Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


БРИГАДАНИ БОШҚА ИШ ЖОЙИГА КЎЧИРИШ



Download 2,08 Mb.
bet20/111
Sana23.02.2022
Hajmi2,08 Mb.
#181567
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111
Bog'liq
ТБ ва ПТБ(1)(1)

4.8. БРИГАДАНИ БОШҚА ИШ ЖОЙИГА КЎЧИРИШ
4.8.1. Электростанция ва подстанцияларнинг 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналар да бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишлашга ижозат берувчи шахс бажаради. Агар наряд берувчи наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда иш раҳбари ёки ишбошчига топшириқ берган бўлса, бригадани бошқа иш жойига кўчиришни иш раҳбари ёки ишбошчи ҳам амалга ошириши мумкин.
4.8.2. Битта ҳаво электр узатиш тармоғи, ҳаво алоқа узатиш ва кабел электр узатиш тармоқларини ҳамда электростанция ва подстанцияларни 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарнинг ҳар хил иш жойларида бригадани бошқа иш жойига кўчиришни ишбошчи нарядда расмийлаштирмасдан амалга оширади.
4.8.3. Бригадани бошқа иш жойига кўчириш на­ряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади. Навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимидан бўлган ишлашга ижозат берувчи бригадани кўчиришни наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштиради.
4.8.4. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ускунадан кучланишни олмай бажариладиган ишларда наряд фақат бригадани бир тақсимловчи ускунадан бошқа тақсимловчи ускунага кўчиришда расмийлаштирилади.
Фармойиш билан иш бажарилаётганда барча электр ускуналарда бригадани бошқа иш жойига кўчириш расмийлаштиришни талаб қилмайди.
4.9. ИШ ЖАРАЁНИДА ТАНАФФУС ВА ИШ ТУГАШИНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ
4.9.1. Иш куни мобайнидаги танаффус вақтида (овқатланиш учун, иш шароити туфайли) бригада иш жойидан чиқарилиши ҳамда тақсимловчи электр ускуна жойлашган хона эшиги қулфлаб қўйилиши зарур.
Наряд ишбошчида (назорат қилувчида) қолади.
Бригада аъзоларининг танаффусдан сўнг ишбошчисиз (назоратчисиз) иш жойига қайтишга ҳақлари йўқ. Танаффусдан сўнг ишбошчи (назорат қилувчи) бригада нарядни расмийлаштирмасдан ишга қўяди.
4.9.2. Иш куни тугаши туфайли ишда танаффус бўлса бригада иш жойидан четлаштирилиши керак.
Шиорлар, тўсиқ, байроқча ва ерга улагичлар олинмайди.
Ишбошчи (назорат қилувчи) нарядни ишлашга ижозат берган ходимга бериши, у йўқ бўлган тақдирда эса бу нарядни махсус ажратилган жойга, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар жилдига солиб қолдирилиши керак.
Маҳаллий навбатчисиз электр ускунада эса, ишбо­шчи иш куни тугагандан сўнг нарядни ўзида олиб қолишига рухсат берилади.
Ишбошчи (назорат қилувчи) иш тугашини нарядни­нг ўзидаги нусхасида қўл қўйиб расмийлаштиради.
4.9.3. Келгуси кунларда тайёрланган иш жойига бригадани қайта қўйиш ишлашга ижозат берувчи ёки унинг рухсати билан иш раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун юқори тезкор ходимнинг ижозатини олиш талаб қилинмайди.
Агар наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрида ёзма равишда қайд қилинган бўлса, ишлашга ижозат берувчининг рухсати билан ишбошчи (назорат қилувчи) бригадани тайёрланган иш жойига ишга қўйиши мумкин.
Навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан ишга ижозат берувчи томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш наряднинг ҳар иккала нусхасида расмийлаштирилади.
Иш раҳбари ёки ишбошчи (назорат қилувчи) томонидан амалга ошириладиган бригадани ишга қўйиш, фақат наряднинг ишбошчида (назорат қилувчида) бўлган нусхасидагина расмийлаштирилади.
4.9.4. Келгуси кун ишни бошлашидан олдин ишбошчи (назорат қилувчи) иш жойида қолдирилган шиор, тўсиқ, байроқчаларнинг бус-бутунлигига, тўлалигига, бутлигига ҳамда ерга улагичларни ўз жойида мустаҳкам турганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина бригадани ишлашга ижозат беради.
4.9.5. Иш тўлиқ тугаллангандан сўнг ишбошчи (назорат қилувчи) бригадани иш жойидан чиқариши, бригада қўйган вақтинчалик тўсиқ, шиорлар, байроқча ва ерга улагичларни олиб, электр ускуна жойлашган хона эшикларини беркитиб, қулфлаб ва нарядда ўз имзоси билан иш тамом бўлганини расмийлаштириши керак. Иш раҳбари иш жойини текшириб иш тамом бўлганини нарядда расмийлаштиради.
4.9.6. Ишбошчи (назорат қилувчи) иш тўлиқ тамом қилинганини ва 4.9.5-банд талабларини бажаргани тўғрисида ижозат берувчига, у мабодо йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга хабар бериши керак.
4.9.7. Иш тўлиқ тамом бўлганини расмийлаштирилган наряд ишбошчи (назорат қилувчи) уни ижозат берувчи шахсга топшириши, ёки, у йўқ бўлган тақдирда махсус ажратилган жойда, масалан, ўз кучини йўқотмаган нарядлар сақланадиган жилдга солиб қолдириши керак.
Иш тўлиқ тамом бўлгандан сўнг нарядни юбориш қийинчилик туғдирса, у ҳолда ижозат берувчининг, у йўқ бўлган тақдирда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахснинг рухсаи билан ишбошчи (назорат қилувчи) нарядни ўзида қолдириши мумкин. Бундай ҳолда, шунингдек ишбошчи (назорат қилувчи) ўриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажарса, ишбошчи (назорат қилувчи) эртаси кундан кечиктирмай нарядни навбатчига ёки наряд берувчи ходимга узоқ, бўлимларда эса бўлим маъмурий-техник ходимга топшириши керак.
4.9.8. Ишлашга ижозат берувчи иш тўлиқ тамом бўлгани расмийлаштирилган нарядни олгандан кейин иш жойини кўздан кечириб чиқиши ҳамда иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этган шахсга иш тўлиқ тамом бўлганлиги ва электр ускунани улаш мумкинлиги ҳақида хабар бериши керак.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish