Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси, тошкент ирригация ва мелиорация институти ва тошкент молия институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/46
Sana04.04.2022
Hajmi1,05 Mb.
#528311
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
701a1632b13dc9f280125abf8b1096594a94e48b

Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти молиявий натижалар ҳисоби ва аудити 
методологиясини такомиллаштириш, уни халқаро стандартлар талаблари 
асосида ташкил қилиш ҳамда мамлакатимизда “Бухгалтерия ҳисоби”, 
“Аудит” фанларини илмий ва назарий жиҳатдан ривожлантиришга хизмат 
қилиши ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштиришга 
қаратилган илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан 
изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти молиявий натижалар ҳисоби ва аудити 
методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий ва услубий 
тавсияларда ўз ифодасини топади. Илмий натижалардан норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасаларида соҳага 
оид фанларнинг ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир.
Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. 
Молиявий натижалар 
ҳисоби ва аудити методологиясини тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий 
натижалар aсoсидa: 
бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичлари бўйича 
ахборотлар қамровини кенгайтириш ва шаффофлигини оширишда прагматик 
концепцияни қўллаш борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Аудиторлар 
палатаси томонидан молиявий ҳисобот халқаро стандартларини маҳаллий 
амалиётга имплиментациялаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон 
Аудиторлар палатасининг 2019 йил 20 мартдаги № 66/1-сон 
маълумотномаси). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши 
натижасида бухгалтерия ҳисобида молиявий натижалар кўрсаткичларини 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари даражасида шакллантириш 
имкониятини берган ва ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг оқилона ва тезкор 
тарзда қарор қабул қилиш имкониятини яратган; 
бухгалтерия ҳисобида “чиқим”, “сарф” ва “харажат” категорияларига 
аниқлик киритиш борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Аудиторлар 
палатаси томонидан маҳсулот (иш, хизмат) таннархини аниқлаш бўйича 
услубий қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон 
Аудиторлар палатасининг 2019 йил 20 мартдаги № 66/1-сон 
маълумотномаси). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши 
хўжалик юритувчи субъектларда улар фаолиятининг асосий кўрсаткичи – 
таннарх категориясини бухгалтерия ҳисобида аниқ акс эттириш имконини 
берган; 


12 
молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назорат методикасини 
такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ ва 
“Қорасув пахта тозалаш” АЖда ички назорат самарадорлигини таъминлашда 
фойдаланилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2019 йил 15 февралдаги № 14-1-
23/82-303-сон, “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2019 йил 1 мартдаги № 02-23/14-57-
сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши 
натижасида молиявий натижалар ҳисоби бўйича ички назоратнинг самарали 
амаллари қўлланилишига эришилган, молиявий ҳисоботларни назорат 
қилишнинг уч босқичли алгоритми қўлланилиб, жамиятнинг молиявий-
хўжалик фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган. Натижада 
2018 йилда “Қорасув пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг бошқа 
операцион харажатлари 290,1 миллион сўмга камайишига эришилган;
аудитни самарали ташкил қилишда аудиторлик фаолиятига “ҳалоллик”
принципини киритишги оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги № ДС 
17-02-35/383-2737-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa 
жорий этилиши натижасида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва 
молиявий ҳисоботнинг бошқа шакллари аудитини самарали ташкил этишга 
хизмат қилган; 
молиявий 
натижаларни 
ифодаловчи 
кўрсаткичлар 
тизимини 
шакллантириш, 
молиявий 
натижалар 
аудитини 
режалаштириш, 
маҳсулотларни сотиш ва молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш, 
маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойдани текшириш, асосий фаолиятдан 
олинган бошқа даромадларни текшириш бўйича илмий таклифлардан 
5230900-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” бакалавриат таълим йўналиши 
талабалари учун тавсия этилган “Аудит” фани бўйича тайёрланган дарсликка 
киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 1000-сонли буйруқ, 1000-019 рақамли 
гувоҳнома). Ушбу таърифларнинг дарсликка киритилиши молиявий 
натижалар аудитининг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш 
ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish