Паст ва ўрта даромадли мамлакатларнинг ташқи қарз динамикаси...........................................................................
33
2-расм.
ЕИ давлат бюджети тақчиллигининг динамикаси...............
35
3-расм.
АҚШ давлат бюджети тақчиллигининг динамикаси...........
36
4-расм.
АҚШ ташқи қарзининг динамикаси....................................
36
5-расм.
2016-2020 йилларда федерал бюджет ижроси кўрсаткичларининг динамикаси..........................................
37
6-расм.
Федерал бюджет даромадларининг умумий ҳажмида нефт-газ ва бошқа тармоқ даромадларининг нисбати..................
37
7-расм.
Қозоғистон давлат бюджетининг параметрлари..................
38
8-расм.
Қозоғистон давлат қарзининг динамикаси..........................
39
9-расм.
Япония давлати бўйича регрессион таҳлил.........................
47
10-расм.
Франция давлати бўйича регрессион таҳлил.......................
47
11-расм.
Греция давлати бўйича регрессион таҳлил.........................
48
12-расм.
Ўзбекистонда давлат бюджети ижроси даражаси...............
52
КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР
ХВФ
–
Халқаро валюта фонди
ЖБ
–
Жаҳон банки
ЯИМ
–
Ялпи ички маҳсулот
I БОБ. КИРИШ Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.
Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий структураси давлат ва ишлаб чиқариш тузилмалари, давлат ва аҳолининг турли қатламлари, минтақалар ва алоҳида давлатлар ўртасида тўғри ташкил этилган пул маблағларининг оқимисиз фаолият кўрсата олмайди. Ҳар қандай давлатнинг молия тизимида марказий ўринни давлатнинг молиявий режаси бўлган давлат бюджети эгаллайди (Клочко, Беломестнова, 2017). Замонавий шароитда бюджет тақчиллиги кўпчилик мамлакатлар давлат бюджети учун одатий ҳолат бўлиб қолди. Сухарев (2014) таъкидлашича, давлат бюджети тақчиллиги иқтисодий ва молиявий фаолиятдаги беқарор вазиятни акс эттиради, ташқи ва ички молиялаш манбаларини излаб топиш, давлат ссудалари, баъзан товарлар билан таъмиланмаган пулларни эмиссияси билан қопланади.
XXI асрнинг бошланиш даврида дунё мамлакатларида иқтисодий ўсишнинг кескинлашуви билан бирга мамлактни молиявий-иқтисодий инқирозларга юз тутувчи бир қанча омилларга дуч келинмоқда. Жумладан, 2008 йилда ипотека кредити ва 2019 йилда келиб чиққан COVID-19 пандемияси натижасида дунёдаги барча мамлакатлар молиявий-иқтисодий инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Ушбу молиявий-иқтисодий инқирозлар натижасида давлат бюджети харажатларининг кескин даражада ортиб кетиши ва даромадларнинг камайиб кетиши орқали кўплаб мамлакатларда бюджет тақчиллигининг ортиб кетишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида эса, бюджет тақчиллигини бартараф этиш бўйича мамлакатда амалга ошириладиган бюджет-солиқ сиёсатини тўғри юритилиши бутун дунёда глобал иқтисодий муаммога айланиб қолмоқда. Шунингдек, COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал инқироз деярли барча давлатларнинг бюджетига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Кейинги йиллар давомида коронавирус сабали карантин чораларини қўлланиши жаҳон иқтисодиётини издан чиқарди. Иқтисодчиларнинг фикрича, бу инқироз жаҳон иқтисодиётини ривожланиш тарихидаги мисли кӯрилмаган глобал даражадаги чуқур инқироз бӯлиши мумкин. Хусусан, карантин шароитида иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши, хизмат кўрсатиш соҳалари, айниқса туризм фаолиятини тўхтаб қолиниши каби салбий ҳолатлар давлат бюджети даромадларининг кескин камайишига сабаб бўлган. Мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатларнинг кескинлашуви ва пандемияга қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини молиялаштириш орқали давлат бюджети харажатларини ортиб кетиши натижасида юзага келган юқори даражадаги бюджет тақчиллиги сабабли давлатларнинг ташқи қарзларини ўсиш тенденциялари кузатилмоқда. Хусусан, харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган (Фармон, 2017).
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бюджет-солиқ тизимидаги ислоҳатлар, Давлат бюджетининг тақчиллик натижасида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва мамлакатда татбиқ этиш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш муҳим ахамият касб этади.