|
|
bet | 29/88 | Sana | 21.07.2022 | Hajmi | 213,95 Kb. | | #834009 |
| Bog'liq ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Олдинги таҳрирга қаранг.
189. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда қийматликлар бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
(189-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
кам чиққан қийматликларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан бюджет ташкилотга камомад суммасининг тўланиши 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчёти ёки бюджет ташкилотининг кассасига нақд пулда тўланиши 109 100 «Миллий валютадаги нақд пул маблағлари» субсчётининг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
нақд пулда тўланган камомад суммасининг ҳисобвараққа кирим қилиниши 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчётининг кредитида;
маблағларнинг бюджет даромадига ўтказиб берилиши 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 102 404 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
190. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда қийматликлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кам чиққан қийматликларнинг дастлабки (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида, қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур қийматликларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлса, ушбу фарқ сумма 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётнинг дебетида (ёки кредитида) ва 520 490 Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида (ёки асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади;
(190-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг ёки бюджет ташкилотининг кассасига нақд пулда тўланиши 109 100 «Миллий валютадаги нақд пул маблағлари» дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади;
нақд пулда тўланган камомад суммасининг ҳисобвараққа кирим қилиниши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 111 900 «Йўлдаги бошқа маблағлар» субсчётининг кредитида.
191. Агарда қийматликлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қийматликларнинг қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобварағига кирим қилинади.
Ушбу маблағлар тўлиғича бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
192. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган қийматликлар 222 000 «Қийматликлар» субсчётида ҳисоби юритилади ва ҳисоботларда акс эттирилади.
193. Бюджет ташкилотига молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган қийматликлар жами тўловларни тўловларининг дисконтланган қийматида 242 100 «Қийматликларни харид (қабул) қилиш» субсчётининг дебети ва 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Молиявий ижара шартлари асосида олинган қийматликларни етказиб бериш ва бошқа қўшимча харажатлар мазкур асосий воситанинг дастлабки қийматини оширади ва 242 200 «Қийматликларга бошқа капитал қўйилмалар» субсчётининг дебетига ҳамда 341 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича кредитор қарзлари» счётининг тегишли счётларининг кредитига ёзилади. Молиявий ижара шартномаси асосида қийматликларнинг дастлабки қиймати бўйича 222 000 «Қийматликлар» субсчёти дебетланган ва 242 000 «Қийматликларга капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётларини кредитлаган ҳолда кирим қилинади.
194. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган қийматликлардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловларни ҳисоблаш жорий тўловлар миқдорини (тўланадиган фоизлар билан) 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчётининг дебетига, 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитига ёзиш орқали, ўз муддатида тўловларни амалга оширилганмаганлиги учун қўшимча тўланадиган фоиз ва пеняларни ҳисоблаш эса ушбу миқдорни 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига, 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитига ёзиш орқали амалга оширилади.
195. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган қийматликлардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар (пеня ва фоизлар билан бирга) 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
196. Молиявий ижарага олинган қийматликлар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, аввало ижарага берувчидан молиявий ижарага олинган қийматликларни қайтариб ҳисобига дебиторликни ҳосил қилиш учун 222 000 «Қийматликлар» субсчёти кредитланади, ижара тўловини қолдиқ миқдорига 421 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича узоқ муддатли кредитор қарзлари» субсчёти ҳамда фарқ миқдорига 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти дебетлади. Бунда жорий ой учун ҳисобланган ҳамда қийматликларни қайтариб берилгунига қадар тўлови амалга оширилмаган ижара тўловлари 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётини дебетлаш ҳамда 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчёти кредитлаган ҳолда ўзаро-ҳисоб китоб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|