Ўзбекистон республикаси бош прокуратура академияси коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/92
Sana25.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#275126
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92
Bog'liq
bZ-e7JU7wK9JzRDh vxsEVaPgO6Z JMotYXHC0bzeK-zMXiu

Қонунийлик принципи. 
Қонунийлик – жамият аъзоларнинг ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда уларни 
амалга оширишларига айтилади. Хизмат кўрсатиш ходимлари касб ахлоқининг қонунийлик 
принципи қонунларда, фармонларда, буйруқларда кўрсатилган ва белгилаб қўйилган ҳуқуқ 
нормаларининг талабларини оғишмай амалга ошириш, мавжуд қонунларга қатъий бўйсунган 
ҳолда ўзига юклатилган хизмат вазифасини инсонпарварликка, адолатга, қонунийликка 
асосланган ҳолда бажаришдир. 
Қонунийликнинг тўрт принципи мавжуд: 
1. Қонунийликнинг ягоналиги ва унинг бир хилда тушунилиши; 
2. Қонуннинг устунлиги; 
3. Қонунларнинг ҳаққонийлиги ва мақсадга мувофиқлиги; 
4. Қонуннинг маданият билан боғлиқлиги. 
Бу принципларнинг хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятида амал қилиши мижозларга 
хизмат кўрсатишда тартиб-интизомни сақлаш, қонунийликни таъминлаш, қонунга итоаткорлик 
жараёнларини қамраб олади. 
§ 1.4. Юристнинг касб этикаси институтининг тузилиши, категориялари ва вазифалари 
 
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касбий ахлоқи шу жиҳатдан турли 
шаклларга эга бўлиб, шу маънода судьялар одоб-ахлоқи қоидалари, ички ишлар идоралари 
ходимларининг касб одобномаси, адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, прокуратура органлари 
ходимларининг касб одобномаси, ёхуд давлат божхона ёхуд солиқ қўмиталари ходимларининг 
касб одоби ҳақида гапириш мумкин. Таркиб ва тузилиш жиҳатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
идоралар ходимларининг касбий ахлоқ қоидалари ҳар бир хизматнинг ички хусусиятларидан 
келиб чиқади ва жамиятда қарор топган умумий ахлоқ қоидаларига бўйсунади, аниқроғи улар 
билан уйғунлашади. Касбий ахлоқ ва умумий ахлоқ қоидалари ўртасида ўзаро зиддият истисно 
этилади. Айрим ҳуқуқий соҳаларда ахлоқ ёки ахлоқ одобномаси ушбу касбга киришни ихтиёр 
қилган кишига касбий қасамёд шаклидаги ахлоқий талабларни ҳам қамраб олади. Масалан, 
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддаси айнан касбий 
қасамёдга бағишланган деса бўлади.
Ҳар бир ташкилотда касб этикаси ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларининг ўрнатилиши, аввало, 
ташкилотдаги ички муҳитнинг барқарор тарзда ривожланишига, ходимлар вазифаларини амалга 
ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атворнинг маънавий ва ахлоқий принципларини самарали 
тарзда қўлланилишига замин яратади. 
 
Касб этикаси дейилганда, аввало, муайян бир касб фаолиятида 
қўлланиладиган асосий тамойиллар ва маънавий қоидалар мужассамланган касб 
қоидаларини тушуниш лозим.  
Бунда касб этикаси қоидалари жамият томонидан қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидаларини 


20 
кишиларнинг ихтисосликларига нисбатан татбиқ этиладиган касбий бурч, ор-номус ва қадр-
қиммат каби хатти-ҳаракатлари мажмуини ўз ичига олади.Касб этикаси атамаси кишилар 
ўртасидаги касбий фаолият билан боғлиқ муносабатларга маърифий тус берадиган хулқ-атвор 
кодексидир, дейиш ҳам мумкин. Касб этикаси умумий этиканинг ўзига хос бир қисми бўлиб, 
махсус ва аниқ нарса сингари умумий нарсадан фақат ўзига хос шакл ўзгариши билангина эмас, 
балки умумий нарсани ўз ичига ололмайдиган ўзигагина хос жиҳатлари билан фрақ қилади. 
Умумун олганда, касб этикаси барча учун бирдек тааллуқли бўлмаган, муайян касб эгаларигагина 
тегишли ижтимоий хулқ-атвор қоидалари, меъёрлари йиғиндисидир. 
Бугунги кунда деярли барча давлат органлари тизимида ўзининг касб одобномаси ва касб 
этикаси қоидалари амалга киритилган. 
Сўнгги йилларда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида ушбу масалага бўлган 
эътиборнинг янада кучайтирилиши натижасида, бу соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга 
қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish