллий шароитга қараб аниқланади, аммо тезлик соатига 10 километр-дан ошмаслиги шарт.
Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини энг кам халқоб жойидан (устунга яқин ердан) кесиб ўтишлари лозим.
19.5. Стрелали юк кўтариш механизмларини бевосита кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғи симлари остига ўрнатиш ва ишлатиш ман қилинади.
Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чиқарилган таянчларга ўрнатиш ва уни ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни ушбу механизмни бошқарувчи машинист бажариши зарур. Ушбу мақсадлар учун бошқа ишчиларни жалб қилиш ман этилади.
19.6. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқариладиган қисмлари, строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа 3.1.-жадвалдаги масофадан кам бўлмаслиги шарт.
19.7. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ёрдамида иш бошлашдан олдин уларни кўтариш ва тортиб чиқариладиган қисми текширилиши, телескопик минораларда эса, бундан ташқари, механизмни кўтариш қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши зарур.
19.8. Ҳаво электр узатиш тармоқлари трассаларининг бурилиш қисмига ўрнатилган устунлардаги изолятор ва симларни алмаштириш ҳамда арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу устунга келган симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман қилинади.
19.9. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоғи ҳимоя зоналаридаги барча иш жараёнларида пневмогилдиракда юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг) корпусига тегиш, уларнинг ишчи органларини жойидан қўзғатиш, юк илувчи асбобларида ва бошқа асосий деталларида бирон-бир иш бажариш ман этилади.
Гусеница ғилдиракли юк кўтариш машина ва механизмлар бевосита ерда турганда, уларни ерга улаш талаб қилинмайди.
19.10. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида кўтарилаётган юк, телескопик минора тагида ҳамда тортилаётган симлар (тросслар), маҳкамловчи қозиқлар, тирговичлар, ишлаб турган механизмларнинг бевосита яқинида (5-метрдан кам масофада) одамларнинг туриши ман қилинади.
19.11. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина ҳайдовчиси билан телескопик минора корзинасидаги ишчи бир-бирини кўзи билан яхши кўриши зарур. Булар бир-бирини кўролмаган тақдирда телескопик минора яқинида корзинани юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги буйруқни ҳайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт.
Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим корзина тубида туриб, сақлагич камари тасмаси бикорзинага маҳкамланган ҳолда ишлаши зарур.
Телескоиик минора корзинасидан устунга ёки ускунага ўтиш ва корзинага қайтиш фақат ишбошчининг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
19.12. Кран стреласи ёки кўтариш механизми корзинаси кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб қолса, машинист дарҳол ушбу контактни ажратишга ҳаракат қилиши ва механизмни ҳаракатланувчи қисми ток ўтказувчи қисмдан 3.1.-жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштирилиши зарур.
Механизм (машина) кучланиш остида бўлган тақдирда механизмдан (машинадан) ерга тушиш ёки уни устига чиқиш, ҳамда ерда туриб унга тегиш ман қилинади.
Машинист ён атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида дарҳол огоҳлантирилиши шарт.
Кучланиш остидаги автомобиллар, юк кўтариш машиналари ёки механизмлар ёнган тақдирда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг оёқларини бир-биридан ажратмаган ҳолда тавони билан машинадан 8-метр масофагача узоқлашиши керак.