IV. Меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар
23.
|
Меҳнат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида ҳар ой асосида (ҳар иккинчи сешанбада) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида, айрим ОАВларда меҳнат ва бандлик бозорининг ҳолати, шу жумладан меҳнат органларига иш излаб мурожаат қилган фуқаролар, ишга жойлашганлар сони, очилган вакансиялар, яратилган иш ўринлари ҳамда иш берувчилар, инвесторлар ва аҳоли учун аҳамиятли бўлган кўрсаткичлар тўғрисида эълон қилишни таъминлаш.
Меҳнат ва бандлик бозори ҳолатининг эълон қилиниши лозим бўлган аниқ кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни тақдим этиш форматини белгилаш.
|
Бажарувчиларнинг қўшма қарори
|
2017 йил июнь 2017 йил июль
|
Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
|
24.
|
Экспертлар, шу жумладан хорижий экспертларни жалб этган ҳолда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кенг миқёсли функционал таҳлилини ўтказиш.
|
Бажарувчилар қарори
|
жадвалга мувофиқ, 2017 йил охиригача
|
Меҳнат вазирлиги
|
25.
|
Ўтказилган функционал таҳлил асосида меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари реинжинирингини амалга ошириш
|
Давлат хизматлари кўрсатишнинг янги регламентларини жорий этиш
|
2018 йил март
|
Меҳнат вазирлиги
|
26.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хизматларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳисобига фойдаланиш нуқталарини кенгайтириш.
|
Бажарувчиларнинг қўшма қарори
|
2018 йил март
|
Меҳнат вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси
|
27.
|
Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари бўйича иш самарадорлиги ва сифатини баҳолаш асосида меҳнат органлари ходимларининг айрим тоифалар меҳнатига ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи (ишбай, мукофот) тизимини жорий этиш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2018 йил март
|
Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
|
28.
|
Меҳнат органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш.
Меҳнат органлари тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
жадвалга мувофиқ, 2017 йил охиригача
|
Меҳнат вазирлиги
|
29.
|
Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ишга жойлашишга муҳтож шахслар, жумладан имкониятлари чекланган шахслар ҳамда кам таъминланган оилалар билан ишлашга нисбатан қўйилаётган замонавий талабларни инобатга олувчи малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2017 йил июль
|
Меҳнат вазирлиги
|
30.
|
Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиши марказлари жойлашган бинолар ва хоналарни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларига кўра бино ва хоналарнинг намунавий лойиҳаларини тасдиқлаш, бандлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича «ягона дарча» режимида уларнинг фаолият юритишини таъминлайдиган биноларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш дастурлари ва жадвалларини ишлаб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2017 йил декабрь
|
Меҳнат вазирлиги, «Давархитектқурилиш», Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
|