44
Одоб нормаларига риоя қилиш, одоб нормаларига чинакам риоя қилаётганлигини
намоён этиш судьялар фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Судья ўз лавозими билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишда ножўя хулқ-атвор
кўринишлари зоҳир бўлишига йўл қўймаган ҳолда одоб нормаларига қатъий риоя қилади.
Жамоатчиликнинг доимий эътибори судьяга бир қатор чекловларни зиммасига олиш
мажбуриятини юклайди; мазкур чекловлар оддий фуқарога оғир юк-ташвиш бўлиб туюлса-да,
судья уларни ўз хоҳиши билан, бажонидил қабул қилади. Хусусан судьянинг одоб-ахлоқи ўз
лавозимининг юқори мақомига мутаносиб бўлиши керак.
Мазкур судья иш кўрилаётган судда доимий амалиёт билан банд бўладиган адвокатлар билан
ўзаро шахсий муносабатларида судьянинг ўзида асослантирилган шубҳа-гумон
келтириб
чиқарадиган ёхуд бирор тарафни афзал кўриш ёки бирор тараф ҳақида олдиндан инониб хулоса
чиқариш кўринишларини юзага келтирадиган ҳолатлардан ўзини батамом четга олади.
Судья муайян ишни кўришда, агар оиласи аъзоларидан кимдир судда тарафлардан бирининг
вакили сифатида қатнашаётган ёхуд ишга бошқа қандайдир шаклда алоқадор бўлса, иштирок
этмайди.
Судья ўзининг яшаш жойини бошқа адвокатларга мижозларни қабул қилишлари ёхуд
ҳамкасабалари билан учрашишлари учун бериб қўймайди.
Ҳар қандай фуқаро каби судьяга ҳам сўз, эътиқод, йиғилиш ва уюшмаларда қатнашиш
эркинлиги кафолатланади, аммо бу ҳуқуқларни амалга ошириш жараёнида судья ҳамиша судьялик
лавозимини юқори мақомда сақлаб туришни ўйлайди ҳамда судлов органларининг холислиги ва
мустақиллигига тўғри келмайдиган ҳаракатларга йўл қўймайди.
Судья оиласи аъзоларининг махфийлик хусусиятидаги шахсий ва моддий манфаатларидан
хабардор бўлиши ҳамда уларнинг моддий манфаатлари тўғрисида
маълумот олиб туриш
мақсадида оқилона чоралар кўриши керак.
Судьялик вазифаларини амалга ошириши билан боғлиқ фаолиятига ҳамда суд қарорларини
қабул қилишига судья ўз оиласи аъзоларининг ижтимоий ва бошқа хил муносабатлари лозим
бўлмаган тарзда таъсир қилишига йўл бермаслиги керак.
Судья ўзининг, оила аъзоларининг ёки бошқа ҳар қандай шахсларнинг шахсий манфаатларини
кўзлаб ўз лавозимининг обрў-эътиборидан фойдаланишга ёки фойдаланилишига йўл қўйиб
беришга ҳақли эмас. Судья судьялик ваколатларини амалга оширишига кимдир лозим бўлмаган
тарзда таъсир ўтказмоқда деган хулосага келиш мумкин бўлган йўсинда. ҳаракат қилмаслиги ёки
бошқа шахслар шундай ҳаракат қилишига йўл қўйиб бермаслиги керак.
Судьяга лавозим мавқеи туфайли маълум бўлиб қолган махфий маълумотлар судьялик
мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳар қандай мақсадда унинг ўзи
томонидан фойдаланилиши ёхуд кимгадир ошкор қилиниши мумкин эмас.
Судья ўз мажбуриятларини лозим даражада адо этган тақдирда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) адабий, педагогик фаолият билан шуғулланиш, маърузалар ўқиш, ҳуқуқ, қонунчилик, одил
судловни амалга ошириш ва шунга ўхшаш бошқа масалалар билан боғлиқ
фаолиятда иштирок
этиш;
b) ишларни оммавий эшитишда ҳуқуқ, қонунчилик, одил судловни амалга ошириш ва шунга
ўхшаш соҳалар билан боғлиқ масалалар юзасидан расмий орган олдида сўзга чиқиш;
с) башарти судьянинг холислигича қолишига ва сиёсий жиҳатдан бетарафлик позициясини
сақлашига имкон берадиган бўлса, расмий орган, ҳукумат қўмитаси,
комиссияси, маслаҳат
кенгаши аъзоси бўлиш;
d) судьялик лавозимининг юқори мақомига тўғри келадиган бўлса ҳамда судьялик
вазифаларини бажаришга қандайдир даражада тўсқинлик қилмайдиган бўлса, бошқа фаолият
билан шуғулланиш.
Судья судьялик лавозимини эгаллаб турган даврда юридик амалиёт билан шуғулланишга ҳақли
эмас.
Судья судьялар манфаатини кўзлайдиган уюшма, ташкилот таъсис этишга, судьялар уюшмаси
ёки ташкилотлари сафига киришга ҳақли.
Судья ва унинг оила аъзолари, башарти судьялик мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ
бўладиган,
судьянинг содир этган, содир этмоқчи бўлган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги
оқибатида келиб чиқадиган бўлса, ҳар қандай совғалар, ссудалар, васиятномалар ёки бошқа
45
шаклда ёрдам талаб қилишга ёки олишга ҳақли эмас.
Судья суд ходимларига, шунингдек ўзининг таъсири остидаги, унинг бўйсунувидаги ёки унинг
раҳбарлиги остида ишлайдиган бошқа шахсларга, башарти
судьяга улар лавозим
мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўладиган, судьянинг содир этган, содир этмоқчи
бўлган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида келиб чиқиши олдиндан маълум бўлса,
совғалар, ссудалар, васиятномалар ёки бошқа шаклда ёрдам талаб қилишларига ёки олишларига
йўл қўйишга ҳақли эмас.
Қонунда оммавий фош этиш билан боғлиқ тақиқлар ёки бошқа қонуний чекловлар бўлмаса,
судьянинг ўз судьялик вазифасини бажаришига қандайдир тарзда таъсир ўтказиш нияти ёхуд
бошқа ғаразли ният англашилмаса, муайян муносабат билан судья эсдалик совғаси, мукофот ёки
имтиёз олишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: