Ўзгармас ток кучайтиргичлари деб ток ва кучланишнинг нафақат ўзгарувчан, балки ўзгармас ташкил этувчиларини ҳам кучайтиришга мўлжалланган қурилмаларга айтилади. Бундай кучайтиргичларнинг паст частотаси нольга тенг ( =0), юқори частотаси эса жуда катта ( - бир неча ўн МГц) бўлади. Ўзгармас ток кучайтиргичларининг турлари кўп (дифференциал, операцион кучайтиргичлар, сигнал ўзгартирувчи кучайтиргичлар ва бошқалар).
Интеграл кенг полосали кучайтиргичлар берилган паст частота дан юқори чегаравий частота гача бўлган кенг частота диапазонидаги сигналларни кучайтирадилар. Кенг полосали кучайтиргичларга қўйиладиган асосий талаб - кириш сигналини дан гача диапазонда берилган кучайтириш коэффициентида бир текис кучайтириш. Бу вақтда дан гача оралиқдаги кучайтириш коэффициенти модули 3 дБ ( =0,7) дан ошмаслиги керак. частота қиймати бир неча юз мегагерцгача етиши мумкин.
Танлов кучайтиргичлари (фильтрлар) деб берилаётган сигналлар мажмуидан маълум частота спектридаги синусоидал шаклга эга бўлганларини танлаб, уларни кучайтирадиган кучайтиргичларга айтилади. Танлов кучайтиргичлари махсус шаклдаги АЧХ га эгадирлар.
Сигнални кучайтириш амалга ошириладиган частоталар оралиғи, ўтказиш полосаси деб аталади. Сигналлар сўндириладиган частота полосаси чегараловчи частота деб аталади. Ўтказиш ва чегараловчи частоталарнинг ўзаро жойлашишига кўра қуйидаги танлов кучайтиргичлари турлари мавжуд: паст частота, юқори частота, полосали ўтказувчи, полосали чегараловчи. Фильтрлар RC занжирлар ва актив элементлар асосида амалга оширилади. Шунинг учун улар актив фильтрлар деб аталади.
8.2. Комплементар эмиттер қайтаргич
8.3 – расмда комплементар транзисторларда: VT1 – транзистор n-p-n турли ва VT2 – транзистор p-n-р турли бажарилган В синфига мансуб содда икки тактли чиқиш босқичи схемаси келтирилган. Юклама транзисторларнинг эмиттер занжирига уланади, демак улар кучланиш қайтаргичлари режимида ишлайдилар. Қувват кучайиши ток кучайиши билан амалга оширилади. Икки қутбли кучланиш манбалари (+ЕМ ва –ЕМ) қўлланилганига алоҳида эътибор қаратамиз. Шу сабабли сокинлик режимида иккала транзистор берк ҳолатда бўлади, чунки эмиттер ўтишлардаги кучланиш нольга тенг бўлади. Натижада, сокинлик режимида схема энергия истеъмол қилмайди.
Киришга сигналнинг мусбат ярим даври берилса VT1 очилади ва юклама орқали 1 стрелка йўналишида ток оқиб ўтади. Манфий ярим давр мобайнида p-n-р турли транзистор очилади ва ток 2 стрелка йўналишида оқиб ўтади. Қувват кучайтириш коэффициенти тахминан эмиттер ва база токлари нисбатига тенг бўлади, яъни .
8.3 – расм. 8.4 – расм.
Лекин, В турли кучайтиргич бўла туриб, схема катта ночизиқли бузилишлар коэффициентига эга (КГ>10 %). Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида кучайтиргич мураккаблаштирилади. R1 ва R2 резисторлар, ҳамда VD1 ва VD2 диодлар ёрдамида транзистор базаларига индивидуал силжиш киритилади (8.4 - расм). Натижада дастлабки ишчи нуқта иккала транзистор озгина очиқ ҳолатдаги (АВ режим) соҳада жойлашади, лекин улардан А турли кучайтиргичлардагига нисбатан анча кичик ток оқиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |