Ўзбекистон республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли бҳС) «ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўҒрисида



Download 213,95 Kb.
bet33/88
Sana21.07.2022
Hajmi213,95 Kb.
#834009
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Олдинги таҳрирга қаранг.
223. Ноишлаб чиқариш активларининг инвентаризацияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(223-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
224. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан ноишлаб чиқариш активларининг ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар бюджет ташкилоти ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида ноишлаб чиқариш активларининг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда ноишлаб чиқариш активлари бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса ёки харид қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
(225-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
кам чиққан ноишлаб чиқариш активларининг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида қолдиқ қийматининг ҳисобдан чиқарилиши кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларнинг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг кредитида;
маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши 342 100 «Бюджет ташкилотларининг бюджетга тўловлар бўйича кредитор қарзлари» субсчётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.
226. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда ноишлаб чиқариш активлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кам чиққан ноишлаб чиқариш активларининг қийматини ҳисобдан чиқарилиши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётининг дебетида, ҳисобланган амортизация суммасининг ҳисобдан чиқарилиши 233 000 «Ноишлаб чиқариш активлари амортизацияси» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида акс эттирилади. Ноишлаб чиқариш активларининг қиймати ва моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган сумма ўртасида фарқ мавжуд бўлганда, ушбу фарқ сумма 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» (ёки кредитида) ва 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитида (ёки ноишлаб чиқариш активларининг кирим қилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетида) акс эттирилади;
(226-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 153 100 «Бюджет ташкилотларининг камомадларга доир дебитор қарзлари» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
227. Ноишлаб чиқариш активлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлганда, айбдор шахсдан ундириладиган сумма ноишлаб чиқариш активлари қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва тўлиғича моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Download 213,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish