Ўзбекистон Республикаси давлати бюджети харажатлари ва даромадлари



Download 200 Kb.
bet7/8
Sana09.04.2022
Hajmi200 Kb.
#539590
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
давлат бюджети

Давлат бюджетининг газна ижроси
Давлат бюджетининг газна ижроси тизими бюджет тизимини янада ислох килиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган холда бюджет маблагларининг максадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражадаги бюджет даромадлари ва жаражатларини бажариш самарадорлигини ошириш максадида ташкил этилади.
Газначилик Давлат бюджетининг газна ижроси конун хужжатларида белгилаб куйиладиган махсус ваколатли молия органи хамда унинг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шахарлардаги худудий молия булимлари негизидаги газначилик булинмалари томонидан амалга оширилади. Шу асосда газначилик узининг худудий булинмалари билан биргаликда Давлат бюджетининг газна ижросини амалга оширадиган махсус ваколатли молия органи хисобланади.
Давлат бюджети газна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги хамда бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат.
Давлат бюджетининг газна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона газна хисобварагига киритишдан, шунингдек, Давлат бюджетининг харажатларини шу хисобваракдан тулашдан иборат.
Давлат бюджетининг газна ижроси конун хужжатларида белгилаб куйиладиган махсус ваколатли молия органи хамда Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шахарлардаги худудий булинмалари томонидан амалга оширилади.
Газначиликнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • Давлат бюджетининг касса ижроси;

  • Давлат бюджети маблагларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;

  • Давлат бюджети маблагларини бошкариш, ягона газна хисобварагини ва худудий газна хисобвараглари юритиш;

  • Бюджет маблаглари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат курсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблаглари хисобидан капитал курилиш учун тузилган шартномасини мажбурий руйхатдан утказиш;

  • Давлат бюджетида кайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблаглар назарда тутилган булса, уша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топширигига биноан туловларни амалга ошириш;

  • Давлат бюджети хазна ижросининг бухгалтерия хисобини юритиш;

  • Давлат бюджетининг ижроси тугрисадаги ахборотни йигиш, кайта ишлиш, тахлил килиш ва хисоботни тузиш;

  • Узбекистон Республикасининг давлат ички ва ташка карзларига хизмат курсатиш, Узбекистон Республикасининг кафолатларини ижро этиш.

Газначилик уз зиммасига юклатилган вазифаларни давлат бошкарувининг бошка органлари, махаллий давлат хокимияти органлари, Узбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошка ташкилотлар билан узаро хамкорликда бажаради.
Ягона газна хисобвараги Газначилик томонидан бошкариладиган махсус банк хисобвараги булиб, бу хисобваракка Давлат бюджети маблаглари ва хамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташкари маблаглари киритилади. Ушбу хисобваракдан Давлат бюджетида маблаглар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари туланади, шунингдек, давлат максадли жамгармаларининг харажатлари амалга оширилади.
Газначилик Узбекистон Республикаси Марказий банкида ва узга банкларда бошка банк хисобвараклари очиш хукукига эга.
Ягона газна хисобвараги белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Марказий банкида Газначилик томонидан очилади.
Газначиликнинг банк хисобваракларидан маблагларнингсузсиз тартибда хисобдан чикарилишига йул куйилмайди.
Давлат бюджети газна ижросининг бухгалтерия хисоби Газначилик томонидан, шунингдек, давлат солик ва божхона хизмати органлари, бюджет ташкилотлари хамда давлат максадли жамгармаларини таксимловчи органлар томонидан Давлат газна ижросининг бухгалтерия хисоби хисобваракларининг ягона режаси ва бюджет таснифи асосида ташкил этилади хамда амалга оширилади.
Давлат бюджети газна ижросининг бухгалтерия хисоби хисобваракларининг ягона режаси Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чикилади ва тасдикланади.
Давлат бюджетининг ижроси тугрисидаги хисобот Газначилик томонидан Узбекистон Республикаси Молия вазирлигига такдим этилади.
Коракалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларнинг ижроси тугрисидаги хисоботлар Газначилик томонидан Коракалпогистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар молия органларига такдим этилади.


Фойдаланилган адабиётлар:


  1. Download 200 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish