220
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Бундан ташқари, қарздор ташкилотлар файллари,
ижро ёзувлари ва банкротлик процедуралари бўйича
маълумотларнинг реестри юритилишини таъминлайди.
Ҳар бир қарздор учун ҳам, уларнинг гуруҳи учун ҳам таҳ-
лилий ҳисобот тузилади. Тизимдан фойдаланган ҳол-
да, муаммоли активларни бошқариш жараёнлари-
ни қайта ташкил этиш ва қайта молиялаштириш бўйича
операциялар реестрини юритиш киради.
Шунингдек, ушбу тизим инновациялар бозоридаги
умумий ўзгаришлар ҳамда халқаро банк стандартларини
инобатга олган ҳолда тижорат банклари учун кредит та-
ваккалчилигини бошқариш, мижозлар тўғрисидаги маъ-
лумотлар ва хатарларни бошқариш бўйича бир нечта
дас турларни таклиф этади.
Бунда тизим кредит таваккалчилигида мумкин бўлган
йўқотишларни ва кредит риски бўйича капитал миқдо-
рини ҳисоблаш учун ички моделлар асосида рискни яна-
да аниқ ва тўғри баҳолаш имконини беради. Рискларни
бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича ечим сифатида
Timeline йўналиши кучайиши муносабати билан пайдо
бўлди. Ушбу восита қимматли қоғозлар бозори ишти-
рокчилари ва мижозлар ҳисоб рақамларидаги савдо
фаолия тини таҳлил этиш ва назоратни аниқлаш учун
мўлжалланган.
Тизимдан фойдаланиш қимматли қоғозлар бозорида
қонун ҳужжатларни бузилишини ўз вақтида аниқлашга
имкон беради ва ички текширувларни ўтказишда ёрдам
бўлади.
Юқорида келтирилган тизим доирасида истеъмол
кредити – рақобатнинг юқори даражаси банкларга фао-
лият сифатини доимий равишда оширишни танламайди
ва илғор скоринг технологиясидан фойдаланиш истеъ-
молчиларни кредитлаш соҳасида муваффақиятли биз-
неснинг зарур таркибий қисми эканлигини таъкидлайди.
221
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Охирги йилларда ушбу соҳани юқори самара билан
фаолият юритишга йўналтирувчи бир қанча қонуний ва
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, жумладан,
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқла-
рининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик та-
шаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни
ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бў-
йича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик
субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш
инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кен-
гайтириш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг фармони ҳисобланади.
Фармон доирасида 2019-2020 йилларда тижорат
банклари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни
янада ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувват-
лаш бўйича амалга ошириладиган ишлар “Йўл харитаси”
қабул қилинган бўлиб, унда тижорат банклари томонидан
тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ишларини
такомиллаштириш соҳасида режалаштирилган ишлар
жумласига кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъек-
тларига банк хизматлари кўрсатиш, шунингдек, уларнинг
инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш
доирасида яратилган қулайлик ва имкониятларни кенг
тарғиб қилиш ҳамда тадбиркорларга кўрсатилаётган банк
хизматлари сифатини ошириш ва турларини кўпайтириш
мақсадида туман ва шаҳарларда “банк хизматлари офис-
лари”ни ташкил этиш вазифалари белгиланган
141
.
Умуман олганда, тижорат банклари асосий мақсадла-
ридан бири – бу кредит тизимида даромадлилик ва лик-
видлилик кўрсаткичларининг оптимал даражасига эри-
шиш ҳамда активлар ҳажмини ошириш ҳисобланади.
Фикримизча, тижорат банкларида кредит конвейери
усулидан, хусусан, скоринг технологиясидан самарали
141
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13
августдаги ПФ-5780-сон Фармони. http://www.lex.uz
222
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
фойдаланиш орқали активлар ҳажмини оширишда қу-
йидаги бир қатор омилларни ҳисобга олиш зарур:
· тижорат банкларида активлар ҳажми ўсишини таъ-
минловчи ҳамда муаммоли кредитларни бошқаришнинг
янги усулларини, кредит конвейери-скоринг тизимидан
фойдаланиш самарасини шакллантириш;
· тижорат банклари активлари сифати ва ҳажми усти-
дан доимий мониторинг олиб бориш, муаммоли ҳолат-
ларни дастлабки босқичларда аниқлаш ва бартараф этиш
учун кредит рисклари ва кредит қобилияти омилларини
ҳисобга олувчи турли хил “скоринг хариталари”дан фой-
даланиш;
· тижорат банкларида активларни мунтазам диверси-
фикациясини амалга ошириш, скоринг моделини қўллаш
натижасида ижобий кредит тарихига эга бўлган мижоз-
лар учун мотивацион кредит олишнинг соддалаштирил-
ган шартларини шакллантириш;
· тижорат банклари фаолияти–кредит муносабатла-
рини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ижросини
ташкил қилиш асосида скоринг тизими мижозлар база-
сининг доимий ўсишини, маҳсулот линиясини кенгайти-
ришни ҳамда фойдаланувчилар сонини кўпайтиришни
инобатга олинган ҳолда шакллантирилиши лозим.
Тижорат банклари актив операциялари ичида кредит
асосий ўринни эгаллайди ва банк даромадининг салмоқ-
ли қисми ҳам айнан мазкур операциялар орқали олина-
ди. Шу сабабли тижорат банклари кредит портфелининг
қандай шаклланиши банк фаолиятига бевосита таъсир
кўрсатади. Банк кредит портфелини самарали бошқари-
ши учун, энг аввало, тижорат банкларининг кредитлаш
жараёни тўғри ташкил қилиниши, конвейери-скоринг
усулидан самарали фойдаланиш орқали активлар ҳаж-
мини ошириш зарур.
Шунингдек, ушбу соҳадаги қонуний-меъёрий ҳуж-
жатларни мунтазам такомиллаштириб бориш, тижорат
223
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
банкларида кредит сифатини аниқлаш билан бир қатор-
да, кредитлаш жараёнини бошқариш сифатини баҳолаш,
жумладан, кредит ҳужжатларини ва кредит гаровини
расмийлаштиришни соддалаштириш ҳамда баҳолаш
халқаро меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш зарур.
224
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |