Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

1. Криминалистиканинг хусусий методлари. Бундай методлар орасида, 
криминалистик техника бўлимидагина ишлатиладиган методлар - техник-
криминалистик методларни ажратиш мумкин. Бу каби методлар сирасига 
тадқиқотнинг турли фотографик методлари (ранг ажратувчи қонтрастловчи, 
фотометрик ва хоказо), трасологик тадқиқотлар методлари (таққослаш учун 
экспериментал намуналар олиш, изларнинг рельефли характеристикаларини 
олиш, из ҳосил бўлиш жараѐнларини ўрганиш ва хоказолар), балистика, 
хатшунослик, габитология ва криминалистик техниканинг бошқа 
соҳаларининг методлари киради. 
Криминалистиканинг хусусий методларига тегишли бошқа гуруҳни 
тузилишли-криминалистик методлар, яъни криминалистикада муайян 
тузилишли тизимларни яратиш методлари ташкил этади. Бу каби тизимлар 
бўлиб, 
жиноятларни 
тергов 
қилишни 
режалаштиришнинг 
асосий 
элементлари, турли тергов ҳаракатларининг тактикасини ташкил этувчи 
тактик усуллар, алоҳида турдаги жиноятларни тергов қилиш методикасини 
ташкил этувчи тавсиялар ҳисобланади. 
Тўзилишли криминалистик методлар - бу криминалистикадаги 
тузилишларни яратиш учун зарур бўлган, уларни кенгайтириш йўллари 
аниқлаш ҳамда бу тузилишларни амалий фаолиятда қўллаш учун зарур 
бўлган маълумотларни танлаш ва тўплаш методларидир. Ушбу маълумотлар 
асосида терговчиларнинг ҳаракатлари, уларнинг моҳияти ва кетма-кетлиги 
бир типга келтирилади ва тизимлаштирилади. 
2. Бошқа фанларнинг махсус методлари. Бу методлар криминалистик 
тадқиқотларни ўтказишда муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг қатъий 
рўйхатини бериш жуда кийин, чунки, криминалистик тадқиқотлар жараѐнида, 
илгари криминалистикада қўлланилмаган ѐки таниш бўлмаган методларни 
қўллаш зарурати туғилиб қолиши мумкин. 
Криминалистикада жуда тез-тез қуйидаги ўзаро ўхшаш методлар 
қўлланилади: 
- социологик; 
- физикавий ва кимѐвий; 


- статистик, г) математик; 
- кибернетик; 
- антрапологик ва пантропометрик; 
- вокалография ва акустика. 
Социологик методлар жиноятларни содир этиш ва яширишга енгиллик 
яратган шароитлар ва сабабларни ўрганиш, у ѐки бу турдаги жиноятларни 
содир этиш усулларини учрашиш частотасини, жиноят содир этиш учун 
айнан шу усул танланганини ифодаловчи сабабларни ўрганиш мақсадида 
анкета сўровлари ўтказишда фойдаланилади. Социологик методлар ѐрдамида 
у ѐки бу тактик усул ѐки методик тавсияларни амалга тадбик қилиш ва 
қўллашни осонлаштирадиган ѐки қийинлаштирадиган шароитлар ва сабаблар 
ҳақида маълумотлар йиғилади, амалиѐтнинг эҳтиѐжлари ўрганилади ҳамда 
криминалистика предметини ташкил этувчи қонуниятларни тахлил этишда 
муҳим рол уйнайдиган бошқа саволларга жавоб берилади. 
Физикавий ва кимѐвий методлар криминалистикада жуда кўп 
қўлланилади. Методларнинг ушбу гуруҳига микроскопия, люминесцент 
тахлил, диффузион-нусхаловчи, молеқўляр спектроскопия, рентген- 
тузилишли тахлил, хроматография, полярографик тахлил ва бошқалар 
киради. Ушбу методлар истиқболли бўлиб криминалистик тадқиқотларнинг 
доирасини кенгайтиради ва самарадорлигини оширади. 
Статистик методларга индекслар, жадвал методлари, нисбий 
катталикларни гуруҳлаш методлари ва бошқалар киради. Статистик методлар 
далилий ашѐларни экспертиза тадқиқотларининг янги методикаларни илмий 
асослаш ҳамда дастлабки тадқиқотларни такомиллаштиришни илмий 
асослаш каби масалаларни ҳал этишда фойдаланилади. 
Математик методлар. Ўлчашнинг ушбу методи мазмунан ҳар қандай 
математик методларнинг гносеологик умумлаштирилган тушунчаси 
ҳисобланади. Аммо, тадқиқотларнинг замонавий илмий методлари, 
объектларни эталон билан солиштиришдан анча мураккаб бўлган турли хил 
операциялардан иборат бўлади. Хозирги вақтда суд-хатшунослиги 
тадқиқотларида 
эхтимолли-статистик 
методлар 
қулланилмокда, 
криминалистикада математик мантиқдан фойдаланиш имкониятлари 
ўрганилмокда. Идентификация муаммоларини ҳал этишда математик 
методларнинг аҳамияти жуда катта. 
Кибернетик методлар. Математик методлардан, шунингдек, модел- 
лаштириш методларидан фойдаланишнинг мантиқий натижаси бўлиб 
олинган маълумотларни қайта ишлашда кибернетик турдаги автоматик ва 
электрон қурилмалардан фойдаланиш ҳисобланади. Криминалистикада 
кибернетик методлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари: 
- турли объектлар ва жараѐнлар бўйича маълумотларни олиш ва уларни 
дастлабки қайта ишлашни автоматлаштириш; 
- маълумотларни тез қайта ишлаш ва дастлабки қайд этилган 
маълумотлар бўйича ҳосил қилинган параметрларни олиш учун автоматик 
қурилмалар ва электрон ҳисоблаш машиналардан фойдаланиш; 
- маълумотларни кодлаш ва уни ЭҲМга киритиш жараѐнини 


автоматлаштириш; 
- намуналарни машиналар ѐрдамида танлаб олиш; 
- исботлаш жараѐнининг математик моделларини тадқиқ қилиш; 
- криминалистик экспертиза тадқиқотлари методикаларини, уларнинг 
натижаларини янада объективлаш учун такомиллаштириш; 
- криминалистик рўйхатлар муаммоларини ҳал этиш; 
- кибернетик портретлар тузиш. 
Антропологик ва антропометрик методлар одам ташқи қиѐфаси 
аломатларини қайд этиш ва тадқиқ қилишда, шунингдек, субъектив 
портретлар тузиш методикаларини ишлаб чиқишда, шахсларни таниб олиш 
ва мурдаларнинг шахсини аниқлаш натижаларининг илмий асосланган 
мезонларини аниқлашда, шунингдек қидирув ва жиноий рўйхатга олишнинг 
бошқа бир қанча масалаларини ҳал этишда фойдаланилади. 
Вокалография ва акустика методлари одамни овози бўйича 
идентификация қилиш мақсадида вокалографик экспертизаларни ишлаб 
чиқишда фойдаланилади. 
Криминалистиканинг 
ривожланиши 
мавжуд 
методларни 
такомиллаштириш ва янгиларни ишлаб чиқиш билан кўзатилади. Методларни 
баҳолаш мезони бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
1. 
Методнинг илмийлиги. Ҳар қандай ишлатиладиган метод илмий 
жиҳатдан асосланган бўлиши лозим. 
2. 
Методнинг самарадорлиги. Бирорта методдан фойдаланиш 
белгиланган мақсадга эришиш имқонини бериши ва тадқиқотларнинг 
кварклиги аниқлигини таъминлаши лозим. 
3. Методнинг оддийлиги ва ишончлилиги. қўлланилаѐтган метод уни 
қўлловчига осон бўлиши ва тадқиқотлар натижаларини ҳақиқийлигини 
таъминлаши керак. 
4. Методнинг хавфсизлиги. Керакли техник воситалар ѐрдамида 
қўлланилаетган метод одамларнинг соғлиги ва хаѐтига хавф солмаслиги 
керак. Методнинг хавфсизлиги шу билан бир вақтда методнинг қўллаш 
мумкинлиги деб аталган мезоннинг бир элементи ҳисобланади. 
5. Методни қўллашнинг мумкинлиги. Методни қўллашнинг мумкинлиги 
уни хавфсизлиги билангина чегараланиб қолмайди. Методлар ахлоқ 
қоидалари ва қонун талабларига мос бўлиши даркор. Криминалистика жиноят 
деб аталмиш ижтимоий ҳодиса билан иш олиб боргани учун, ушбу фаолият 
соҳасида нафақат буюмлар, балки инсонлар ҳам бўлади. 
6. 
Методнинг тежамлилиги. Методнинг қўлланилиши куч, восита ва 
вақтни тежаш имкониятига эга бўлиши лозим. Бу бирорта методни қўллашни, 
ушбу ҳолда керакли ва етарли натижаларни олиш мумкинлиги орқали оқлаш 
лозимлиги билан тушунтирилади. 
Таъкидлаш жоизки, методларни баҳолашнинг энг асосий мезони бу 
амалиѐтдир. Амалиѐтда методнинг ҳақиқий қиммати, унинг имкониятлари ва 
камчиликлари билинади, улардан фойдаланиш методикаси ўрганилади ва 
уларни далилларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш 
методларига айлантириш истиқболлари аниқланади. 


Юқорида санаб утилган методлар ўзаро қатъий чегараланган деб 
ҳисоблаш нотўғри бўлар эди. Уларнинг барчаси бирликда ўзининг 
тўзилишига кўра комплекс ва мураккаб бўлган тушунча - таркибий 
элементлари ўзаро узвий ва узлуксиз боғлиқ бўлган криминалистика 
методининг моҳиятини ташкил этади. Бу ҳолда ушбу тизимнинг ҳар бир 
алоҳида 
таркибий 
қисм, 
ўзидан 
олдинги 
келган 
қисмининг, 
криминалистиканинг вазифалари ва шароитларига нисбатан алоҳидалиги ва 
махсуслигини ифодалайди. Билишнинг умумилмий методи ва унга 
асосланган умумий ва махсус методлар диалектик бирликда ва алоҳида 
қўлланилади. Ҳар қандай умумий методда диалектиканинг қонунлари ва 
категорияларини кўзатиш мумкин, ҳар қандай махсус методнинг илдизида 
умумий методларнинг бир нечасини комбинациясини кўриш мумкин. 
Криминалистиканинг методлари тизимида махсус методлар тизими энг 
харакатчан ҳисобланади. Айнан махсус методларнинг қўлланиш доирасининг 
кенгайиши ҳисобига, ижтимоий, табиий ва техник фанларнинг янги 
маълумотларини криминалистикага олиб кириш ва кейинчалик улардан 
жиноятчиликка қарши курашишда фойдаланиш амалга оширилади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish