Режа:
1. Тебранишларни келиб чиқиши тўғрисида умумий маълумотлар.
2. Тебранишларни олдини олиш усуллари.
Таянч иборалар: тебраниш, кўриш, усуллари, ҳимоя, зарар, касаллик, олдини олиш, силкиниш, механик, аэродинамик, гидродинамик ва электромагнит.
1. Тебранишларни келиб чиқиши тўғрисида умумий
маълумотлар.
Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштириш ва механизациялаш воситалари тараққиёти ўз иши давомида механик тебраниш (силкиниш) ҳосил қилувчи ускуналарнинг ишлаши билан боғлиқ. Механик тебранишларнинг инсон организмига таъсири f, тебраниш узатиладиган жадаллик ва муҳитга боғлиқ тарзда турлича намоён бўлади.
Бу турдаги ҳолатлар тебраниш, шовқин ва силкинишга бўлинади.
Эшитиладиган частоталар диапазонида узатиладиган механик тебранишлар инсон томонидан товуш сифатида қабул қилинади. Частота бўйича товуш тебранишлари 3 диапазонга бўлинади:
1. Инфратовушли f < 20 Гц;
2. Товушли (эшитиладиган) 20 Гц < f < 20 кГц;
3. Ультра товушли f > 20 кГц.
Шовқин–турли частота ва тезликдаги товушларнинг тартибсиз бирикмасидир. Шовқин келиб сиқишига қараб механик, аэродинамик, гидродинамик ва электромагнит кўринишида бўлиши мумкин.
Механик шовқин – айрим деталлар ва умуман ускуналарнинг тебранишлари, зарбалари оқибатида пайдо бўлади.
Аэродинамик шовқин манбаи газлардир.
Гидродинамик шовқин эса – сув ва бошқа суюқликларнинг ҳаракати оқибатида келиб чиқади.
Электромагнит шовқин - ўзгарувчан магнит кучларининг электромеханик қурилмаларга таъсири натижасида юзага келади.
Алоқа корхоналарида шовқин электр машиналар, кучли тракторлар, телеграф аппаратлари, почта ускуналари, қайта ишлов берувчи машиналар, шамоллатиш мосламалари, электр асбоблар ва бошқаларнинг фаолияти чоғида вужудга келади. (3- жадвал)
Ишлаб чиқариш корхоналарида тебранишларнинг
рухсат этилган катталиги
3- жадвал
Титраш тебранишининг амплитудаси, мм
|
Титраш частотаси, Гц
|
Тебранма ҳа-ракат тезлиги, см/сек
|
Тебранма ҳаракат тезланиши, см/сек2
|
0,6-0,4
|
3 гача
|
1,12-0,76
|
22-14
|
0,4-0,15
|
3-5
|
0,76-0,46
|
14-15
|
0,15-0,05
|
5-8
|
0,46-0,25
|
15-13
|
0,05-0,03
|
8-15
|
0,25-0,28
|
13-27
|
0,03-0,009
|
15-30
|
0,28-0,17
|
27-32
|
0,009-0,007
|
30-50
|
0,17-0,22
|
32-70
|
0,007-0,005
|
50-75
|
0,22-0,23
|
70-112
|
0,005-0,003
|
75-100
|
0,23-0,19
|
112-120
|
*1,5-2
|
45-55
|
1,5-2,5
|
25-40
|
Товуш тезлиги – вақт бирлигида тўлқин тарқалиш йўналишига перпендикуляр, ягона юза орқали товушли тўлқин билан кўчадиган қувватдир.
Инсон товуш тезликларини кенг диапазонда қабул қилади. Турли частоталардаги товушлар бир хил қабул қилинмайди. Инсоннинг нормал эшитиш қобилиятига I = 10-12 Вт/ м2 товуш мос келади.
Товуш босими даражалари иш жойларида доимий шовқиннинг энергетик характеристикаси саналади (дБ),
L = 20 lg P/P0,
бу ерда P – товуш босимининг ўртача квадрат қиймати, (Па);
Р0 = 2х105 Па – бошланғич товуш босими.
Муваққат характеристикага эга бўлган шовқинлар доимий ва беқарор турларга бўлинади.
Доимий шовқин – иш куни давомида товуш даражаси ўзгарадиган шовқиндир.
Беқарор шовқинлар эса: узуқ – юлуқ, вақт ичида тебранувчан, импульсли шовқинларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |