Ўзбекистон Республикаси давлати бюджети харажатлари ва даромадлари


Давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилишини



Download 200 Kb.
bet6/8
Sana09.04.2022
Hajmi200 Kb.
#539590
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
давлат бюджети

Давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилишини
назорат килиш

Давлат бюджети даромадлари тегишли конун хужжатларига мувофик шаклланади. Хисоблаб чикарилган, бирок жорий йилнинг 31-декабригача Давлат бюджетига туланмаган даромадлар келгуси йилда Давлат бюджетига утказилиши керак.


Давлат бюджети маблагларини сарфлаш:
- Бюджет маблаглари олувчиларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблаглар доирасида молия йили учун тасдикланган харажатлар сметаси асосида тайинлаш сертификатини муайян даврга ва суммага расмийлаштириш оркали, шунингдек бюджет маблаглари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат курсатувчи) билан тузилган, ушбу Конунга мувофик руйхатдан утказилган шартнома асосида:
- Республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар буйича – конун хужжатларида белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Газначилиги ёки унинг худудий булинмалари томонидан:
- Коракалпогистон Респубикаси бюджетидан ёки махаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар буйича – Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Газначилигининг худудий булинмалари томонидан туланади.
Республика бюджети, Коракалпогистон Республикаси бюджети ва барча даражадага махаллий бюджетларнинг ягона газна хисобварагидаги бюджет маблаглари колдиклари тасдикланган микдорда айланма касса маблаги меъёрини шакллантиришга йуналтирилади.
Коракалпогистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги махаллий бюджетлар бюджет маблаглари колдикларининг айланма касса маблаги меъёрининг тасдикланган микдоридан ортик кисми Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг хамда тегишли хокимларнинг карорига кура кушимча харажатларни амалга оширишга йуналтирилиши мумкин.
Юридик шахс макомига эга булган бюджет ташкилоти томонидан тежаб колинган бюджет маблаглари олиб куйилади ва улар Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамгармасига утказилади, капитал куйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблаглар бундан мустасно.
Бошлангич молия йилидаги харажатлар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюжетдан ажратиладиган маблагларнинг учдан бир кисмидан ортик булмаган микдорларда, уларни бошлангич молия йилида амалга оширилиши режалаштирилмаган харажатлар суммасига аниклаштирилган холда, хар ойда амалга оширилади.
Бюджет маблаглари олувчиларнинг харажатлари хар чораклик ойма – ой булинган муваккат харажатлар сметаси ва бюджет маблаглари олувчининг товар етазиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат курсатувчи) бажартирилган, ушбу Конунга мувофик руйхатдан утказилган шартномаси асосида амалга оширилади.
Бюджетдан ажратиладиган маблагларга молия йили мобайнида узгартиришлар киритиш бир бюджет маблаглари олувчиси учун бюджет маблаглари олувчиси учун бюджет маблагларининг тегишли равишда купайтирилишини назарда тутган тартибда:

    1. Тасдикланган бюджетдан ажратиладиган маблаглар хажмини 10 фоизига кадари (Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг такдимномасига биноан, Молия Вазирлиги тегишли органлар билан келишилган холда)

    2. Тасдикланган бюджетдан ажратиладиган маблаглар хажмининг 10 фоизидан ортиги - Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ва бошка ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Давлат бюджетини белгиланган параметрлар доирасида ижро этишда Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси ва махаллий хокимият вакиллик органлари, агар муайян харакатлари бюджет такчиллигининг конун хужжатларида белгиланган энг юкори даражасидан ошиб кетишига олиб келадиган булса, Давлат бюджети даромадларини кискартирувчи ёки харажатларини оширувчи бирон – бир харакат килишга хакли эмаслар.
Агар Давлат бюджети кабул килингандан кейин молия йили мобайнида Давлат бюджетидан олинган бюджет маблагларини купайтириш (камайтириш) тугрисида карор кабул килинадиган булса, Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар молия органлари томонидан тегишли даражадаги бюджетлар хажмига узгартиришлар киритилади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва бошка молия органлари Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларнинг конун хужжатларида белгиланган курсаткичлар доирасида бажарилиши учун жавобгардир, Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини бошкариш Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини хисобга олиш Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Узбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда амалга оширилади. Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Газначилиги ва унинг худудий булинмалари давлат бюджетининг касса ижросини таъминлайди. Банклар Узбекистон Республикаси Марказий банкининг топширигига биноан Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини бажаради.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва бошка молия органлари Давлат бюджети ижроси назорат килинишини амалга ошириш чогида:

  • турли даражадаги бюджетлар ижроси якунларини куриб чикади;

  • турли даражадаги бюджетларга маблаглар тушуми тугрисида солик ва божхона органларидан, давлат максадли жамгармаларини таксимловчи органлардан ахборотлар олади;

  • бюджет маблаглари олувчилардан бюджетдан ажратиладиган маблагларнинг тушуми ва сарфи тугрисида маълумотлар талаб килиб олади;

  • конун хужжатларига мувофик банклардан бюджет маблаглари харакати тугрисида маълумотлар олади;

  • бюджет маблаглари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат курсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблаглари хисобидан капитал курилиш учун тузилган шартномасини ушбу Конунга мувофик руйхатдан утказади. Товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат курсатувчининг) бевосита хисобварагига бюджет маблагларини олувчилвр номидан туловларни амалга ошириди;

  • бюджетлар маблаглари олувчиларнинг молия – хужалик фаолиятини уз ваколатлари доирасида тафтиш килади ва текширувдан утказади;

  • Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси йилнинг хар чорагида Давлат бюджети ижросининг Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги такдим этадиган якунларни куриб чикади.

Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблаглардан хисобот даврида фойдаланганлик тугрисидаги хисоботларини Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда такдим этади.
Коракалпогистон Республикаси бюджетидан хамда махаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблаглари олувчилар бюджетдан ажратиладиган маблаглардан хисобот даврида фойдаланганлик тугрисидаги хисоботларни тегишли молия органларига Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги белгилаган муддатларда такдим этади.
Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Газначилиги ва унинг худадий булинмалри Давлат бюджетининг ижроси тугрисидаги хисоботни Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тузади ва ушбу хисоботни тегишинча Узбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Коракалпогистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар молия органларига такдим этади.
Туманларнинг, шунингдек, Коракалпогистон Республикаси ва вилоятларга буйсунувчи шахарларнинг молия органлари шахар, туман бюджетининг хисобот давридаги ижроси тугрисида хисоботларни тегиҳли хокимликларга хамда юкори молия органларига Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги белгилаган муддатларда такдим этади.
Кракалпогистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахар молия органлари тегишли бюджетларнинг хисобот давридаги ижроси тугрисидаги хисоботларни тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси Вазилар Кенгашига ва тегишли хокимликларга, шунингдек, Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларда такдим этади.
Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар хокимлари бюджетлар ижроси тугрисидаги хисоботларни куриб чикиб маъкуллагандан кейин бу хисоботларни тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси ва тегишли махаллий хокимият вакиллик органларига конун хужжатларида белгиланган муддатларда такдим этади.
Узбекистон Республикаси давлат солик кумитаси, Давлат божхона кумитаси соликлар, йигимлар, божлар ва бошка мажбурий туловларнинг Давлат бюджетига хисобот давридаги тушумлари тугрисидаги хисоботни хар ойда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига конун хужжатларида белгиланган муддатларда такдим этади. Шу сохадаги жойлардаги органлар хар ойда тегишли молия органларига конун хужжатларида белгиланган муддатларда такдим этади.
Давлат максадли жамгармаларини таксимловчи органлар хисобот даврида давлат максадли жамгармаларига маблаглар тушуми ва улардан фойдаланиш тугрисидаги хисоботларни Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигига шу вазирлик белгилаган муддатларида такдим этади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси тугрисидаги хисоботни Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига хисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай такдим этади.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Давлат бюджетининг ижроси тугрисидаги хисоботни Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига хисобот йилидан кейинги йилнинг 15-майидан кечиктирмай такдим этади.
Давлат бюджетининг ижроси тугрисидаги хисобот Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан куриб чикилади ва тасдикланади.
Карокалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетлар ижроси тугрисидаги хисоботлар Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси ва тегишли махаллий хокимият вакиллик органлари томонидан куриб чикилади ва тасдикланади.
Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси келгуси молия йили учун Давлат бюджетини кабул килаётганда давлат ички ва ташки карзининг энг юкори микдорларини тасдиклайди.
Давлат томонидан ички ва хориждан маблаг жалб килиш:

  1. иктисодиётни ривожлантиришнинг устувор йуналишларини, шу жумладан, инвестиция дастурларини молиялаштириш;

  2. Давлат бюджети даромадлари билан харажатлари уртасида тушумлар вактга кура мувофик эмаслиги туфайли келиб чиккан йиллик ички тафовутни тугрилаш;

  3. мавжуд карзни кайта молиялаштириш;

  4. бюджет такчиллигини молиялаштириш;

  5. табиий офат ёки бошка фавкулодда вазиятлар туфайли маблагларга булган эхтиёжларни коплаш максадида амалга оширилиши мумкин.


Download 200 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish