Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида


IX. Аҳоли бандлиги масалалари юзасидан телевидение ва радио орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш



Download 35,77 Kb.
bet9/10
Sana13.04.2022
Hajmi35,77 Kb.
#548582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ПҚ-3001 24.05.2017

IX. Аҳоли бандлиги масалалари юзасидан телевидение ва радио орқали кенг тушунтириш ишларини олиб бориш

53.

Аҳоли бандлиги масалалари бўйича «Mahalla» телерадиоканалида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш юзасидан ҳар йили медиарежалар, шу жумладан мавзуга оид студиявий ва сайёр теле ҳамда радио эшиттиришлар, реалити-шоу, ток-шоу, ижтимоий теле ва радио роликлар ҳамда бошқа туркумлар режаларини тузиш ва тасдиқлаш.

Медиарежани тасдиқлаш

ҳар йили, январда

МТРК, Меҳнат вазирлиги

54.

Республиканинг шаҳар ва туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларни ёритиш бўйича реалити-шоуларни ташкил этиш, жумладан:
«Тадбиркор бўлмоқчиман» реалити-шоуси, жумладан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари томонидан ўз тадбиркорлик ишини ташкиллаштириш, шу жумладан бизнес-ғояни шакллантириш ва амалга ошириш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, бизнесни ташкил этиш учун жой ва хоналарни танлаш, бизнес-режаларни тайёрлаш, тижорат банкларида кредит олиш, товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ускуналар, асбоблар ва материаллар сотиб олиш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш, маркетинг ва реклама масалалари ҳамда бошқа масалаларни аниқ мисоллар асосида ёритиш;
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Томорқам — хазинам» реалити-шоуси, жумладан уруғлик ва ўғитлар, сабзавот ва мевали дарахтлар (лимон, унаби, ёнғоқ, интенсив мевали дарахтлар) кўчатларини сотиб олиш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар ташкил этиш, боғда ишлатиладиган анжом ва асбобларни харид қилиш, тижорат банкларида микрокредитлар олиш, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи, шу жумладан етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш бўйича агрофирмалар ва бошқа тегишли ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш.

Мавзуга оид жадвални тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ССП, ЎМКҲТМ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, тижорат банклари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғисто� Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

«Ёшларга иш беринг» студиявий ва сайёр ток-шоуни ташкил этиб, ёшларни ишга жойлаштириш, банд бўлмаган ёшлар, шу жумладан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари, Қуролли Кучлар сафидан бўшаган ёшлар, уларнинг ота-оналари, иш берувчилар, меҳнат органлари, бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур соҳада юзага келадиган тўсиқлар ва муаммоларни ҳал этиш йўлларини холисона таҳлил қилиш ва муҳокама этиш.

Мавзуга оид жадвални тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

56.

Мавзуга оид теле ва радио эшиттиришлар туркумини ҳамда фуқароларнинг ишга жойлашиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, «Тадбиркорлик — қонун ҳимоясида», «Ҳаракатда баракат», «Таҳлил ва талқин», «Бизнес ва тараққиёт», «Меҳнат ҳуқуқи», «Репортер», «Қонунчиликдаги янгиликлар» каби тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича рукнлар ташкил этиш, жумладан тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича имтиёзларни, меҳнат низоларини ҳал этиш механизмларини ёритиш, бўш иш ўринларига жойлашиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, солиқ мажбуриятлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш имтиёзлари ва бошқа масалаларни ёритиш.

Мавзуга оид режани тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ, ССП, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

57.

Муваффақиятларга эришаётган тадбиркорлар, турли тармоқларнинг профессионаллари томонидан бизнесни яратиш ва ривожлантиришдаги тажрибасини ёритиш, ёшларни тадбиркорликка ва касб маҳоратига эришишга ундан ва рағбатлантириш мақсадида улар билан «Муваффақиятим сирлари» махсус теле ва радио интервью туркумини ташкил этиш.

Интервью жадвалини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, ССП, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

58.

Қуйидаги ижтимоий телерадиороликларни яратиш:
Тадбиркорлик фаолиятининг турли соҳаларини оммалаштириш, ўз тадбиркорлигини очиш масалаларини ёритиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш бўш иш ўринларига жойлашиш тартибини тушунтириш, кадрларни танлаш ва ўқитишда бизнес ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги; кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги бизнес-лойиҳаларни тижорат банклари томонидан молиялаштириш тажрибаси (тикув цехи, гўзаллик салони, автосервис пункти, сартарошхона, нонвойхона, иссиқхона, мебель, қурилиш материаллари, қандолат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқалар);
Республиканинг турли шаҳарлари ва туманларида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг ижобий тажрибасини ёритиш.

Мавзуга оид режани ва ижодий креатив гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, ССП, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

59.

Меҳнат бозори, бандлик ривожланиши, ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ва ҳоказоларни кенгайтириш динамикасини акс эттирувчи инфографика ва бошқа кўргазмали материалларни яратиш ҳамда эфир вақтида кенг намойиш этиш.

Мавзуга оид режани ва ижодий креатив гуруҳлар таркибларини тасдиқлаш

2017 — 2020 йиллар

МТРК, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, ДБҚ, ДСҚ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорига


8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларида банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширадиган таянч касб-ҳунар коллежларининг
РЎЙХАТИ


Download 35,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish