Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


- Ёрдамчи ишлаб чикаришни хисобга олувчи счётлар



Download 2,23 Mb.
bet21/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

2300 - Ёрдамчи ишлаб чикаришни хисобга олувчи счётлар;
2500 - Умумишлаб чикариш харажатларини хисобга олувчи счётлар;
2600 - Ишлаб чикаришдаги яроксиз махсулотларни хисобга олувчи счётлар;
2700 - Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни хисобга олувчи счётлар;
2800 - Тайёр махсулотларни хисобга олувчи счётлар;
2900 - Товарларни хисобга олувчи счётлар.

88. Активларни товар-моддий захираларга киритиш тартиби ва уларни хисобга олишнинг асосий коидалари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруги билан тасдикланган Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (4-БХМС) "Товар-моддий захиралар" (2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) билан тартибга солинади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги банд), (Олдинги тахририга каранг)




1-§. Материалларни хисобга олувчи счётлар (1000)

89. Корхонага тегишли бўлган хом-ашё, материаллар, ёкилги, эхтиёт кисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоб материаллар, инвентарлар, хўжалик жихозлари ва ш.к. кийматликларнинг мавжудлиги ва харакати тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


1010 "Хом-ашё ва материаллар";
1020 "Сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар";
1030 "Ёкилгилар";
1040 "Эхтиёт кисмлар";
1050 "Курилиш материаллари";
1060 "Идиш ва идишбоб материаллар";
1070 "Четга кайта ишлаш учун берилган материаллар";
1080 "Инвентар ва хўжалик жихозлари";
1090 "Бошка материаллар".

90. Материаллар хисобда иккита бахонинг энг пасти бўйича материалларни хисобга олувчи счётларда - хакикий таннархи (сотиб олиш бахоси ёки ишлаб чикариш таннархи) бўйича ёки бозор бахоси (сотишнинг соф киймати) бўйича хисобга олинади.


91. Зарур холларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, корхона ичида материалларнинг харакати интенсив бўлганда, кишлок хўжалигида ишлаб чикаришида ва бошкаларда) материаллар хисоби хисоб бахоси бўйича юритилиши мумкин. Хисоб бахоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи ва бошкалар кабул килинади. Материалларни хисоб бахоси бўйича хисобга олишда, хар ой, хакикий таннархи кўрсатилган бахосининг кийматидан фаркланиш суммаси ва фоизлари хисоблаб чикилади. Фарклар 1610 "Материаллар кийматидаги фарклар" счётида хисобга олинади.
92. 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида куйидагиларнинг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади:
а) ишлаб чикарилаётган махсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чикаришда) зарур таркибий кисмлар хисобланиладиган хом-ашё ва асосий материаллар;
б) махсулот ишлаб чикаришда ёки хўжалик эхтиёжлари учун сарфланадиган, техник максадлар ва ишлаб чикариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар;
в) кайта ишлаш учун тайёрланган кишлок хўжалиги махсулотлари ва х.к.;
г) ем-хашак ва тўшамалар. Ўзида ишлаб чикарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида хакикий таннархига тўгрилаш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.
93. 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида йигишда ва кайта ишлов беришда харажат талаб киладиган ишлаб чикарилаётган (курилиш) махсулотни бутлаш учун ишлаб чикариш кооперацияси тартибида харид килинган, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар, тайёр бутловчи буюмлар, курилиш деталлари ва конструкцияларининг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади.
Илмий-тадкикот ва конструкторлик ташкилотлари томонидан илмий-тадкикот ва конструкторлик мавзулари бўйича илмий ва экспериментал ишларни ўтказиш учун четдан сотиб олинадиган бутловчи буюмларни, махсус ускуналарни, асбобларни, мосламаларни ва бошка кийматликларни 1020 "Сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида хисобга олинади.

94. 1030 "Ёкилгилар" счётида нефть махсулотлари, ёкилги-мойлаш материаллари (ЁММ) (нефть, бензин, керосин, дизель ёкилгиси, ёг ва хоказолар), каттик ёкилги (кўмир, ўтин ва хоказолар) ва газсимон ёкилги (газ, газолин) шунингдек, ишлаб чикариш чикиндилари ва каттик ёкилги сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал кийматликларнинг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади. Ёкилги-мойлаш материаллари (ЁММ) учун талонлардан фойдаланилганда хам уларнинг хисоби 1030 "Ёкилгилар" счётида юритилади.


95. 1040 "Эхтиёт кисмлар" счётида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошкаларни таъмирлаш ва эскирган кисмини алмаштириш учун мўлжалланган асосий фаолият учун харид килинган ёки тайёрланган, эхтиёт кисмларнинг мавжудлиги ва харакати, хамда захирадаги автомобил шиналари хисобга олинади. Шу ерда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида корхонанинг таъмирлаш бўлимларида килинган (яратилган) агрегатлар, двигателлар, ускуналар, тўлик комплектли машиналарнинг алмашиш фонди харакати хам хисобга олинади.
96. 1050 "Курилиш материаллари" счётида курилиш конструкциялари ва деталлари, бино ва иншоотларнинг кисмлари, конструкция ва деталларини куриш ва пардоз килиш, курилиш деталларини тайёрлаш курилиш ва монтаж ишларида ишлаб чикариш эхтиёжлари учун ишлатиладиган шунингдек, бошка эхтиёжлар учун четдан сотиб олинган ва ўзида ишлаб чикилган курилиш материалларининг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади.
97. 1060 "Идиш ва идишбоб материаллар" счётида идишларнинг барча турлари (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладиган идишлардан ташкари) шунингдек, идишлар тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (яшикларни йигиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошкалар)нинг мавжудлиги ва харакати юритилади. Юкланадиган махсулотларнинг бутлиги ва сакланишини таъминлаш максадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни кўшимча жихозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида хисобга олинади.
98. 1070 "Четга кайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида четга кайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади. Бунда материалларга кайта ишлов бериш билан боглик четдаги корхоналарга тўланган харажатлар бевосита кайта ишлашдан олинган буюмларни хисобга олувчи счётларнинг дебетига олиб борилади.
99. 1080 "Инвентар ва хўжалик жихозлари" счётида корхонанинг айланма маблаглари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жихозлари ва бошка мехнат воситаларининг (кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва харакати хисобга олинади.
Ушбу счётда куйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк хисобга олинади:
а) хизмат килиш муддати бир йилдан ортик бўлмаган;
б) хизмат килиш муддатидан катъи назар бир бирлиги (комплекти)нинг киймати (сотиб олиш вактида) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хаки микдорининг эллик баробаригача бўлган буюмлар. Рахбар хисобот йилида буюмларнинг инвентар ва хўжалик жихозлари таркибида хисобга олиниши учун кийматининг паст чегарасини белгилаш хукукига эга.
Хизмат килиш муддати ва кийматидан катъи назар инвентар ва хўжалик жихозлари таркибига куйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (алохида буюртмани тайёрлаш учун ёки маълум бир турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чикариш учун мўлжалланган максадли асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойафзал;
в) ёток жихозлари;
г) канцелярия жихозлари (калкуляторлар, стол жихозлари ва х.к.);
д) ошхона ва овкатланиш хонаси жихозлари шунингдек, овкатланиш хонаси чойшаблари;
е) харажатлари, уларни куриш, курилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган вактинчалик (титулсиз иншоотлар) курилма ва мосламалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) ов куроллари (кўкан, копкон, тўрлар ва х.к.).
Корхоналар мустакил равишда инвентарлар, асбоблар ва хўжалик жихозларни хисобга олувчи счётларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўрни ва ролига караб очишлари мумкин. Уларнинг киймати фойдаланишга берилган вактда ишлаб чикариш ёки давр харажатларига тўлик кўшилиши мумкин. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жихозларининг сакланишини таъминлаш максадида кейинчалик уларнинг хисоби балансдан ташкари 014 "Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жихозлари" счётида цех, омбор ва алохида фойдаланувчилар бўйича юритилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруги тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга каранг)
Инвентар ва хўжалик жихозлари кейинчалик фойдаланишга яроксиз холга келган холларда уларни балансдан ташкари счётдан хисобдан чикариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган хисобдан чикариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
100. 1090 "Бошка материаллар" счётида юкорида келтирилган счётларда назарда тутилмаган материалларнинг мавжудлиги ва харакати хисобга олинади. Бу ерда ишлаб чикариш чикиндилари (киркимлар, киринди ва ш.к.); тузатиб бўлмайдиган яроксиз махсулотлар; асосий воситаларнинг чикиб кетишидан олинган моддий кийматликлар (металлолом, яроксиз хом ашё, эскирган шиналар, камералар, яроксиз резина, ишлатилган мой, нигрол ва х.к.) хисобга олинади.
101. Кишлок хўжалиги корхоналари уругликлар, экиш материаллари, (сотиб олинган ва ўзида ишлаб чикарилган) компостлар, минерал ўгитлар, кишлок хўжалик экинлари зараркунандаларига карши курашда ишлатиладиган, биологик препаратлар, захарли кимёвий моддалар, дорилар хамда кимёвий моддаларни (ўсимликчиликда, чорвачиликда ва ёрдамчи хўжаликда) хисобга олиш ва бошкалар учун кўшимча счётларни очишлари мумкин.
102. Материалларнинг келиб тушиши 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид килиш" ва 1610 "Материаллар кийматидаги фарклар" счётларидан фойдаланилган холда (агар бу корхонанинг хисоб счётида белгиланган бўлса) ёки ушбу счётлардан фойдаланилмаган холда акс эттирилиши мумкин.
103. Материалларни ишлаб чикаришга ёки бошка хўжалик максадларига хакикатда сарфланиши (1000) материалларни хисобга олувчи счётларнинг кредитида харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади.
Материалларни четга сотиш (1000) материалларни хисобга олувчи счётларнинг кредити ва 9220 "Бошка активларнинг чикиб кетиши" счётининг дебетида акс эттирилади.
Материалларни хисобга олувчи счётлар (1000)нинг аналитик хисоби сакланиш жойлари ва уларнинг алохида номлари (турлари, навлари, хажмлари ва бошкалар) бўйича юритилади.
104. Материалларни хисобга олувчи счётлар (1000)нинг богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish