Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси



Download 489,86 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana26.11.2022
Hajmi489,86 Kb.
#873023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Матни

тадбиркорлик қобилияти
деб юритилади.
2.2.Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ва унинг иқтисодий асослари. 
Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ва унинг чегараси. 
 
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан 
истеъмол қийматини (нафлиликни) яратиш ва кўпайтиришдир, иккинчи томондан, 
моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача 
қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир. 
2.2 
расм

Ишлаб чиқариш турлари.
Ишлаб
чиқариш
турлари:
Моддий ишлаб чиқариш
моддий кўринишга эга
бўлган неъматлар ва
бойликлар ишлаб
чиқарадиган тармоқлар
ҳамда соҳалардан иборат
бўлади. 
Саноат, қишлоқ
хўжалиги, 
қурилиш, ўрмон
хўжалиги
(
иқтисодиётнинг
реал сектори)
Номоддий ишлаб
чиқариш
моддий
кўринишга эга бўлмаган, 
лекин жамият учун зарур
бўлган маънавий
неъматлар яратадиган ва
хизматлар кўрсатадиган
соҳаларни ўз ичига 
олади. 
Транспорт, алоқа, 
савдо, коммунал
ва маиший
хизмат кўрсатиш




 

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
 
______________________________________________________________________ 
Амалий иқтисодиёт фани мавжуд чекланган иқтисодий ресурслардан қандай 
қилиб фойдаланилганда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш 
мумкин, деган муаммо устида бош қотиради. Бунда, биринчидан, иқтисодий 
ресурслардан фойдаланишнинг турли хил муқобил вариантлари мавжуд бўлиши 
кўзда тутилиб, улардан энг самаралиси, яъни жамият эҳтиёжларини анча тўлароқ 
қондирадиган миқдорда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш имконини берадиган 
турини танлаб олишга ҳаракат қилинади. Иккинчидан, иқтисодий ресурслар нисбатан 
чекланганлиги сабабли жамият аъзоларининг барча эҳтиёжларини бирданига 
қондириш мумкин бўлмайди. Шунинг учун жамиятга қайси маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш, қайсиларидан вақтинча воз кечиш лозимлигини ҳал қилиш, яъни танлашни 
амалга ошириш зарур бўлади. Шундай танлаш орқали ресурсларнинг мавжуд 
даражасида маҳсулот олишнинг аниқланган энг юқори миқдори жамиятнинг ишлаб 
чиқариш имкониятини кўрсатади. Жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятидан тўлиқ 
фойдаланиш учун иқтисодий ресурсларнинг тўла бандлигига эришиш ва ишлаб 
чиқаришнинг тўлиқ ҳажмини таъминлаш зарур.
Тўла бандлик
-
иқтисодиётдаги ишлаб чиқаришга яроқли бўлган барча 
ресурслардан максимал даражада самарали фойдаланиш ҳолати.
Ресурслар камёб бўлганлиги сабабли иқтисодиёт тўла бандлик ва ишлаб 
чиқаришнинг тўлиқ ҳажмида ҳам товар ва хизматларни чекланмаган миқдорда ишлаб 
чиқаришни таъминлай олмайди. Ишлаб чиқариш имконияти чегарасини жадвал 
маълумотларидан фойдаланиб янада аниқроқ тасвирлаш мумкин: 

Download 489,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish