190
Теодолитлар конструктив таснифларига кўра
оддий ва такрорий
турларга ажратилади. Оддий теодолитларда лимб таглик билан маҳкам
бириктирилган бўлса, такрорий теодолитларда лимб ўз ўқи атрофида
айланади. Ҳозирги кунда чиқарилаѐтган теодолитларда бурчак ўлчаш учун
мосланган доиралар шишали бўлиб,
оптик теодолитлар
деб аталади.
Теодолитлар геодезик ѐки маркшейдрик
ишлари учун турли русумда
ишлаб чиқарилади. Т30М, Т15М теодолитлари шахталарда ўлчаш учун
мослаштирилган бўлиб, саноқ олиш микроскопига электр ѐритгич, турли
чанг тўзондан сақлаш учун мосламалар билан жиҳозланган. Вертикал
доирадаги адилак ўрнига компенсатор ўрнатилган теодолитлар ҳам
ишлаб
чиқариш йўлга қўйилган. Кўриш трубасининг оптикаси тасвирни тўғри
кўрсатишга мосланган бўлса, П ҳарфи билан белгиланади. Мисол учун
2Т30П, 5Т15КП, LEICA ТS 02 шу русумга киради.
Кейинги вақтларда бурчаклар миқдорларини кодли –рақамли кўринишда
ва автоматик равишда магнит лентасига туширувчи теодолитлар ҳам
амалиѐтга кириб келмоқда. Швецария давлатининг LEICA компаниясининг
ТS02 – электрон ва ТS06 – электрон теодолитлари шулар жумласидандир.
Хозирги замон геодезик асбобларининг кўриш трубаси ички фокуслашга эга.
Кузатилаѐтган
нуқтага
визирлаш
кўриш
трубасига
иплар
тўри
жойлаштирилган. Иплар тўрини тиниқ кўрсатиш
учун кремальвера винти
орқали амалга оширилади.
Саноқ олиш мосламаси
– лимбда мослаштирилган бўлиб уларнинг
штрихли (Т30) шкалали (2Т30) оптик (Т2) ва микроскоп – микрометрли (Т1)
турларига ажратилади.
Адилак -
геодезик асбобларни ѐки алоҳида қисмларни
горизонтал
текисликка нисбатан маълум ҳолатга келтириш учун хизмат қиладиган
мослама. Адилаклар цилиндрик ва доиравий бўлиб цилиндрик адилак аниқ
ҳисобланади. Цилиндрик адилаклар ампулали бўлиб, ташқи томондан
штрихлар билан белгиланган (штрихлар оралиғи 2 мм). Контактли адилаклар
бўлакларга бўлинмайди.
2Т30П -
теодолити такомиллаштирилган вариант бўлиб шкалали саноқ
олиш мосламасига эга. Вертикал доира саноғи 0° дан 75° ва 0° дан -75° гача
рақамланган. Агар микроскопни кўриш майдонида градус рақами олдида ―–―
белгиси бўлса, саноқ – 0 дан – 6 шкаласидан олинади ва уни акси ―+‖
белгисида 0 дан 6 ли шкаладан фойдаланади. Саноқ олиш аниқлиги 0,5
׳
га
тенг.
Т15
- теодолит шкалали бўлиб, лимб бўлаклари 1° да рақамланган.
Саноқ олиш хатолиги 10
״
га тенг. Теодолит оптик марказлаштиришга эга бу
мослама алидада қисмига жойлаштирилган.
Барча теодолитлар айланиш
қисмини маҳкамлашда қотириб қўядиган ва йўналтирувчи микрометрен
винтларига эга.Теодолитлар билан ўлчаш ишлари штативда бажарилади.
Штатив
-
теодолитлар ва барча геодезик асбобларни жойида
ўрнатишда фойдаланиладиган мослама бўлиб, унинг юқори қисми (бошчаси)
тахта ѐки метал майдончадан иборат. Бошчасининг ўртасида
асбобнинг
таглигини штативга бириктириш учун махкамловчи винт ўрнатилган.
191
Штативнинг боши уч ѐғоч оѐқчага бириктирилган ва ерга босиб кириш осон
бўлиши метал қалпочоқ, унда эса ―шпор‖ чиқазилган.
Штативларнинг дойимий узунликка эга бўлган яхлит ва бир-бирига
кирувчи турлари мавжуд. Дала шароитида кўтариб юриш қулай бўлиши
мақсадида ремен билан таьминланган.
Ёғоч штативлвр билан бир қаторда конструкцияси бир хил метал
корпусли штативлар ҳам ишлаб чиқарилган. Амалиѐтда
нивелирлар учун
ШН-120, теодолит ва тахеометрларга мўлжалланган ШР-140 ва ШР-120
русумлари қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, замонавий геодезик асбоблар
учун алюминлик штативлардан ҳам қойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: