Олдинги таҳрирга қаранг. 212. Ноишлаб чиқариш активларини бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилиш ва уларга нисбатан қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
(212-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 213. Ноишлаб чиқариш активлари қуйидагилар натижасида бюджет ташкилоти балансига киритилади:
ўзида яратилган ноишлаб чиқариш активларини қабул қилиш;
олди-сотди шартномаси бўйича ноишлаб чиқариш активларини сотиб олиш;
ноишлаб чиқариш активларини беғараз келиб тушиш;
ортиқча (ҳисобга олинмаган) ноишлаб чиқариш активларини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларга кўра.
(213-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 214. Сотиб олинган, шунингдек бюджет ташкилотининг ўзида яратилган ноишлаб чиқариш активларнинг дастлабки қийматига уларнинг сотиб олиш нархи (таннархи) ва уларга қилинган барча харажатларининг тўлиқ суммасида, жумладан мазкур ноишлаб чиқариш активларни етказиб бериш ва бошқа шу билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда киритилади.
Сотиб олинган ноишлаб чиқариш активларининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
ҳуқуқдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар;
ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
божхона божлари ва йиғимлари;
ноишлаб чиқариш активларини сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари (агар улар қопланмаса);
ноишлаб чиқариш активларини сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
ноишлаб чиқариш активларини етказиб бериш таваккалчилигини суғурталаш бўйича харажатлар;
активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Сотиб олинган ноишлаб чиқариш активларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар ноишлаб чиқариш активларининг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида ҳақиқий харажатлар сифатида ҳисоботларда акс эттирилади.
Ташкилотнинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) ноишлаб чиқариш активларининг бошланғич қиймати ушбу ноишлаб чиқариш активларини ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади.
215. Ноишлаб чиқариш активлари чет эл валютаси ҳисобига сотиб олинишида сотиб олинаётган ноишлаб чиқариш активларининг қиймати операция содир этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан аниқланади.
216. Сотиб олинган ноишлаб чиқариш активларининг қиймати (сотиб олиш нархи, шунингдек етказиб бериш ва бошқа қўшимча харажатлар) ҳисобда 243 000 «Ноишлаб чиқариш активларига капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётининг дебетига ва 341 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича кредитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётларининг кредитига ёзилади. Ноишлаб чиқариш активларининг дастлабки қиймати бўйича кирим қилиниши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига ва 243 000 «Ноишлаб чиқариш активларига капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётининг кредитига ёзилади.
217. Юридик ва жисмоний шахслардан беғараз олинган ноишлаб чиқариш активлари ҳисобда мазкур активнинг бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш вақтида белгиланган тартибда аниқланган жорий бозор қиймати бўйича 243 000 «Ноишлаб чиқариш активларига капитал қўйилмалар» субсчётининг дебетига ва 902 100 «Беғараз (бепул) олинган ёки берилган асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Ноишлаб чиқариш активлари бўйича етказиб бериш ва ишчи ҳолатга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширилганда, ушбу харажатлар мазкур ноишлаб чиқариш активларининг қийматини оширади ва ҳисобда 243 000 «Ноишлаб чиқариш активларига капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётининг дебетига ва 341 000 «Бюджет ташкилотларининг турли ҳисоб-китоблари бўйича кредитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётлари ёки бошқа тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Ноишлаб чиқариш активларининг қиймати бўйича кирим қилиниши 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига ва 243 000 «Ноишлаб чиқариш активларига капитал қўйилмалар» счётининг тегишли субсчётининг кредитига ёзилади.
218. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган ноишлаб чиқариш активлари, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш ноишлаб чиқариш активларининг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади), белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари ҳисобига қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисобида 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига ва 903 000 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
219. Ноишлаб чиқариш активлари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келгунига қадар ҳисобда акс эттирилади. Фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган номоддий активлар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Ноишлаб чиқариш активлари қуйидагилар натижасида ташкилот балансидан ҳисобдан чиқарилади:
тугатиш;
сотиш;
беғараз бериш;
камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;