Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази


§ 1.5. Юристнинг фаолиятида муомала маданиятининг асосий шакллари, этик низолар



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

§ 1.5. Юристнинг фаолиятида муомала маданиятининг асосий шакллари, этик низолар 
турлари ва шакллари 
 
Касб этика албатта инсониятнинг турмушига, инсоний эҳтиёжи моҳиятига боғлиқ бўлади, 
аммо ижтимоий ва индивидуал онг даражаси билан белгиланади. Жамиятда инсонларнинг хатти-
ҳаракатини бошқа шакллар қаторида Касб этика ҳам кўплаб индивидларнинг фаолиятларини 
мувофиқлаштиришга, уни муайян ижтимоий қонунларга бўйсунган бирлашган умумий фаолиятга 
айлантиришга хизмат қилади.
Муомала ҳар қандай одам, жамият фаолиятининг зарурий ва умумий шарти, ҳар томонлама 
ривожланишининг муҳим омили, онгли одамни табиатдан ажратиб турувчи мезонлардан биридир. 
Муомала жуда мураккаб жараён бўлиб, у одамларнинг ўзаро иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, 
ижтимоий-маънавий муносабатларини, алоқаларининг йигиндисидан ташкил топади. 
 
Муомала маданиятининг шакллари жуда кўп, уларнинг ичида учтаси 
алоҳида кўзга ташланиб туради: 
•хулқ-атвор маданияти; 
•ташқи кўриниш маданияти; 
•нутқ маданияти. 
Муомала маданияти ушбу шаклларининг барчаси бир вақтнинг ўзида ҳар бир одамда ички 
мазмун ва моҳият, ташқи ифода ҳамда уларнинг муштараклиги ёки муштарак эмаслиги тарзида 
сезилиб туради.
Муомала маданияти уч таркибий қисмдан иборат: 
1.феъл-атворнинг ички мазмуни ва моҳияти; 
2.юриш-туришнинг ташқи ифодаси; 
3.улар ўртасидаги уйгунлик ва мутаносиблик даражалари. 
Хулқ-атворнинг ички мазмуни ва моҳиятини шахс ахлоқий-ҳуқуқий ва эстетик онгининг 
ривожланиш даражаси ташкил этса, ташқи кўринишини уларнинг синтези бўлган эстетик дид, 
фаҳм-фаросат белгилайди. Ҳар иккаласининг уйгунлиги ва муштариклиги эса юксак маданият 
соҳиби эканлигидан дарак беради. 
Муомала маданиятининг умумий қоидалари қуйидагилардан иборат: 
1. Одоб ва эҳтиёт билан муомала қилишдан ҳамма мақсадлар рўёбга чиқади. Мулойимлик 
билан айтилган сўзлар кўнгилга роҳат бахш этади. Шунинг учун ҳамма билан одобга риоя этиб 
муомала қилинг, очиқ юзли, ширин сўзли бўлинг. 
2. Бир нарсадан хафаланиб, аччигингиз келиб турган вақтда ҳеч ким билан сўзлашманг, 
газабингиз босилгунча сабр қилиб туринг. Одамларнинг камчиликларини кечиринг, ҳар ишда 
фикр қилиш ва эътибор беришни унутманг. 
3. Одамларга аралашмай бир четда турманг. Ким учраса, текширмай-кетмай дарҳол дўст 
бўлиб кетманг, ҳар ишда ҳур фикрли, тўгри сўзли бўлинг, тилингиз ва дилингиз бирдек бўлсин. 
4. Қўпол муомалали кишиларнинг муомалаларига яхши муомала билан жавоб қайтаринг. 
5. Ўзингиздан кичикларни хўрламанг, ақлингиз ва мартабангиз билан мақтанманг, ҳар 
кимнинг ўзига муносиб муомала қилинг. 


25 
6. Ҳамсуҳбатингиз гўзал муомала қилишини истасангиз, аввал ўзингиз унга гўзал муомала 
қилинг, кишиларга муҳаббатли бўлишингиз сабабли камолотингиз ҳеч бир зос кетмайди. 
7. Халққа яхши ишларни сўзланг, ёмон ишларни яширинг. Одамлар билан муомалангиз 
шундай бўлсинки, ҳаётингизда сизни севсинлар, вафот этганингиздан кейин сизни эслаб, 
қайгурсинлар. 
8. Жуда зарур бўлиб қолган вақтдагина халқдан ёрдам сўраш мумкин. Халққа ўз 
огирлигингизни солманг, уларнинг молларига тама қилманг, ўзингиз ишланг, меҳнат қилинг ризқ-
рўзингизни ўз меҳнатингиз билан яратинг. 
9. Бир ишни бажаришга аҳд қилдингизми, сўзингизнинг устидан чиқинг, ваъдангизга вафо 
қилинг. Ким билан дўст бўлсангиз, дўстликка содиқ бўлинг. Одамларнинг шодликларига 
шодланинг, қайгуларига қайгуринг. Ўзингиз севмаган нарсани бошқаларга раво кўрманг. 
10. Жамият манфаати учун хизмат қилинг, бу йўлда сарфлаган вақтингизга ачинманг, чунки 
бошқаларни севиш, уларга ёрдам беринг, камчиликларини тугатиш улуглик ва одамгарчилик 
белгисидир. 
Низо ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида тугилган 
ҳолат, муносабат, нифоқдир. Юристнинг фаолиятида этик низолар деб жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий ҳаётидаги ўзаро номутаносибликлар туфайли 
кишилар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар, тушунмовчиликлар, қўрслик, 
тоқатсизлик, маъсулият ҳиссининг парокандалик сари юз тутиши каби иллатларга айтилади. 
Юристнинг фаолиятида этик низоларнинг келиб-чиқиш сабабларини билиш ва уларни 
бартараф этиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. 
Хозирги кунда унинг хуқуқ, иқтисодиёт, ахлоқ, сиёсат ва маданият соҳаларида бўлаётган 
зиддиятларни ва уларнинг натижасида келиб чиқувчи низоли ахлоқий ҳолатларни қуйидаги 
гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1. Мулкларни давлат тасарруфидан чиқариш вақтида ижтимоий ва хусусий мулк 
тарафдорлари ўртасида келиб чиқадиган зиддиятлар; 
2. Мулкдорларнинг бозордаги ўзаро рақобатлари натижасида келиб чиқувчи заддиятлар ва шу 
туфайли келиб чиқувчи ахлоқий низолар; 
3. Ишлаб чиқарувчи, воситачи ҳамда истеъмолчилар ўртасида юз берадиган зиддиятлар
буюртмачи ва тадбиркорлар ўртасидаги зиддиятлар ва улар туфайли келиб чиқувчи низоли 
ахлоқий ҳолатлар; 
4. Бирон шахснинг руҳий-маънавий дунёсида, ахлоқий ҳолатларида, оиласида, иш жойида, 
дўстларига бўлган муносабатларида юз берадиган зиддиятлар ва шулар туфайли келиб чиқувчи 
ахлоқий низолар. 
Вужудга келган этик низоларни ўз вақтида ва оқилона бартараф этиш керак. Бунинг учун 
норози шахс билан ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ходими ўртасидаги психологик ҳолатни 
юмшатиш ва шу орқали ўзаро келишувга эришиш зарур. 
Низоли ҳолат вақтида шахс ҳаяжонли ҳолатда ходимни номига номуносиб сўзлар айтиши 
мумкин. Бундай вақтларда ҳодим босиқлик ва ақл билан иш кўриши лозим бўлади. 
Низоларни бартараф этишда қайси йўлни, услубни танлаш ходимнинг усталиги ва ақлига 
боглиқ бўлади. Этик низоларни бартараф этишда қуйидаги услублардан фойдаланиш мумкин: 
• хотиржамлик ва ўзини тута билиш усули; 
• учинчи шахснинг аралашуви усули; 
• можаролашувчиларни ажратиш усули; 
• вазиятни нормаллаштирувчи сўзлардан фойдаланиш; 
• низоларни эркин ривожланишига имкон бериш; 
• низоларни тезкорлик билан тўхтатиш. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish