Ўзбекистон республикаси бюджет кодекси тошкент-2014 умумий қисм I бўлим умумий қоидалар


-модда. Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш



Download 0,66 Mb.
bet32/60
Sana21.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#53719
TuriКодекс
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60
Bog'liq
БЮДЖЕТ КОДЕКСИ 2

125-модда. Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушумлари ва харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузиш йўли билан амалга оширади.


Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни бажариш учун Ягона ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети харажатларининг чекланган ҳажмини белгилайди ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради.
Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш турган маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тижорат банкларида депозитларга жойлаштирилиши мумкин бўлган маблағларнинг ҳажмини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

126-модда. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш


Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тақчиллигини қоплашга, жорий молия йили учун белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга, қолган қисми эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.


Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари биринчи навбатда жорий молия йили учун белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари тегишли бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб туришга йўналтирилиши мумкин эмас.
Қўшимча манбаларнинг маблағларини йўналтириш тўғрисидаги қарорлар:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан қабул қилинади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида давлат мақсадли жамғармаларининг фаолият йўналиши билан боғлиқ харажатлар учун амалга оширилади.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish