|
|
bet | 32/88 | Sana | 21.07.2022 | Hajmi | 213,95 Kb. | | #834009 |
| Bog'liq ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.
(219-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
220. Яроқсиз ҳолатга келиши муносабати билан ноишлаб чиқариш активларининг қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитига ва ноишлаб чиқариш активларининг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ёзилади
221. Бюджет ташкилотлар томонидан ноишлаб чиқариш активларининг беғараз берилиши ҳисобда 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришда асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда тўлдириладиган ҳужжат шаклларидан фойдаланилади.
222. Бюджет ташкилотларида ноишлаб чиқариш активларининг сотилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
1) чет элда жойлашган бюджет ташкилотларидан ташқари:
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
ноишлаб чиқариш активларининг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида, бир вақтнинг ўзида тегишли бюджет даромадига ўтказилиши назарда тутилган қисми бўйича ҳисобланган сумма 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг дебетида, бюджетга ўтказилиши назарда тутилган қисми бўйича ҳисобланган суммаларнинг ўтказиб берилиши 102 414 «Тақсимланадиган маблағлар» субсчётининг кредитида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
ноишлаб чиқариш активларининг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
2) чет элда жойлашган ташкилотларнинг ноишлаб чиқариш активлари:
дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
ноишлаб чиқариш активларининг сотиш қиймати 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
пул маблағларининг келиб тушиши 151 200 «Бюджет ташкилотларининг харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида ва 107 000 «Бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамлардаги хорижий валютадаги пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади;
ноишлаб чиқариш активларининг сотилишидан тушган тушумлар ҳисобидан бюджет ташкилоти ихтиёрида қолдириладиган маблағлар 911 000 «Номолиявий активлар реализацияси» субсчётининг дебетида ва 520 310 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича ҳисобланган даромадлари» ёки 520 320 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳисобланган даромадлари» субсчётларининг кредитида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|