Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114
Bog'liq
kitob 001

268
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
енти; А
t
– юқори ликвидли активлар; S
t
– кейинги 30 кун 
ичидаги жами соф чиқим.
Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициенти банк-
ларда ликвидлиликка доир тасодифий ҳодисаларнинг 
юзага келишини баҳолаш мақсадида ликвидлиликни 
қоплашнинг анъанавий методологиясига асосланади. 
Ликвидлиликни қоплаш меъёри одатда юқори лик-
видли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги жами 
соф чиқимга бўлган нисбати 100 фоизга тенг ёки ундан 
ортиқ бўлиши билан аниқланади. Ушбу коэффициент 
юқори ликвидли активларининг кейинги 30 кун ичида 
кутилиши мумкин бўлган чиқимларни–мажбуриятларни 
қай даражада қоплаш имкониятини белгилаб беради, 
бунда унинг меъёрий даражаси минимум 100 фоиз қилиб 
ўрнатилган. 
Хулоса қилганимизда, тижорат банклари амалиё-
тида ликвидлилик рискини бошқариш тизими мам лакат 
иқтисодиётида рўй бераётган ижтимоий- иқтисодий жа-
раёнларга бевосита боғлиқ бўлиб, уларни самарали ва 
оқилона жорий этиш тижорат банкларининг молиявий 
барқарорлигини оширишга ва аҳолининг банк тизимига 
бўлган ишончини мустаҳкамлашга кўмаклашади.


269
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ХУЛОСА
М
онографияда иқтисодиётни диверсификация-
лаш шароитида тижорат банк активлари сама-
радорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот 
натижалари қуйидаги хулосаларни шакллантириш имко-
нини берди: 
1. Монографияда банк актив амалиётлари самарадор-
лигининг услубий асосларини умумий жиҳатлари кўриб 
чиқилган бўлиб, унда банк актив амалиётлари самара-
дорлигини белгиловчи асосий мезонлар қаторига “банк 
активлари” ва “банк актив амалиётлари”ни таснифлаш, 
“банк активлари самарадорлиги” тушунчаси моҳияти му-
аллиф томонидан ишлаб чиқилган ва ёритилган.
2. Тижорат банк активларини самарали бошқариш 
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда банк активлари самара-
дорлигини таъминлаш бир қатор иқтисодий-ижтимоий 
тамойил ва мезонларга кўра гуруҳларга ажратилди.
Шунингдек, тижорат банкларида актив амалиётла-
ри самарадорлигини таъминлаш услубиёти бир қатор 
муҳим тамойилларга асосланиши таъкидланди.
3. Банклараро рақобат муҳитининг ривожланиб бори-
ши банк активларини жойлаштириш, самарадорлигини 
оширишнинг анъанавий усулларидан воз кечиш, банк 
амалиётига самарадорликни баҳолашнинг янги ва замо-
навий усулларини жорий этишни рағбатлантирмоқда. Бу 
борада банк активлари самарадорлигини аниқлаш усул-
лари таснифи ишлаб чиқилиб уларнинг афзалликлари 
илмий асосланди.
4. Давлат ҳиссаси бўлган акциядорлик тижорат банкла-
рида давлат улушини камайтириш орқали, акциядорлар-
нинг ролини ошириш йўли билан корпоратив бошқариш 
тизимини мустаҳкамлаш зарур.
5. Банк тизимини институционал ривожлантириш, 
банкларнинг активлари, шу жумладан, валюта активлари 


270
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
сифатини яхшилаш ҳисобига уларнинг молиявий барқа-
рорлигини таъминлаш, банк фаолиятини янада такомил-
лаштириш ва кўрсатилаётган банк хизматлари турларини 
кенгайтириш мақсадга мувофиқ.
6. Банк активлари самарадорлигини оширишда ривож-
ланган мамлакатлар тажрибасини тадқиқ этиш асосида 
тижорат банклари тизимидаги инновацион дастурий 
таъминот ва махсус платформалар хизматларидан фой-
даланишнинг замонавий усуллари таклиф этилган бўлиб, 
бунда соғлом, кучли ва барқарор банк муҳитини яратиш-
нинг АҚШ, Россия, Европа мамлакатлари тажрибаси ва 
йўналишларидан фойдаланиш омиллари асосланди. 
7. Тижорат банкларининг фаолиятида активларни сама-
рали жойлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиши ҳамда 
уни амалга оширишни назорат қилиш, оқилона қарор-
лар қабул қилишда банк кенгашининг ролини ошириш ва 
банк процедураларини такомиллаштириш, банкларнинг 
мустақил ривожланиши ва ресурсларни самарали бош-
қариши уларда банк менежменти сифатини оширишни 
талаб этади. Бунга эса бевосита тижорат банкларида кор-
поратив бошқарув шаклини кенг жорий қилиш орқали
эришиш мумкин.
8. Тижорат банклар активлари самарадорлигига ички 
ва ташқи омиллар таъсирини баҳолашнинг интеграллаш-
ган ахборот тизимини ташкил этишдаги муаммолар банк 
хизматлари сифатини пасайишининг асосий сабабла-
ридан бири ҳисобланади. Бу борада тижорат банклари 
активлари самарадорлигига микроиқтисодий ва макро-
иқтисодий омиллар таъсирини баҳолаш модели, уларнинг 
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ва баҳолаш
услублари таклиф этилган.
9. Тижорат банклари фаолиятини тадқиқ этиш жараё-
нида прогноз кўрсаткичлари таҳлили натижасига кўра, 
хусусан, акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг Бош 
офиси ва филиаллари активларини кўпайтириш, улар-


271
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг капиталлашув даражасини ошириш, банк активла-
ри ва пассивларини мутаносиблигини таъминлаш, банк 
кредитларнинг ўртача фоизини пасайтириш таклифи бе-
рилди. Бу эса, ўз навбатида, банк филиаллардаги актив-
лар ҳажмини оширишга ва самарадорлиги таъминлашга 
олиб келади. 
10. Халқаро тажриба ва республикамиз банк актив-
лари амалиёти таҳлилларининг гувоҳлик беришича, бу-
гунги кунда тижорат банклари активларини ҳимоялашда 
“риск-аппетити”ни аниқлаш, унинг асосида стресс- 
тестлаш услубларидан самарали фойдаланиш мақсадга 
мувофиқлиги аниқланди. Натижада шунга доир муал-
лифлик таърифи ишлаб чиқилди: “Риск-аппетити” (риск-
нинг иштаҳаси) – бу банклар томонидан ўзларининг 
стратегик мақсадларига эришиш жараёнида кутилаёт-
ган хавф-хатарнинг умумий ҳажми ва кўлами доирасида 
намоён бўладиган, рискларни бошқариш стратегиясини 
танлаш вақтида таваккал қилишга етарли бўлган жорий 
активларнинг ликвидлилик ҳолатидир. Тадқиқот ишида 
тижорат банклари активларини ҳимоялашда “риск-ап-
петити”ни аниқлаш услубларини қўллаш бўйича илмий 
таклифлар берилди.
11. Тижорат банкларининг асосий мақсадларидан 
бири – бу кредит тизимида даромадлилик ва ликвид-
лилик кўрсаткичларининг оптимал даражасига эришиш 
ҳамда активлар ҳажмини ошириш ҳисоб ланади. Тижорат 
банкларида кредит конвейери усулида кредитлаш меха-
низмини жорий этиш, хусусан, скоринг технологиясидан 
самарали фойдаланиш орқали активлар ҳажмини оши-
риш таклифи асосланди.
12. Самарасиз кредитлар хавфини камайтириш учун 
тижорат банклари ўз активларини ҳимоя қилиш ва 
тўловларни кечиктириш оқибатларини камайтириш 
учун самарали эрта огоҳлантириш тизимини яратишла-
ри лозим. Самарасиз активларнинг таъсири қўшимча 


272
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нархларни кўтарилишига олиб келади. Бу бозорнинг ай-
рим сегментларида (масалан, чакана ва ипотека банки) 
барқарорлигини йўқотишига олиб келади. Бунда тижо-
рат банклари кредитлаш амалиётида эрта огоҳлантирув 
эҳтимолий индикаторлари тизимини кенг қўллаш орқа-
ли соғлом активлар портфелини шакллантириш бўйича 
таклифлар асосланди.
13. Тижорат банкларида даромад келтирувчи актив-
ларнинг ҳажми ва таваккалчилик даражасининг юқори-
лиги активлар портфелини оптималлаштиришни тақозо 
этади. Бу борада Тижорат банкларида соғлом активлар 
портфелини шакллантириш концепциясини амалга оши-
ришнинг таклиф этилаётган намунавий лойиҳаси, тижо-
рат банклари активлари портфелини оптималлаштириш 
тизими ҳамда уни ривожлантириш муаммолари ва чо-
ра-тадбирлари дастури шакллантирилди. 


273
Ҳасан Ўткирович Раҳматов

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish