Мустақил ривожланиши 1991 йилдан бошланган суверен Ўзбекистон давлати, жаҳон ҳамжамиятига ўзаро ҳурмат ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тамойиллари негизида интеграциялашиш каби улкан тарихий аҳамиятга эга стратегик вазифани ўз олдига қўяр экан, халқаро муносабатларнинг замонавий тизимида мавжуд бўлган ғоят зиддиятли ва кўп маъноли жараёнлар ва ҳодисаларнинг таъсирини тўла равшда сезмоқда. Айнан шунинг учун халқаро муносабатлар ва дипломатия тараққиётининг ўта бой жаҳон тажрибасини ўрганиш нафақат билим орттиришга оид масала сифатида намоён бўлмоқда, балки улкан амалий аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси дипломатияси
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганда сўнг ўзининг суверен ҳуқуқидан фойдаланиб, мустақил ташқи сиёсат юритишга, дипломатияни шакллантиришга эришди. Ҳозирги кунда ташқи сиёсатнинг назарий методологик, ташкилий-ҳуқуқий, маънавий асослари яратилди. Ташқи сиёсатнинг асосий тамойиллари белгилаб олинди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг бир неча хорижий давлатларда ҳамда халқаро ташкилотларда дипломатик ваколатхоналар ишлаб турибди. Қисқа вақтда Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатларнинг фаол иштрокчисига айланиб, ҳалқаро сиёсатда ўз ўрни ва обрў-эътиборига сазовор бўлди. Ҳозирги кунда ушбу жараёнлар – ташқи сиёсатнинг устивор вазифалари ва назарий асосларини ўрганиш зарурдир. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари, устивор вазифалари. Сиёсий, иқтисодий, ижтимойи соҳадаги ўзаро алоқалари. Ўзбекистон халқаро интеграцион жараёнларда иштроки. Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ташқи сиёсатда ҳимоялаш воситалари.
Ўзбекистон Республикаси дипломатияси
Сўнгги ўн йилликларда дипломатик хизмат миқёслари анча кенгайди ва бу соҳадаги иш бир мунча мураккаблашди. Ташқи сиёсат билан боғлиқ йирик муаммоларни ҳал қилиш давлатларнинг дипломатик аппарат ва ҳукуматидангина эмас, балки масъулиятли қарорлар қабул қилиши ва давлатлараро муносабатлар ривожини уларнинг халқлари манфаатларига йўналтира оладиган давлатлар раҳбарларидан бу масалага комплекс ёндашиш ва фаол иштирокни талаб этади. Шу муносабат билан халқаро ҳаётда тинчлик сиёсатининг муҳим муаммолар бўйича юксак даражадаги учрашувлар, кенгашлар, давлат раҳбарларининг визит ва музокаралари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Чунки ёш суверен давлат бўлган Ўзбекистон жаҳон миқёсида мустақил ташқи сиёсат олиб бормоқда ва унинг позицияси регионал ва глобал масалалар бўйича қарор қабул қилинишида ҳисобга олинмоқда. Ўзбекистон сингари ёш давлатларнинг ташқи сиёсий фаолияти ҳозирги пайтда регионал ва жаҳон сиёсати ва халқаро муносабатларнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Буни ҳисобга олмай туриб халқаро ҳаётдагина эмас, балки мамлакат ташқи сиёсати билан боғлик воқеаларни тўғри тушуниш ва идрок қилиш мумкин эмас.