Ўзбекистон Республикаси Алоќа ва ахборотлаштириш вазирлиги


Кутубхонани автоматлаштирувчи тизим "Библиотека-3"



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#56011
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
elektron kutubxona malumotlar bazasini kitobxonlar talabi asosida

Кутубхонани автоматлаштирувчи тизим "Библиотека-3" 
Тизим тўғрисида умумий маълумот. Кутубхоналарни автоматлаштиришга 
мўлжалланган “БИБЛИОТЕКА 3” тизими кенг қамровга эга бўлган кутубхона
жараёнларини автоматлаштириш масалаларни ечишга йўналтирилган замонавий КАТ 
лардан биридир. Тизим Россиянинг “Главный Информационно-вычислителный центр 
Федерального Агентство по культуре и кинематографа» ташкилоти томонидан ишлаб 
чиқилган. Тизим қуйидаги модулларга бўлинади. 
 "Администратор"; 
"Комплектлаш";  
"Каталоглаштириш"; 
"Системалаштириш";  
"Китоб сақлаш";  
"Китоб бериш";  
"Абонемент";  
"Китобхон"; 
"Қидириш". 
КАТ Библиотека-3 "Z – сервер" асосида ишлайди. "Z – сервер" нинг асосий
функциялари қуйидагилардан иборат: 
Тизим иш ўринларидаги терминалларни бир-бирига боғланишини таъминлаш; 
Бошқа автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимлари билан алоқа ўрнатишни
таъминлаш; 
Барча тизимга юкланган масалаларни бажарилишини таъминлаш. 
Тизимда клиент модуллар билан алоқа қилишда стандарт протоколдан фойдаланиш
қуйидаги имкониятларни тақдим этади. 
Клиент ва сервер ўртасидаги ўзаро барча алоқа жараёнларини ташкиллаштириш; 


20 
Бир вақтнинг ўзида ҳам маҳаллий тармоқда, ҳам интернет тармоғида ишлаш 
имконияти. 
«Администратор» модули 
Администратор модулининг вазифалари қуйидагилардан иборат. 
тармоқ бўйлаб маълумотлар базаси остидаги тизимли операцияларни бажариш
Бутун тармоқдаги маълумотларни талаб қилинган форматга келтириш; 
Фойдаланувчиларга маълумотлар базасига кириш ҳуқуқини берувчи
параметрларни ўрнатиш ва тўғрилаш. 
Администратор модули қуйидаги имкониятларга эга 
Ўзи таъминлайдиган маълумотлар базаси билан алоқа ўрнатиш; 
Ўзи таьминлайдиган маълумотлар базаси хусусиятлари, параметрлари ва
категорияларини назорат қилиш; 
Маълумотлар базасида сақланувчи библиографик ёзувлар рўйхатини назорат
қилиш, таҳрирлаш ва қайта тузиш; 
Маълумотларни бир форматдан иккинчи бир форматга солган ҳолда бир
маълумотлар базасидан иккинчи бир маълумотлар базасига экспорт қилиш; 
Маҳаллий тармоқ маълумотлари базасида сақланувчи маълумотларни гуруҳли
тарзда тўғрилаш; 
Фойдаланувчиларнинг категориясига кўра маълумотлар базасидаги
маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини жорий қилиш ва шу билан бирга 
фойдаланувчилар категорияси таркибини ўзгартириш; 
SQL сўровларини тузиш ва жорий қилиш ҳамда сўров натижаларини текшириш. 
«Абонемент» модули 
Абонемент модулининг асосий вазифаси кутубхонада абонемент ишини
автоматлаштиришдан иборат. Унинг асосий имкониятлари доирасига қуйидагилар
киради: 
Сўралган адабиётни қидириш ва танлаш; 
Китобхоннинг адабиётга бўлган талабини қабул қилиб олиш; 
Сўралган китоб китобхонга топширилганлигини расмийлаштириш; 
Барча китобхонлар талабига кўра берилган нашрлар рўйхати, кутубхонага
қайтарилиш муддати ўтиб кетган нашрлар ва китобхон талаби бажарилганлиги


21 
тўғрисидаги маълумотларни кўриш;
Берилган китобларни кутубхона фондига қайтарилганлигини расмийлаштириш. 
“Китобхон” модули 
Ушбу модулнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларнинг маълумотлар базасида қидириш 
ва уларга ўзгартиришлар киритиш, ҳамда электрон кўринишидаги янги ёзувларни
яратишдан иборат. Модулнинг асосий имкониятлари. 
Бир вақтнинг ўзида битта сервер асосида бир нечта маълумотлар базасида
қидиришни ташкил этиш
Бир вақтнинг ўзида бир нечта сервер маълумотлар базасида қидириш; 
Фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва уларни
маълумотлар базасида сақлаш; 
Маълумотларни ўзгартиришда луғатлардан фойдаланиш. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish