32
абонентларига частоталарнинг умумий полосасида ишлаш ва ҳар қандай
каналдан фойдаланиш имконини беради.
CDMA стандарт технологиясининг асосий устунликларига: сигнални
ўрамга айлантириш жараѐнида оддий шовқинга трансформацияланадиган тор
полосали халақитларга нисбатан юқори халақитга
чидамлилик,
радиотўлқинларнинг кўп нурли тарқалишига эга каналларида юқори
спектрал эффективлик, абонент бир зонадан бошқасига кўчиб ўтганда
каналларни оҳиста алмашиб улаш (
hand over-
хэндовер) киради. Тармоқдаги
барча таянч станциялар битта частотада ишлайди, шунинг учун частотавий
режалаштириш зарурияти йўқ. Абонент станциялари (мобил станциялар)
қувватларининг сочилишига бўлган юқори сезгирлик ва таянч станцияларни
синхронлаш зарурияти (IS-95 стандарти) мазкур техногияни жорий этишдаги
асосий қийинчилиқлардир. Таянч станцияларни синхронлашда GPS (Global
position system – Ернинг сунъий йўолдошлари ѐрдамида
географик
жойланишни глобал аниқлаш тизим) дан фойдаланилади. Умумий
фойдаланувчи абонентларни код бўйича ажратувчи CDMA сотали
ҳаракатдаги радиоалоқа тизим биринчи бўлиб Qualcomm (АҚШ) фирмаси
томонидан ишлаб чиқарилди ва
MOTOROLA фирмаси томонидан
муваффақиятли ривожланмоқда.
АҚШда CDMA тизимига IS-95 деб номланган стандарт қабул қилинди.
Каналларни код бўйича ажратиш билан ишловчи коммерцияли тизим
биринчи бўлиб дунѐда Hutchison Telephone компанияси томонидан 1995
йилда жорий этилди. Мазкур тармоқ MOTOROLA фирмаси ускуналаридан
ташкил топган бўлиб, SC9600 станциялари ва ЕМХ 2500 коммутатция
станциялари асосида қурилган. CDMA стандартни яратишда сотали алоқа
тизимнинг сиғимини аналоглиларга нисбатан камида ўн мартага ошириш ва
ажратилган частота спектридан фойдаланиш
эффективлигини шу даражага
кўпайтириш асосий мақсад қилиб қўйилган.
CDMA принципи хабарларни оддий узатишда қўлланадиган
чacтоталарнинг полосасига қараганда полосаси анча кенгироқ бўлган кенг
полосали сигналлардан фойдаланишга асосланган. Бунинг негизида анча
аввалги вақтдан бери харбий радиоалоқада шовқинсимон ѐки кенг полосали
сигналдан (ШСС, КПС) фойдаланган ҳолда қўлланилувчи модуляция услуби
ѐтади (ШСС ѐки КПС: инглиз тили адабиѐтларда
spread spectrum
атама
«кенгайтирилган» ѐки «ѐйилган» спектр маъносини англатади, яъни фойдали
ахборот одатдаги тор полосалига нисбатан анча кенгайтирилган частота
диапазони бўйича «ѐйилиб» тарқатилади. Бу
эса ахборотнинг фойдали
битлар кетма-кетлигини анча қисқа бўлган псевдотасодифий кетма-
кетликлар импульсларига кўпайтириш усули билан амалга оширилади.
Натижада тор полосали модуляциялига нисбатан анча каттарок частотавий
дипазонга ва кичик интенсивликга эга бўлган сигнал ҳосил бўлади.
Каналларни код бўйича ажратиш билан кўп станцияли фойдалана олиш
CDMA стандартида DSSS (
direct-sequence spread spectrum
– «кенгайтирилган
33
спектрнинг тўғри кетма-кетлиги») модуляцияси сингари услуб қўлланилади,
яъни шовқинсисон сигналларни.
CDMA стандартининг ҲСАТ тизимларини яратишдаги асосий муаммо,
бу кичик габаритли, кам қувват сарфловчи ва кўп функцияли КПС «сиқувчи»
қурилмаларини ишлаб чиқаришдир. Шу пайтга келиб, бу мауммо турли хил
фирмалар томонидан муваффақиятли ечилмоқда,
жумладан, Американинг
Qualcomm фирмаси тавсияси билан АҚШда CDMAли ҲСАТ тизими учун IS-
95 стандарти қабул қилинди. Европада RACEнинг турли дастурларида
CODIT (code division testted) лойиҳаси ишлаб чиқилди, унинг асосий мақсади
CDMA стандартида учинчи авлод UMTS/FPLMTSдан фойдаланиш
имкониятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: