Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Механик шовқин – айрим деталлар ва умуман ускуналарнинг тебранишлари, зарбалари оқибатида пайдо бўлади. Аэродинамик



Download 19,84 Mb.
bet77/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

Механик шовқин – айрим деталлар ва умуман ускуналарнинг тебранишлари, зарбалари оқибатида пайдо бўлади.
Аэродинамик шовқин манбаи газлардир.
Гидродинамик шовқин эса – сув ва бошқа суюқликларнинг ҳаракати оқибатида келиб чиқади.
Электромагнит шовқин - ўзгарувчан магнит кучларининг электромеханик қурилмаларга таъсири натижасида юзага келади.
Аэродинамик шовқинлар. Ҳозирги замон техника тараққиёти даврида ҳаво ва суюқликларни бир жойдан иккинчи жойга юбориш ишлари кенг қўлланилмоқда. Бундай ишлар бажариш даврида ҳаво босимини ҳосил қилиш ва ўларни ўзатиш шовқин даражаси кучайиши билан боради. Масалан, вентиляторлар, компрессорлар, газ трубиналари, ҳаво ва буғнинг босимини ошиб кетмаслигини таъминловчи сақлаш қурилмалари, ички ёнув двигателлари аэродинамик шовқин чиқариш манбалари ҳисобланади.
Гидродинамик шовқинлар. Гидродинамик шовқинларга суюқликларни насослар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга юборишда ҳосил бўладиган шовқинлар асосан насоснинг ҳаракатланувчи қисмларининг носозлиги ва гидравлик зарбалар таъсирида келиб чиқадиган шовқинларни келтириш мумкин. Бу шовқинларни йўқотишда мана шу шовқинларни келтириб чиқарувчи сабабларни, яъни насосларнинг ҳаракатланувчи қисмларининг мутаносиблигини таъминлаш, гидравлик зарбалар келиб чиқишини йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш зpарур.
Электромагнит шовқинлар. Электромагнит шовқинларнинг келиб чиқиши электр моторларида статор ва роторнинг ўзаро магнит майдонлари кесиб утиши билан ҳосил бўладиган тўлқинлар электромагнит шовқин сифатида тарқалади.
Масала. Оғирлиги 350 кг. айланма ҳаракат тезлиги 970 айланиш/минут бўлган машина Lм=105 дБ шовқин чиқараяпти:
1. Йўл қўйиладиган даража 75 дБ бўлганда унга ўрнатилиши керак бўлган товуш тўсиш қопқоғини ҳисобланг;
Товуш тўсиш қопқоғини ҳисоблаш
Товуш тўсиш қопқоғини ҳисоблаш, унинг товушни камайтиришга хизмат қилувчи деворлари қалинлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Иш жойларидаги шовқинни камайтириш миқдори қуйидагича аниқланади:
=Lм-Lд+5 (1)
Бу ерда Lм – машинанинг шовқин даражаси, дБ;
Lд- йўл қўйиладиган шовқин даражаси, дБ.
Ҳамма қисмлари бир хил шовқин тўсиш қобилиятига эга бўлган қопқоқнинг тўсиш қобилияти
=V-10 lq , (2)
Бунда V – қопқоқ деворининг шовқин тўсиш катталиги, дБ.
- қопқоқнинг ичли юзаларининг шовқин ютиш ўртача коэффициенти
қўйидагича аниқланади:
(3)
Бу ерда S…Sn- қопқоқнинг шовқин ютувчи воситаси билан қопланган ички юзалари.
Қуйидаги ифодадан оғирлиги Р=200 кг/м бўлган шовқин тўсувчи деворнинг дБ бирликдаги катталиги аниқланади:
V=13,5 lqP+13
Қопқоқ ички томонига 10 мм. асбест намат қопланган пўлат листдан тайёрланган мосламанинг шовқин ютиш коэффициенти =0,32 га тенг.
1-формула орқали камайтирилиши зарур бўлган шовқин миқдорини аниқлаймиз:
=105-75+5=35 дБ
2-формулани V га нисбатан ечиб, унинг шовқинни камайтириш имкониятини аниқлаймиз
4- формулани Р га нисбатан ечиб, 1м қопқоқ деворининг 30 дБ шовқин камайтириш имкониятини аниқлаймиз
Lq P=(V-13)/13,5=1,26
Бундан P=16 кг/м ;
4. Пўлатнинг солиштирма оғирлигини ҳисобга олиб (7,8 кг/см ) қопқоқ қалинлигини аниқлаймиз:
H=P/ =2,3мм
Демак, 2,3 мм. қалинликдаги ва ичидан 10 мм. ли асбестнамат қопланган пўлат қопқоқ шовқин даражасини 75 дБ гача камайтириши мумкин.
Шовқинга қарши кураш чора-тадбирлар қўйидаги усулларда олиб борилади.
1) Шовқинни ажралиб чиқаётган манбаида камайтириш;
2) Шовқиннинг тарқалиш йўналишини ўзгартириш;
3) Саноат кархоналари ва цехларини оқилона режалаштириш;
4) Саноат кархоналари хоналарига акустик ишлов бериш;
5) Шовқинни тарқалиш йўлида камайтириш.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish