Ўзбекистон Республикаси Алоќа ва ахборотлаштириш вазирлиги


Электрон каталог маълумотлар базасини яратиш технологияси



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#56011
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
elektron kutubxona malumotlar bazasini kitobxonlar talabi asosida

 
1.2. Электрон каталог маълумотлар базасини яратиш технологияси 
Электрон каталог (ЭК) автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимининг (АКАТ) 
асосий қисмларидан бири ҳисобланади. АКАТнинг ЭК базасига асосан икки ахборотлар 
оқими: китобхонлар тўғрисидаги ва ахборот ресурс маркази (АРМ) фондидаги ҳужжатлар 
(китоблар, даврий нашрлар, электрон ресурслар ва бошқа шаклдаги материаллар) 
тўғрисидаги маълумотлар киради. Электрон каталог китобхоннинг сўровига кўра қидирув 
фармойишлари асосида маълумотлар базасидан (МБ) қидириб топилган ҳужжатлар 
тўғрисидаги библиографик ахборотларни (баъзи бир ҳолларда тўлиқ матнли ҳужжатларни) 
мониторда акс эттирилади, принтерда босиб чиқаришга ва файл кўринишида хотирада 
сақлаш имкониятини яратади. Электрон каталогнинг яна бир функцияси бу электрон 
библиографик ахборотларни ишончли сақлашдир. ЭК нинг функционал схемаси қуйида 
келтирилмоқда. 
Электрон каталог базаси тузилмасини лойиҳалаш электрон каталог яратишда энг 
муҳим иш ҳисобланади. Маълумотлар базасини тўғри шакллантириш ЭК дан фойдаланиш 
Ҳужжатларга 
ишлов бериш 
Ахборотлар
ни сақлаш 
Библиографик 
карточкалар 
Ҳужжатларни 
босиб чиқариш 
Китобхонлар 
туғрисидаги 
маълумотлар 
АРМ фонди 
тўғрисидаги 
маълумотлар 


26 
самарадорлигининг гарови ҳисобланади. Бизга маълумки АКАТлар таркибидаги ЭК
МБнинг тузилмаси ўзаро боғланган ва ҳар бири маълум бир хоссаларга эга бўлган 
майдонлардан иборат. Бу майдонларнинг сони турли АКАТларда уларнинг ички 
форматлари қандайлигига қараб турличадир. Масалан, UNIMARC формати асосидаги ЭК 
МБ тузилмасида 260 дан ортиқ асосий майдонлар 600 дан ортиқ факультатив майдонлар ва 
майдоностилар мавжуд. 
Фараз қиламиз биз яратмоқчи бўлган ЭК МБ тузилмаси ўнта майдондан: Муаллиф, 
сарлавҳа, билимлар соҳаси, фанлар, аннотация, нашр тили, чиқиш маълумотлари (нашр 
этилган жой, нашриёт номи ва нашр этилган йил), очқич сўзлар, КБК индекслари ва физик 
тавсифдан иборат бўлсин. 
Дастлаб, ЭК МБ китоб муаллифи тўғрисидаги маълумотни киритувчи майдонни 
яратишни кўриб ўтайлик. Бунинг учун KARMAT-M тизимининг “Администратор” 
автоматлаштирилган иш жойидан фойдаланамиз. Тизим ишга туширилгач (логин = admin; 
парол = 11) берилгач қуйидагига эга бўламиз (1-расм). 
1-расм 
ЭК МБ майдонларини яратиш учун “Maydonlar” тугмасини босамиз ва янги майдон яратиш 
имкониятига эга бўлган саҳифага ўтамиз (2-расм). 
2-расм. 


27 
Бу саҳифадаги “Yangi maydon qо`shish” тугмасини босиш орқали тизимнинг 
“Конструктори”га ўтамиз ва бу ерда бизга керак бўлган хоссаларга эга бўлган майдонни 
яратишга киришамиз (3-расм). 
Конструктордаги ҳар бир майдонга берилиши мумкин бўлган хоссаларни кўриб чиқайлик. 
1. 
“Maydon” майдонига MARC 21 ва UNIMARC форматларидаги майдон тартибини 
белгиловчи рақамлар киритилади, масалан “Муаллиф” MARC 21 да 100-майдон билан 
белгиланса UNIMARC форматида 700-майдон билан белгиланади.
2. 
“Tartib” майдонига майдонлар кетма-кетлиги тартибини билдирувчи рақам 
киритилади. Масалан, муаллиф фамилияси, исми, шарифи майдонлар кетма-кетлигида 190 
ўринда турсин, бундай ҳолда мазкур майдонга 190 қиймати берилади. 
3. 
“Nomi (uzb)” майдонига – майдон номини характерловчи маълумот киритилади. 
Масалан, библиографик ёзувнинг асосий сарлавҳаси-шахс номи ўзбек тилида киритилади
4. 
“Nomi (rus)” майдонига – майдон номини характерловчи маълумот киритилади. 
Масалан, библиографик ёзувнинг асосий сарлавҳаси-шахс номи рус тилида киритилади. 
5. 
“Takrorlanish soni” майдонига майдоннинг неча маротаба такрорланиши 
тўғрисидаги маълумот киритилади. Масалан, китоб муаллифига тегишли маълумотлар 
(Фамилияси, исми, шарифи авлодлар номери, титули (унвони), сана, тўлиқ ном 5 та бўлса, 
мазкур майдонга 5 рақами киритилади. 
3-расм. 
6. 
“Maydon tipi” номли майдонга бериладиган қийматларни батафсил кўриб чиқамиз. 
КАРМАТ тизимида МАРС формати майдонларни тавсифлаш мақсадида, қуйидаги майдон 
типлари киритилган: 


28 
Сатр 
Маълумотнома 
Сатр маълумотнома 
Сана 
Сонли 
Матн 
Тўплам 
Файл хужжат 
Типланмаган 
6.1 Сатроддий сатр маълумотларни киритиш учун ишлатилади. Бу типдаги майдонлар 
кидиришда ишлатилмайди. 
6.2 Сонли - 0 - 9 фақат сонли маълумотларни киритишда ишлатилади (масалан бетлар сони, 
нусхалар сони ва хоказо). Сатр типдаги майдонлар каби сонли типли майдонлар ҳам
қидириш жараёнида ишлатилмайди.
6.3 Сана – сонли типга ўхшаш бўлиб ягона фарқи бу типда майдонлар йил (YYYY) ёки сана 
(DD.MM.YYYY) форматдаги маълумотлар киритишга мўлжалланган. 
6.4 Матн сатр типли маълумотларнинг кенгайтирилган шакли бўлиб, бу типдаги 
майдонларга катта ўлчамдаги ахборотлар киритилади (Масалан: ҳужжат тўғрисидаги 
аннотация) 
6.5 Маълумотномаавтоматлаштирилган кутубхона ахборот тизимлари ЭК базасини 
тўлдиришда аввалдан тайёрлаб қўйилган маълумотномалардан (масалан, нашр тили, 
мамлакатлар номлари ва бошқалар) фойдаланиш катта самара беради. Бу турдаги 
майдонлар қидириш жараёнида ҳам ишлатилади, адабиётларни қидиришда маълумотнома 
типли майдонлар ҳам ишлатилади. 
Маълумотнома типига эга бўлган майдонлар учун яна бир параметр киритилиши керак, 
яъни маълумотноманиг тури қандай? Маълумотнома турлари “Администратор”нинг 
АИЖдан бошқарилади (янги маълумотнома яратилади, таҳририланади, ўчирилади) ва 
“Каталоглаштирувчининг” АИЖ уларнинг элементлари тўлдирилади. Бундай типдаги 
маълумотномалар статик типдаги маълумотнома деб юритилади, яъни каталоглаштириш 
жараёнида мазкур маълумотнома таркиби ўзгармайди. Маълумотномага зарур ҳолларда 
керакли элементлар қўшиш мумкин. Ҳозирда КАРМАТ тизимида “Тиллар”, “Мамлакатлар 
номлари” ва бошқа бир қатор маълумотномалар мавжуд. 


29 
6.6 Сатр маълумотнома – бундай типдаги майдонлар қийматлари асосида луғатлар ташкил 
килинади. КАРМАТ-М тизимидаги асосий кидириш функциялари хам Сатр 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish