14.3.12. Бир-бирига устма-уст жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида, фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина ишлаш мумкин. Бунда ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
14.3.13. Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда устунни кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак. Байроқчалар ердан 2-3 метр баландликка иш бажарувчи билан бирга III группага эга бўлган бригада аъзоси осади.
Устуннинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади. Агар устунда степ-болтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан қатъий назар ундан кўтарилишга рухсат берилади. Устундаги степ-болтларни кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган тарафида жойлашган тақдирда, устунга ерда турган ишбоши ёки III группага эга бўлган бригада аъзоси кузатувида чиқиш зарур.
14.3.14. Устунда туриб, кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда ерга улагични иш олиб борилаётган ус-туннинг ҳар бирига қуйиш зарур.
14.3.15. Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлашда ўчирилган фаза симини тақсимловчи электр ускунада ерга улаш ман қилинади. Сим фақат иш жойида ерга уланиши зарур. 35 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини битта фазасида ёки навбатма-навбат ҳар бир фазасидаги ишларни бажаришда ерга улагични фақат иш олиб борилаётган фазагагина ўрнатиш мумкин. Бунда кучланиш остида бўлиб, ерга уланмаган бошқа фазаларга 3.1-жадвалда курсатилган масофадан кам оралиқда яқинлашиш ман қилинади.
14.3.16. Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида ерга улагични мустаҳкамлигини ошириш учун қўшалоқ иккита алоҳида-алоҳида бир-бирига параллел ўрнатилган ерга улагичдан фойдаланиш зарур.
Ўрнатилган ерга ўлагичдан 20 метргача симда ишлашга рухсат этилади. Бирнечта бригада бараварига иш олиб борганда, ўчирилган сим электр токи билан боғлиқ бўлмайдиган қилиб ажратиб қўйилиши зарур. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб бир дона қўшалоқ ерга улагич ўрнатилади.
14.3.17. 110 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларни алоҳида фазаларидаги таъмирлаш ишларида симга ерга улагични ўрнатишдан ёки уни олиб ташлашдан олдин электр ёйи тарқалмаслиги учун ёй ўчирувчи қурилмаси бўлган махсус штанга билан сим ерга уланиши керак.
Бу штанга фақат кўчма ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт.
14.3.18. Фазалари горизонтал жойлашган ҳаво электр тармоқларини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи фазалар траверсига ўтиш ман қилинади.