тергов олдига қўйилган масалаларни ҳал этишга эришиш мақсадида айрим
тергов
ҳаракатларини
ўтказиш
вақтида
ана
шу
воситалардан
фойдаланишнинг энг оқилона ва самарали йўлларининг жамланмаси
тушунилади.
Техник-криминалистик воситалар орқали ашѐвий далилларни топиш,
қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш усулларини уч турга бўлиш мумкин:
1)
умумий вазифалари;
2) фан ва техниканинг бошқа соҳалардан ўзлаштирилган ва
криминалистикага
мослаштирилган
техник-криминалистик
усул
ва
воситалар. Бўлар - фотоаппаратлар, видеокамералар,
компьютерлар,
катталаштиргич ва ўлчагич асбоблар ва бошқалар, шунингдек умумий суратга
олиш усуллари: архитектура, панорама, стереоскопик фотосуратга олиш ва
хоказо;
3) махсус криминалистик мақсадда яратилган техник-криминалистик
воситалар. Масалан, таққословчи криминалистик микроскоплар (МИС-51,
МСК-1); ўқ отиш қуролларидаги изларни, отилган ўқ ва гильзалардаги
изларни фотосуратга олиш учун турли оптик асбоблар.
Мақсади ва субъектига кўра, техник-криминалистик воситалар (усул,
усул, асбоблар, аппарат ва
ашѐлар)ни қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин:
1) терговчи ва суд томонидан жиноятни тергов қилиш даврида
қўлланиладиган воситалар;
2) суриштирув органлари томонидан ўтказиладиган тезкор қидирув
тадбирларида қўлланиладиган воситалар;
3) суд экспертлари томонидан далилий ашѐларни экспертиза қилиш
жараѐнида қўлланиладиган воситалар.
Криминалистик техника усул ва
воситалари турли шаклларда
қўлланилади ва бу қуйидагиларга боғлиқ:
- жиноятни очиш бўйича фаолият олиб бораѐтган субъектнинг ҳуқуқий
мақомига (терговчи, суриштирувчи,
мутахассис, эксперт, судья);
- фойдаланиш мақсадига (топиш, қайд қилиш, олиш, далилларни тадқиқ
этиш);
- натижаларнинг процессуал аҳамиятига (эксперт фикри - хулосаси
билан тўлдирилган далилларнинг бевосита манбаи - тергов ҳаракатларининг
қайдномаси; далилий аҳамиятга эга бўлмаган, тезкор йул билан олинган
маълумотлар). Шу билан бирга, жиноий жараѐн ҳар бир субъектининг фақат
ўз ваколатида бўлган шаклларидан фойдаланишга ҳуқуқлидир;
- қайд этилган субъектлар (терговчи, суриштирувчи, мутахассис, тезкор
ходим) ўз фаолиятларида тергов-тезкор криминалистик техникасидан
ташқари, тадқиқий усуллардан ҳам фойдаланишлари мумкин, яъни ашѐвий
далилларни дастлабки тадқиқ этиш шаклида фойдаланишлари мумкин;
- терговчи, суриштирувчи, мутахассис, судья техник-криминалистик
воситалардан экспертиза шаклида фойдаланишга ҳуқуқлари йўқ (ЎзР ЖПК
172-м, экспертиза тайинлаш учун асослар).
Экспертиза
ўтказишда
техник-криминалистик
воситалардан
фойдаланиш натижалари тадқиқотларда келиб чиққан белгилар ва эксперт
хулосаси йиғиндисини ҳосил қилади ва улар қонун бўйича далил келтириш
воситасидир.
Процессуал
ҳаракатларда
техник-криминалистик
воситалардан
фойдаланиш натижалари фақат тергов қайдномалари ѐки суд мажлиси
қайдномаси, экспертиза хулосаларининг тегишли расмийлаштирилиши шарти
билан далилий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ
техник-криминалистик воситалардан фойдаланиш у ѐки бу процессуал
ҳаракат расмийлаштирилган ҳужжат (тергов қайдномаси, суд мажлиси
қайдномаси, эксперт хулосаси)да ўз аксини топади. Унда қандай воситалар ва
усуллар қанақа шароитларда ва кай йўсинларда қўлланилгани ҳамда
натижалари қандай бўлгани қайд этилади (масалан, сиѐх ранг буѐқ туқилган
фотосуратни инфра қизил нурлар электро оптик ўзгартиргич ЭОП ѐрдамида
коронғи хонада текширилганда, рус миллатига ўхшаш 25-30 ѐшлардаги эркак
одамнинг юзи кўринди).
Криминалистик техникадан тегишли ҳуқуқий нормаларга мувофиқ
фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг
91, 106-моддаларида техника воситалари ва услубларининг айримларини
(фотография, овоз ѐзиш, моддий нусхалар, чизмалар) қўллаш ҳақида
тўғридан-тўғри кўрсатилган. қонун ости ҳужжатларида криминалистик
техника воситаларидан фойдаланиш тартиб- қоидалари батафсил ифодалаб
берилган.
Техник-криминалистик воситалар ѐрдамида олинган фонограмма,
видеофильм, бармоқ ва оѐқлар изларининг қолиплари ва хоказолар
процессуал ҳаракат қайдномасига илова сифатида расмийлаштирилади. Ҳар
бир илова эхтиѐткорлик билан алоҳида жойланади ва
тушунтириш матни
билан таъминланади. Тушунтириш матнида қайд қилинган объектнинг номи,
ўрни, вақти, илованинг тартиб сони, шу техник-криминалистик воситалардан
фойдаланилган процессуал ҳаракат, унинг ўтказилиш вақти кўрсатилади,
холислар, мутахассис ва терговчи томонидан имзоланади.
Шундай
қилиб,
жиноятчиликка
қарши
курашишда
техник-
криминалистик воситалар қуйидагича
қўлланилади:
1) тергов ишлари олиб борилаѐтганда терговчи ѐки суриштирув органи
(суриштирувчи) томонидан қўлланилади;
2) жиноятчини топиш, ашѐвий далилларни олиш, қайд қилиш, тергов
ишларига тайѐргарлик кўриш ва уларни олиб боришда жиноий ишга алоқадор
ҳамда аҳамиятга эга бўлган қўшимча вазиятларни аниқлаш, уларга баҳо
беришда терговчига илмий-техник ѐрдам кўрсатиш учун мутахассисни жалб
қилиш;
3) Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодексига
мувофиқ, экспертиза ўтказиш;
4) Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тезкор қидирув идоралари
томонидан техник-криминалистик усул ва воситаларнинг бевосита
қўлланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: