8.14. Музлаб қолган қувурлар ва очиб-ёпадиган ускуналарни фақат буғ ёки иссиқ сув билан иситиш мумкин. Газ силжиб чиқаётган жойни газ силжишини топувчи махсус аппарат ёки совун кўпиги ёрдамида аниқлаш мумкин.
Газ силжиб чиқаётган жойни қидириш ва музлаган жойни иситиш учун очиқ оловдан фойдаланиш ман қилинади.
8.15. ЭУ хонасида ва ресиверлар яқинида чекиш, очиқ олов, электр иситиш асбоблари ва кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш ман қилинади.
Аппаратларни назорат қилиш ва таъмирлаш мобайнида уларни ички қисмларини ёритиш ва кўздан кечириш учун портлашдан ҳимоя қилинган металл сеткалар билан қопланган кучланиши 12 вольтгача бўлган кўчма ёритиш лампаларидан фойдаланиш шарт.
8.16. ЭУ хоналари ичида ва эшикларда ГОСТ 12.4.026-76 га мувофиқ очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши шарт; водород ресиверларида эса «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган ёзув бўлиши керак.
8.17. ЭУ хоналарида тез аланга оладиган портловчи моддаларни сақлаш ман қилинади.
8.18. Электролит билан ишлаш мобайнида махсус ҳимоя кийимларидан (ип-газламадан тикилган костюм, резинали этиқ резина шимдирилган фартук ва резина қўлқоп) ва кўзойнаклардан фойдаланиш зарур.
Суюқ ёки қаттиқ ишқор моддаси терига, сочга айниқса кўзга тушса, куйдириб оғир асорат қолдириши мумкин.
8.19. Электролит зичлигини текширишга суюқликдан намуна олиш фақат идишдаги босим батамом туширилгандагина бажарилиши шарт.
8.20. Электролизерларга, айниқса унинг охирги плиталарига ҳимоя воситаларисиз тегиш мумкин эмас.
Маҳкамловчи болтларнинг изоляцион втулкаларига ва монополяр плиталар тагидаги изоляторларга суюқ ишқорни тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Ушбу элементлар изоляцияси бузилса электр ёйи пайдо бўлиб натижада ёнғинга ва аварияга олиб келиши мумкин. Электролизерлар олдидаги полда резина гиламлари тўшалган бўлиши керак.
8.21. ЭУ ускуналари ва қувурлари, ресиверлар ва ресиверлар билан машина зали орасидаги қувурлар узилмаган электр тизимини ташкил қилиши ва ерга улаш ускуналарига уланиши шарт. ЭУ яқинида аппаратлар ва қувурлар энг камида икки жойдан ерга уланиши зарур.
8.22. Сақлагич клапанларини текшириш учун ускуна ўчирилиши ва азот билан пуфлаб тозаланиши керак. Ишлаб турган ускунада сақлагич клапанларини текшириш ман қилинади.
8.23. Босим остида бўлган аппаратлар ва арматураларни болт ва гайкаларини маҳкамлаш ман қилинади. Шланг ва штуцерлар мустаҳкам маҳкамланган бўлиши керак.
8.24. Монтаждан, тўлиқ таъмирдан ёки узоқ вақт ишламай турган ЭУ-ни ишга тушириш жавобгар муҳандис-техник ходим назоратида амалга оширилиши шарт.
Ускунадаги таъмирлаш ишлари наряд билан бажарилиши шарт.
9. ЭЛЕКТРОДВИГАТЕЛЛАР 9.1. Электродвигателлар ва унинг ҳаракатга келтирувчи механизмларининг ток ўтказувчи ва айланаётган қисмларига тегиш билан боғлиқ бўлган ишлар олиб борилганда, электродвигателдан кучланиш олиб ташланиши шарт.
Электродвигателларни ток ўтказувчи қисмлари ва унинг ҳаракатга келтирувчи механизмларига ва айланаётган қисмларига тегиб ишлаш керак бўлмаган барча ишларни двигател ишлаб турган пайтида бажариш мумкин.
9.2. Электродвигателда иш олиб борилганда ерга улагични электродвигателни тақсимловчи ускуна (шчит) билан боғловчи кабел электр тармоғининг исталган қисмига қўйиш мумкин. Механизмларнинг айланаётган қисмига тегиш даркор бўлмаган ишларни бажаришда ва уловчи муфтани бўшатиб ажратиш керак бўлган тақдирда кабел электр тармоғини ерга улаш талаб қилинмайди.
Агар ўчирилган электродвигателдаги ишлар бажарилмаётган ёки бир неча кунга тўхтатилган бўлса, электродвигателни электр тармоғи билан улайдиган кабел электр тармоғи электродвигател томонидан ерга улаб қўйилиши шарт. Кабелнинг кўндаланг кесими кўчма ерга улаш ускунасини қўллашга имкон бермаса, 1000 В кучланишгача бўлган электродвигателларда кабелнинг фазалари пайининг кўндаланг кесимидан кам бўлмаган мис сим билан ёки кабелни фазалари пайларини ўзаро бир-бирига улаб уларни изоляциялаш керақ Ушбу ерга улаш ёки кабел фазаси пайларини бир-бирига улаш, тезкор-диспетчерлик журналида кўчма ерга улагичлар сингари ҳисобга олиниши шарт.
9.3. Насослар, тугун мўрилари ва ҳаво юборувчи ускуналар электродвигателларида, агар ушбу ускуналарга уланган механизмлар орқали электродвигателни айланиб кетиши мумкин бўлса, электродвигателларда ишлашга ижозат беришдан олдин уларнинг задвижка ва шиберлари ёпилиши ва қулфланиши, шунингдек электродвигател роторларини тормозлаш чоралари кўрилиши шарт.
9.4. Иш олиб борилаётган электродвигател яқинида жойлашган бир хил турдаги ёки унга ўхшаш габаритли электродвигателларга, ишлаб туришидан ёки захирада турганидан қатъий назар «Тўхта! Кучланиш!» деган шиорлар осилиши шарт.