Ўзбекистон республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли бҳС) «ягона счётлар режаси»ни тасдиқлаш тўҒрисида



Download 213,95 Kb.
bet30/88
Sana21.07.2022
Hajmi213,95 Kb.
#834009
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий ижарага олинган қийматликларни қайтариб беришдан ҳосил бўладиган қўшимча дебиторлик (томонлар келишувига асосан) 151 900 «Бюджет ташкилотларининг бошқа турдаги ҳисоб-китоблардан дебитор қарзлари» субсчётининг дебетига ҳамда 520 490 «Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари» субсчётининг кредитига, зарар миқдори 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счётининг тегишли субсчётларининг дебетига ва 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
(196-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
197. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг ошиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг дебетида ва молиявий натижаларнинг ошиши эса 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
198. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситалар қийматининг камайиши 222 000 «Қийматликлар» субсчётининг кредитида ва молиявий натижаларнинг камайиши эса 909 000 «Асосий воситалар, қийматликлар ва номоддий активларни қайта баҳолаш» субсчётининг дебетида акс эттирилади.
199. Барча турдаги қийматликлар бўйича аналитик ҳисоб қийматликларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича юритилади.
200. 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётининг тегишли субсчётлари бюджет ташкилотларининг зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятларини амалга ошириши, шунингдек ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш мақсадида узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари бўлган номоддий активларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар умумлаштирилади. Ушбу счётининг тегишли субсчётлари ишлаб чиқарилмайдиган мол-мулклар, моддий, табиий ресурслар ҳисобини юритади ва эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган табиий ресурслар ва номоддий ноишлаб чиқариш активларига бўлинади. Табиий ресурслар ўз навбатида ер, минерал ва энергия ресурслари ҳамда бошқа табиий ресурсларга бўлинади.
201. 223 000 «Ноишлаб чиқариш активлари» счётида ўз навбатида субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисоби юритилади.
202. 223 100 «Ер» субсчёти ердан, шу жумладан тупроқ қопламаси ва ер ости сувлари, мулк ҳуқуқи бўйича эгалик қилиш ёки улардан фойдаланиш орқали иқтисодий даромад олиш имконияти мавжуд бўлган ер активлари ҳисобини юритади.
203. 223 200 «Минерал ва энергия ресурслари» субсчёти мавжуд бўлган технология ва нархларни ҳисобга олган ҳолда ер юзасидаги ёки ундан пастда жойлашган фойдали қазилмали минерал ёки энергия захираларини ҳисобини юритади.
204. 223 300 «Бошқа турдаги табиий активлар» счёти юқорида назарда тутилмаган табиий активлар ҳисобини юритади.
205. 223 310 «Номаҳсулдор биологик активлар» субсчёти ҳайвонларни, қушларни, балиқларни ва ўсимликларни ҳисобини юритади.
206. 223 320 «Сув ресурслари» субсчёти табиий ер ости ва ер усти сув ресурслари ҳисобини юритади.
223 330 «Бошқа турдаги табиий ресурслар» счёти товуш, маълумот ва телевизион узатишда ишлатиладиган, узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқи берилган радиочастоталарни ҳамда юқоридаги туркумларга кирмаган бошқа табиий ресурсларни ҳисобини юритади.
207. 223 400 «Номоддий ноишлаб чиқариш активлари» счёти муайян фаолият билан шуғулланиш, муайян махсус товарлар ёки хизматлар ишлаб чиқаришга ҳамда бошқа бирликларга фойдаланиш, эгалик ҳуқуқини учун амалга оширилган харажатлар ҳисобини юритади.
208. 223 410 «Шартнома, лизинг ва лицензиялар» счёти тегишли субсчётларга бўлинган ҳолда ҳисоби юритилади.
209. 223 411 «Тижорат оператив лизинги» ва 223 412 «Табиий ресурслардан фойдаланишга рухсатнома» субсчёти лизинг ёки табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича учинчи шахс ҳуқуқи бўйича активлар ҳаракатининг ҳисобини юритади.
210. 223 413 «Маълум турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома» субсчётида маълум турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи бўйича активлар ҳаракати ҳисобга олинади.
211. 223 414 «Келгуси товар ва хизматларга имтиёзли эгалик қилишга рухсатномалар» субсчёти келгусида товар ва хизматларга имтиёзли эгалик қилиш учун амалга оширилган харажатлар ҳисоби юритилади.

Download 213,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish