Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


Талаба мустақил ишининг ахборот таъминоти



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

Талаба мустақил ишининг ахборот таъминоти 
Талаба учун ―Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш‖ кафедраси 
бўйича мустақил иш топшириқлари кафедра профессори (ѐки етакчи доцент) 
томонидан ўқув машғулотларини бевосита олиб борувчи ўқитувчи билан 
биргаликда тузилади, ҳамда кафедра мудири томонидан тасдиқланади. 
Талабага берилган топшириқда мустақил ишни бажариш бўйича дастлабки 
кўрсатма ва тавфсиялар қайд этилади. 
Мустақил ишни бажариш учун талабага ахборот манбайи сифатида 
дарслик ва ўқув қўлланмалар, услубий қўлланма ва кўрсатмалар, илмий ва 
оммавий даврий нашрлар, интернет тармоғидан тегишли маълумотлар, 
берилган мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар ва бошқалар хизмат қилади. 
―Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш‖ кафедраси мудири мустақил 
ишларни бажарилиши учун зарурий моддий – техник базасини яратади, 
ҳамда ахборот манбалари ва воситалари билан таъминлайди, талабаларга 
турли кутубхоналар, ишлаб чиқишдаги тармоқ муассасалари ва 
корхоналардан мустақил иш учун зарурий маълумотлар тўплаш юзасидан 
сўровнома хатларини расмийлаштириб беради. 
Институт раҳбарияти томонидан талабаларга мустақил ишларни ўз 
вақтида бажариш учун амалдаги меъѐрлар асосида жиҳозланган ўқув залига 
эга бўлган кутубхона, услубий кабинетлар, аудиториялар, етарли компьютер 
техникасига эга бўлган компьютер синфлари яратилган. 
Мустақил ишни бажариш бўйича умумий йўриқнома 
Мустақил ишларни бажаришда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
а) Интернет сайтларидан маълумотлар тўплаш; 
б) Муҳандислик геодезиясига оид чоп этилган адабиѐтлар, турли илмий – 
амалий журналлар, илмий мақолалар ва ҳ.к. маълумотларни тўплаш ва 
таҳлил қилиш; 
в) Мавзуга оид геодезик асбобларнинг паспортлари билан танишиш. 
Мавзу бўйича топшириқ ҳисоботини мазмуни ва тартиби 
Мавзуни бажаришда қуйидагиларга риоя қилинади:
а) Мавзу бўйича режа тузилади; 


218 
б) Ҳар бир режада тартиб бўйича жадваллар, расмлар ва фойдаланилган 
адабиѐтлар илова қилинган ҳолда қайд этилади;
в) Жадваллар ва расмлар номланади ва изоҳи билан келтирилади; 
г) Кириш сўзи ѐзилади унда мақсад ва вазифалар кўрсатилади; 
д) Режа бўйича бобларда умумий мазмун баѐн этилади; 
е) Адабиѐтлар рўйҳати келтирилади; 
ж) Иловада атамалар ва таянч ибораларнинг изоҳли луғати (Глоссарий) билан 
яна бошқа маълумотлар берилади; 
з) Мундарижа тузилади; 
и) Ҳисобот компьютерда терилган ва электрон варианти тақдим этилади 
(слайдлар ва мултимедиа ва ҳ.к.). 
Мавзу бўйича ҳисобот семестр давомида раҳбар томонидан назорат 
этиб борилади.
Бунинг учун талаба раҳбар томонидан белгиланган ва кафедра 
томонидан тасдиқланган дарсдан ташқари вақтларда топшириқ бўйича 
маълумотлар бериб борилади. 
Мустақил иш 10 баллгача баҳоланиб, жорий баллар йиғиндисига қўшилади. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish