“Молиявий натижалар аудитининг ташкилий-методологик асослари” дeб нoмлaниб, ундa молиявий
натижалар аудитининг ташкилий жиҳатлари, молиявий натижалар аудитини
режалаштириш ва ички назорат тизимини баҳолаш масалалари, молиявий
натижалар аудитида таҳлилий амалларни қўллашнинг моҳияти ва уларни
бажариш тартиби баён этилган.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши
ва корпоратив бошқарувнинг ривожланиши натижасида турли мулкчилик
шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятини
самарали ташкил этиш ва уларга профессионал аудиторлик хизматлари
кўрсатишни такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.
Кейинги
йилларда
республикамизда
аудиторлик
фаолиятини
ривожлантириш борасида бир нечта муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
қабул қилинди. Шу билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектларда
молиявий натижалар аудитини ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги бир
қатор масалалар ҳозиргача ўз ечимини топмаган.
Шу йўналишларда олиб борилган тадқиқотлар натижаси бўйича
Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг
янги таҳририга таклифлар ишлаб чиқилди ва уни жорий этиш учун қонун
лойиҳасига киритилди. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик
фаолияти тўғрисида”ги қонуни талабларини халқаро стандартлар
талабларига мос келишининг қиёсий таҳлили олиб борилганида бир қанча
фарқли жиҳатлар аниқланди. Хусусан, ҳозирда амалда бўлиб турган қонунда
“эркинлик” принципи мавжуд. Мазкур принцип “мустақиллик” принципи
билан айнан ўхшашдир. Шу боисдан мазкур муаммони бартараф этиш ва
“Молиявий ҳисобот аудитининг мақсади ва уни тартибга солувчи асосий
принциплар” номли 200-сон АХСнинг А15-банди талабларидан келиб чиққан
ҳолда мазкур принципни “ҳалоллик” принципига алмаштириш лозим, деб
топдик. Худди шунингдек, ҳозирда амалда бўлиб турган қонунда
келтирилган “профессионал хизматлар” номли тушунчани “турдош
хизматлар” тушунчасига алмаштиришни лозим, деб топдик. Бу “Молиявий
ҳисобот аудитининг мақсади ва уни тартибга солувчи асосий принциплар”
номли 200-сон АХСнинг А17 ва А62-бандлари талабларига тўла мос келади.
Аудиторлик
текширувини
ўтказишда
аудитнинг
сифати
ва
самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Бунинг учун, аввало, аудитор
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизими
ҳолатини чуқур ўрганиши лозим. Чунки ички назорат тизими аудиторлик
рискига бевосита боғлиқ бўлиб, текшириш жараёнида аудитор рискни мақбул
бўлган паст даражагача камайтириши ва аудиторлик амалларини қўллаш
орқали ички назорат тизими ҳолатига баҳо бериши керак.
Ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини
баҳолашнинг 5 та даражасини таклиф этамиз (5-расм).