Ўзбекистон республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли бҳС) «ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўҒрисида



Download 213,95 Kb.
bet34/88
Sana21.07.2022
Hajmi213,95 Kb.
#834009
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Олдинги таҳрирга қаранг.
228. Аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган ноишлаб чиқариш активлари камомад чиққан тегишли ноишлаб чиқариш активлари қийматига тенг ёки кам бўлганда, ушбу ноишлаб чиқариш активлари белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акс эттирилади.
(228-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
229. Тегишли ноишлаб чиқариш активлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан амортизация ҳисоблаб борилади. Ҳисобланган амортизация суммасига ноишлаб чиқариш активларининг кирим қилиш манбасидан ҳамда операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебети бўйича ва 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредити бўйича алоҳида мемориал ордерларда тузилади.
(229-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
230. Қайта баҳолаш натижасида ноишлаб чиқариш активларининг қийматини ошиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ошиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва молиявий натижаларнинг ошиши 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Қайта баҳолаш натижасида эса ноишлаб чиқариш активларининг қийматини камайиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида, ҳисобланган амортизация суммасининг камайиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг дебетида акс эттирилади.
231. Ноишлаб чиқариш активларининг амортизацияси қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
232. Бошқа бюджет ташкилотларидан беғараз олинган ва аввал фойдаланишда бўлган ноишлаб чиқариш активлари кирим қилинганда, қабул қилиб олувчи томон бухгалтерия ҳисобида уларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан амортизациясини айирмаган ҳолда 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида ва уларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан амортизациясини айирган ҳолда 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётининг кредити ҳамда берувчи ташкилотларнинг ҳужжатларига мувофиқ мазкур ноишлаб чиқариш активларининг амортизацияси суммасига 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредити бўйича акс эттирилади.
233. 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларида ташкилот ҳисобида (балансида) турган асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активларининг эскириб бориши акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
234. Бюджет ташкилотларининг номолиявий активлари амортизацияси амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ йиллик амортизация меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоби юритилади.
(234-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
235. 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредит томонида асосий воситаларга амортизация ҳисобланиши, дебет томонида ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Ҳар ойда ҳисобланган амортизация суммасига асосий воситанинг кирим қилиш манбасидан ҳамда операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебети бўйича ва 230 000 «Номолиявий активлар амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг кредити бўйича алоҳида мемориал ордерларда тузилади.
236. 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётларида номолиявий активларни харид ёки қабул қилиш, уларни ишга тушириш, етказиб бериш ва шу билан боғлиқ бошқа харажатлар, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар ҳамда ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ҳисобга олинади. Номолиявий активларнинг дастлабки қиймати бўйича (сотиб олиш, қабул қилиш ва бошқа қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда) кирим қилиниши 220 000 «Номолиявий активлар» счётнинг тегишли субсчётларининг дебетида ва 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётининг кредитида акс эттирилади.
237. 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
Қурилиш хўжалик усулида олиб борилаётган бўлганда, қилинган харажат суммаларига 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётлари дебетланади ва пул маблағлари, ҳисоб-китоблар, қурилиш материаллари ва ўрнатиладиган жиҳозлар, маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг тегишли субсчётларининг кредитланади.
Қурилиш пудрат усулида олиб борилаётган бўлганда, пудратчилар томонидан қурилиш ишлари бажарилгандан сўнг тўлов учун тақдим қилинган ҳисобварақлар (счётлар) суммасига 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётлари дебетланади ва 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитланади.
Битказилган ва фойдаланишга топширилган қурилиш объектлари далолатномалар асосида 221 100 «Бино ва иншоотлар» счётнинг тегишли субсчётларининг дебетига ва 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларининг кредитига ёзилади.
Битказилмаган ҳамда битказилиб, лекин фойдаланишга топширилмаган (тегишли қабул қилиш далолатномалари билан расмийлаштирилмаган) қурилиш объектлари ва реконструкциялар бўйича харажатлар 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётлари бўйича кейинги йил балансига ўтказилади.
Тугалланмаган қурилиш объектларининг сотилиши (чет элда жойлашганларидан ташқари) 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларининг кредитида ва ушбу объектни қурилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
238. Қайта баҳолаш натижасида тугалланмаган қурилишлар қийматининг ошиши 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларининг дебетида ва 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижасида тугалланмаган қурилишлар қийматининг камайиши 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётларининг кредитида ва 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётининг дебетида акс эттирилади.
239. Хўжалик усулида амалга оширилаётган қурилишга 240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётлари бўйича қилинган харажатларнинг аналитик ҳисоби харажат элементларига (иш ҳақига, материалларга, бошқа бевосита сарфлар ва устама харажатларга) бўлинган ҳолда ҳар бир объект бўйича алоҳида юритилади.
Пудрат усулида амалга оширилаётган қурилишга қилинаётган харажатларнинг ҳисоби фақат объектлар бўйича (элементларга бўлинмаган ҳолда) юритилади.
240 000 «Номолиявий активлар капитал қўйилмалар» счётининг тегишли қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни акс эттирувчи субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб қурилиш ишлари хўжалик ёки пудрат усулида олиб борилишидан қатъи назар, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарфи бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.
240. 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётида қурилаётган (таъмирланаётган) объектларда ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарнинг (шунингдек, лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб ускуналар) ҳисобга олинади.
241. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ташкилотга ушбу қийматликларни етказиб бериш ва тайёрлаш харажатлари ҳамда харид қилиш (тайёрлаш) баҳолари қийматидан ташкил топадиган ҳақиқий харид қилиш таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши ҳисобда 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 341 100 «Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Беғараз олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар 241 223 «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётнинг дебетида ва 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.

Download 213,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish