Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114
Bog'liq
kitob 001

III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАРИ 
САМАРАДОРЛИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ: 
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ 
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
3.1. Тижорат банклари активлари самарадорлик 
кўрсаткичлари ва унга таъсир қилувчи омиллар
М
иллий ва жаҳон молия бозорларидаги кескин 
рақобат шароитида банклар фаолиятидаги ўзга-
ришларни ҳар томонлама ўрганиб бориш, бошқариш 
қарорларини асосланган таҳлилий маълумотларга тая-
ниб қабул қилишни тақозо этади. Бундай ҳолатда мене-
жерлардан банк фаолиятини ҳар бир йўналишидаги тен-
денцияларни комплекс равишда баҳолаб бориш талаб 
қилинади. Баҳолаш жараёнида турли гуруҳларга ажра-
тилган самарадорлик кўрсаткичларига таянилади.
Фикримизча, тижорат банкларида активларнинг сама-
радорлик кўрсаткичларининг шаклланиши ва ривожла-
нишини тадқиқ этиш, уларни умумлаштиришнинг бир 
қатор зарурий жиҳатлари мавжуд. 
Биринчидан, банкларда самарадорлик кўрсаткичлари 
банк активларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариш 
омилларини намоён этади. Ушбу омиллар таҳлили асо-
сида банк раҳбарияти томонидан активларнинг жорий 
ва истиқболли ҳолати баҳоланади, активларни бошқа-
риш юзасидан қарор қабул қилинади. 
Иккинчидан, самарадорлик кўрсаткичлари банк-мо-
лия тизимининг юқори поғонасидаги кредит-молия 
институтларига назорат ва баҳолаш функциясини 
амалга оширишда зарур маълумотларни йиғиб бериш 
вазифасини бажаради.
Учинчидан, самарадорлик кўрсаткичлари банк тизи-
мининг инвестициявий салоҳиятини баҳолашда муҳим 


97
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ўрин тутади. Бунда банкнинг молиявий кўрсаткичларини 
яхшиланиши халқаро молиявий институтларнинг барқа-
рор кредит линияларини самарали ўзлаштиришга хизмат 
қилади.
Миқдорий кўрсаткичлар банк активларининг тарки-
бий ўзгаришларини миқдорий жиҳатдан ифодалайди. 
Мазкур кўрсаткичлардан активларни мутлақ миқдорла-
рининг ўзгаришини таҳлил қилишда фойдаланилади.
Банк активлари самарадорлигининг сифат кўрсат-
кичлари миқдорий кўрсаткичларнинг ички ва ташқи 
омиллар таъсирида ижобий ёки салбий томонга ўзгари-
шини кўрсатиб беради. Шунингдек, сифат кўрсаткичлари 
миқдор кўрсаткичларининг ўзаро алоқадорлигини ифо-
далайди.
Тижорат банклари амалиётида активлар самарадор-
лигини ифодаловчи қиёсий кўрсаткичлар актив амалиёт-
лар билан боғлиқ кўрсаткичларни муайян даврга, жами-
га нисбатан таққослашда қўлланилади. 
Миллий ва халқаро молия бозорлардаги интеграция-
лашув жараёнларининг кучайиши банклар активлари са-
марадорлигини баҳолашда интеграл кўрсаткичларнинг 
шаклланиши ва ривожланишига замин яратмоқда. Ин-
теграл кўрсаткичлар активлар самарадорлигига омиллар 
таъсирини комплекс таҳлил қилишда фойдаланилади.
Халқаро банк амалиётида тижорат банкларининг ак-
тивлари самарадорлигини баҳолашда бир қатор кўр-
саткичлардан фойдаланилади. Бундай кўрсаткичларга 
активлар рентабеллиги (ROА), кредит ва фоиз самара-
дорлиги каби кўрсаткичларни киритиш мумкин.
Маълумки, бирламчи қиймат омиллари банкларнинг 
бозор, операцион, инвестицион, молиявий фаолияти ва 
унинг қиймат яратиш қобилиятига комплекс баҳо бе-
ради. Фаолият юритишнинг якуний натижалари ҳисоб-
ланган фойда рентабеллик кўрсаткичларини бирламчи 
қиймат омилларидан кўра тўлароқ тавсифлайди. Чун-


98
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ки мазкур кўрсаткич нақд ва фойдаланилган ресурслар 
билан самара нисбатини кўрсатади. Тижорат банклари 
фойдасини баҳолаш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга 
йўналтирилади: 
- мос келувчи ўзгаришлар ва йўналишлар фаолияти 
самарадорлигини аниқлаш; 
- унинг қийматини ошириш бўйича вақт жиҳатидан 
бошқарув самарадорлигини белгилаш. 
Бунда, биринчи навбатда, коэффициент усули ёрда-
мида риск ва ноаниқлик шароитларида банк фаолияти 
молиявий натижаларига бошқарув таъсирини аниқлаш 
ва қатор бошқарув қарорлари самарадорлигини баҳо-
лаш талаб этилади. Таъкидлаш жоизки, айрим иқтисодчи 
олимлар риск ва беқарорлик шароитида нисбий кўрсат-
кичларни афзал билади. 
Ж.К.Ван Хорн ва Ж.М.Вахович фикрига кўра, рентабел-
лик кўрсаткичлари якуний натижаларни фойдадан кўра 
тўлароқ тавсифлайди. Чунки уларнинг ҳажми киритилган 
капитал ёки истеъмол қилинган ресурслар билан сама-
ранинг нисбатини акс эттиради. Улар ташкилот фаоли-
ятини баҳолаш учун ҳам, инвестиция сиёсати воситаси 
сифатида ҳам фойдаланилади
63
. Рентабеллик иқтисодий 
тоифа, баҳолаш натижавий кўрсаткичи ва турли молия-
лаштириш манбаси сифатида намоён бўлади. Натижавий 
кўрсаткич сифатида у мавжуд ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлигини тавсифлайди, бизнес юритиш самара-
дорлигини ва фаолият ҳажмининг ўсишини (пасайиши-
ни) акс эттиради. Масалан, О.Н.Ефимова, А.Д.Шеремет 
“рентабеллик”, “даромадлилик”, “самарадорлик”, “фой-
далилик” тушунчаларини бир-биридан ажратмайди ва 
улардан синоним сифатида фойдаланади
64
. Валерий ва 
Виталий Ковалевлар фойдалиликни бизнеснинг “фойда 
63
Жеймс К. Ван Хорн, Жон М. Вахович, Основы финансового менед-
жмента: [пер. с англ.] – М.: Вильямс, 2016. – 1232 с.
64 
Ефимова О.В. Финансовый анализ:4-е изд., перераб. и доп. –М.: 
Изд-во “Бухгалтерский учет”, 2002. – 528с


99
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
қилиш”, яъни молиявий натижа – бизнес муваффақия-
тининг далолати ҳосил қилиш имконияти ва қобилияти 
сифатида тавсифлайди
65
.
Юқоридаги иқтисодчиларнинг фикрларини таҳлил 
қилган ҳолда таъкидлаш мумкинки, тижорат банклари 
фаолият натижавийлигига баҳо беришнинг асосий кўр-
саткичларидан бири рентабеллик кўрсаткичи ҳисобла-
нади. Рентабеллик – тижорат банклари фойдалилик да-
ражасини тавсифлайди. Одатда унинг бир неча турлари 
ҳисоб-китоб қилинади. 
Тижорат банклари рентабеллиги даражасини таҳлил 
қилиш кенг ўрганилган мавзулардан бири ҳисобланади. 
Ушбу мавзу қанчалик чуқур ўрганилса, шунча амалиётда 
қўллаш мумкин бўлган фойдали таклифлар вужудга кел-
моқда. Шу нуқтаи назардан банк активлари даромадли-
лигини таҳлил қилиш усулларини тадқиқ этиш долзарб 
мавзу ҳисобланади.
Рентабеллик ва фойда кўрсаткичларини таҳлил қи-
лишда уларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча 
омилларни аниқлаш, бу омилларни самарадорликнинг 
умумлаштирувчи кўрсаткичларига таъсирини ҳисоблаш 
услубиётини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бу омилларни бошқариш орқали банкда даромадни 
ошириш захираларини излаб топиш ва рентабеллик-
нинг талаб қилинувчи даражасига эришиш механизмини 
яратиш мумкин. Рентабеллик даражаси кўрсаткичининг 
юқори бўлиши банк ихтиёридаги асосий ва айланма 
маблағлардан оқилона фойдаланилаётганини ва банк-
нинг маълум миқдорда фойда (даромад) олаётганлигини 
кўрсатади. 
Ҳар қандай банк ҳам ўзининг активларини мукаммал 
таркибий тузилишини шакллантиришдан манфаатдор 
бўлади ва уни шакллантиришда маълум бир қийинчи-
65
Ковалев В., Ковалев В. Корпоративные финансы и учет. Понятия, 
алгоритмы, показатели. Учебное пособие М.: ПРОСПЕКТ, 2015. 
– 1006 с.


100
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ликларга дуч келади. Бундан ташқари, активларнинг тар-
кибий тузилишида банкнинг қайси мамлакатда фаолият 
кўрсатишига қараб кўплаб миллий хусусиятларини ҳам 
ўзида акс эттиради (3.1-жадвал):
3.1­жадвал

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish