13
автоматлаштирилган кутубхона” (Ўзбекистон республикаси ФА асосий кутубхонасида)
ҳам ИРБИС тизими асосида ташкил қилинди. Бундан ташқари Ўзбекистондаги бир қатор
йирик кутубхоналардаги ЭК базаси мазкур тизим асосида шакллантирилмоқда, фақатгина
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида яратилган ЭК базасидаги
библиографик ёзувлар сони 150 000 дан ортиб кетди. Олий маълумотли кутубхоначи
кадрлар тайёрлашда ҳам ИРБИС тизими ўзининг катта ҳиссасини қўшди. MARC форматлар
асосида
каталоглаштириш усуллари, адабиётларни қидириш, буюртмалар бериш ва
уларнинг автоматлаштирилган ҳолда бажарилишини ҳамда кутубхона статистикасини
юритишни
талабалар
мазкур
тизимдан
фойдаланиб
ўргандилар.
Миллий
автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимини ишлаб чиқувчилар ҳам
тизимнинг
автоматлаштирилган иш ўринлари функцияларидан фойдаланиб ўз ишланмаларини
яратишга киришдилар. Ўша пайтлардан бошлаб Ўзбекистонда электрон каталоглаштириш
асри бошланди. Дастлабки электрон каталог 1999 йили Тошкент ахборот технологиялари
университетида ИРБИС тизимидан фойдаланиб яратилган бўлса (ТАСИС дастури), айни
шу пайтларда Республикамиздаги 10 та кутубхона ҳам мазкур тизимдан фойдаланиб ўз
электрон каталогларини шакллантира бошлади.
ИРБИС тизими замонавий кутубхоналарга қўйиладиган барча халқаро
талабларга
жавоб берадиган ва айни пайтда кутубхоначилик ишининг кўп қиррали анъаналарини
ҳисобга олувчи асосий кутубхона жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган
тизимдир [13].
ИРБИС тизимини ўрганувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ИРБИСнинг
интерфейсида учрайдиган буйруқларни (майдонларнинг номларини)
тизим яратилган
тилида келтирамиз ва унинг ёнига мазкур буйруқнинг ўзбек тилидаги таржимасини
берамиз. Бу эса ўз навбатида қўлланмадан фойдаланувчиларнинг китобда келтирилган
амалий ишларни бажараётганларида тизим интерфейсидаги буйруқларни топиш ва уларни
аниқ бажаришларига имконият яратади.
МАРК-SQL таркиби ва йўналиши
КАТ МАРК-SQL ахборот технологияларининг энг сўнгги ютуқлари асосида кутубхона
фаолиятини комплекс автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, у қуйидаги модуллардан
иборат:
«Администратор»;
«Каталогизация»- Каталоглаштириш;
14
«Комплектование»- Фондни бутлаш;
«Поиск»- Қидириш;
«Абонемент»- Абонемент;
«Книгообеспеченность»- Китоб
билан таъминланганлик;
«МАРК-SQL Internet»- Интернетга чиқиш;
«Провайдер базы данных»- Маълумотлар базасининг провайдери.
Принципиал хусусиятлари
«клиент-сервер» архитектурасидан фойдаланиш;
турли МББТ лар билан ишлай олиш;
очиқ стандартлардан фойдаланиш;
дўстона графикли интерфейс;
ўрнатишнинг осон ва содда бажарилиши;
кутубхоналарнинг турли типи ва технологик хусусиятларига мослашувчанлик;
тизимни созлаш қулай ва эгилувчан хусусиятга эга;
UNICODE дан фойдалана олади;
RUSMARC, USMARC, UNIMARC - халқаро коммуникатив
форматлар билан ишлай
олади;
Z39.50 протоколи ва WEB-технологиялари асосида корпоратив тармоқда
интеграллаша олади;
кўпчилик интерфейсни қўллаб-қувватловчи воситалар мавжудлиги;
чекланмаган сондаги электрон каталогларни қўллаб-қувватлайди;
библиографик тасвирнинг ихтиёрий элементи ва уларнинг турли комбинациялари
бўйича қидирув
бажара олади;
штрих кодли технологияни қўллаб қувватлайди.
Функционал имкониятлари
«Администратор» модули
ҳисобга олиш ёзувларини яратиш;
фойдаланувчиларнинг тизим ресурсларига кириш ҳуқуқларини бошқариш;
тизим ресурсларини сақлаш тузилмасини аниқлаш;
тизимий журналларни юритиш;
15
фойдаланувчилар учун қулай муҳит яратиш (электрон каталоглар, экран формалари,
ёзувларни таҳрирлаш воситалари ва бошқалар);
маълумотномалар, рукнлар, таснифлагичлар, тезаурусларга боғлана олиш;
босқичма-босқич технологияси асосида кутубхона жараёнларини созлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: