1-
Боб. Таълимда мультимедиали иловаларни ишлаб чиқиш
тенденциялари
1.1.
Мультимедиали маҳсулотларни ишлаб чиқиш технологиялари........... 12
1.2.
Интенет тармоғида видео тақдимотлар................................................... 21
1.3. Интернет тармоғи орқали мулоқат қилиш ва унинг аҳамияти............. 27
Биринчи боб бўйича хулоса............................................................................. 31
2-
боб. Видеокурсларни ўқитишнинг энг тез ва самарали усули
2.1. Товушни ёзувчи ва уни ҳосил қилувчи модуллар................................. 33
2.2. Видеотехнологияни таъминловчи компьютер воситалари................... 38
2.3. Интернет тармоғидан ўқитиш тизимида фойдаланиш........................... 40
Иккинчи боб бўйича хулоса............................................................................ 45
3-
Боб. Adobe After effects видеомонтаж дастурини ўрганиш бўйича видео
курс яратиш
3.1
Adobe After effects видеомонтаж дастурининг вазифалари…………… 47
3.2. Aobe After Effects
дастурида клиплар яратиш технологияси……………50
3.3 Aobe After Effects
дастурида Effects & Presets билан ишлаш ............... 64
Учинчи боб бўйича хулоса……………………………………………………72
4-
Боб. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
4
.1. Ишлаб чиқариш муҳитида микроиқлимни инсон саломатлигига
таъсири…………………………………………………………………………. 73
4
.2. Ёнғин ҳақида умумий маълумотлар……………………………………... 79
4.2.1.
Ёниш ва моддаларнинг ёнғинга нисбатан хавфлилигини
тавсифловчи хоссалари…………………………………………………………80
X
улоса ................................................................................................................... 82
Фойдаланилган адабиётлар ............................................................................... 83
9
Ушбу битирув малакавий ишида Adobe After effekt видеомонтаж
дастурини ўрганиш бўйича видеокурс яратиш ва компьютер графикаси фанини
ўрганишда фойдаланиш.
Битирув малакавий ишида ўқув жараёнининг компьютер графикаси фани
кесимида Adobe After effekt дастурларидан фойдаланиб видеофайлларни
монтаж қилиш, анимация яратиш ва замонавий мультимедия тизимлари
базасида ўқув жараёнларига жорий этиш ва дастур имкониятларидан
фойдаланиш кўзда тутилган.
В данной выпускной классификационной работе создания учебные видео
курс по обучению предмета графики на программе Adobe After Effect и
использовать его для обучения.
Выпускной классификационной работе в части компьютерные графике
имеется ввиду используя возможности программу Adobe After Effect.
Монтировать видео файлы, создать анимации и новейший базы мультимедиа в
учебном процессии.
In the given final classification work of creation educational videos a course
on training of a subject of a drawing on program Adobe After Effect and to use it for
training.
To final classification work in a part computer to the schedule is available in
view of using possibilities program Adobe After Effect. To mount video files, to
create animations and the newest bases of multimedia in educational processions.
10
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг, барча
соҳаларда ривожланишнинг янги юқори босқичига кўтарилди. Шу борада
замонавий компьютер технологиясининг ишлаб чиқаришга, иқтисодга,
бизнесга, ва ўқитиш жараёнида татбиғи тобора кенгайди. Ҳар бир инсон ўз
меҳнат фаолиятида компьютерлардан унумли фойдалана билиши зарур бўлиб
қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12
ноябрдаги қўшма мажлисидаги маърузасида Мамлакатимизнинг сиёсий,
ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ҳаётига оид энг муҳим устувор
йўналишлар
“Мамлакатимизда
демократик
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
сифатида белгилаб берилди. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз
эркинлигини таъминлаш ушбу концепцияда асосий йўналишлардан бири
сифатида киритилган бўлиб, бу тўртинчи ҳокимият ҳисобланган оммавий
ахборот воситалари, шу жумладан радио-телевидения ва Интернетнинг
бугунги кунда фуқаролик жамиятини қуриш ва чуқур ислоҳотларни амалга
ошириш жараёнида қанчалик муҳим аҳамият касб этишининг яққол
намунасидир.
Малакатимизда телевидения соҳасини ривожланитириш, унинг моддий-
техник базасини янада мустаҳкамлаш, тасвирларни узатиш тезлиги ва
сифатини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон миллий
телирадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телирадиоускуна-
лардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги №PP-1088 01.04.2009йил ва №PP-1123 04.06.2009 йилги қарори
асосида Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида янги “Теливизион
технологиялар” факултети ташкил етилди.
11
Шу билан бир қаторда телекўрсатувлар савиясини яхшилаш, миллий
қадриятларимизни
ўзида
мужассамлаштирган
ҳамда
халқимизнинг
маънавиятини янанада юксалтиришга хизмат қилувчи теледастурларни яратиш
ва жамоатчиликка кенг кўламда тақдим этиш масалаларига ҳам жиддий
эътибор қаратилмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак ҳозирда
мамлакатимизда 10 дан ортиқ телеканаллар мавжуд бўлиб, улардан 5 таси
рақамлидир. Бир қанча нодавлат телерадио каналлари нодавлат телерадио
каналлари тамоғига бирлаштирилган. Ушбу телеканаллар дастурларини
бевосита Интернет тармоғи орқали ҳам кузатиб бориш мумкин. Аҳолини IP
телевидение билан таъминлаш мақсадида бир қанча хизматларини кўрсатиш
йўлга қўйилган.
Рақамли телевиденияни ривожлантириш ва замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада ривожлантириш
мақсадида 2011 йилда ташкил этилган Мультимедиа маркази шу йўналишда
фаолият юритаётган соҳа корхоналари орасида етакчилик қилиб келмоқда.
Зеро, ҳозирда хеч қайси теледастурларни ахборот технологияларисиз ва
замонавий мультимедия технологияларидан фойдаланмай туриб ташкил этиш
мумкин эмас.
Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш, очиқ фуқаролик
жамиятини барпо этиш, одамлар онгида демократик қадриятларни
шакллантиришда мустақил оммавий ахборот воситаларини, энг аввало,
алоҳида
аҳамиятга
эга
бўлган
телерадиоэшиттириш
фаолиятини
ривожлантириш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва
социал-иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Бугунги кунда телерадиоэшиттириш соҳаси 50 та телестудия, 13 та
радиостанция, 36 та кабелли телевидение студияларидан иборат давлат ва
нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини ўзига қамраб олади.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси республикадаги телерадиоэшиттириш
тизимининг энг йирик субъекти бўлиб, унда ҳозир олти мингга яқин
журналист, бошқа ижодий ва техник ходимлар меҳнат қилмоқда. Компания ўз
12
кўрсатув ва эшиттиришларини тўртта теле ва тўртта радиоканал орқали
республика ҳудудининг 98 фоизига тарқатади, кўрсатув ва эшиттиришларнинг
ўртача бир кунлик ҳажми 54 ва 93,2 соатни ташкил этади.
Кейинги
йилларда
кўрилган
чора-тадбирлар
натижасида
телерадиоэшиттириш тизими мукаммал ва замонавий ишлаб чиқариш-техника
базасига эга бўлди. Энг янги ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда телерадио дастурларини тарқатиш тармоғининг қабул
қилиш-узатиш тизимларини реконструкция қилиш ишлари ниҳоясига
етказилмоқда. Телерадио кўрсатувлари ва эшиттиришларини ишлаб чиқариш
ҳамда шакллантириш жараёнига замонавий рақамли ускуналар ва
медиатехнологиялар тадбиқ этилмоқда.
Ўзбекистон телерадиокомпаниясини бошқаришнинг мавжуд тизими,
бошқарув тузилмаларидаги бир-бирини такрорлаш ва параллелизм,
телерадиоканалларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан мустақил эмаслиги
телерадиоиндустрия бозорини ривожлантиришга, ғоя ва дастурларнинг ижобий
рақобатига
тўсиқ
бўлмоқда.
Молиялаштириш
тизимининг
марказлаштирилгани, телерадиоэшиттириш соҳаси мутахассисларининг
ижодий ва техник хизматларига янги дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга
жамоалар қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олмай туриб, ҳақ тўланаётгани
Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналистлари ва бошқа ходимларининг
юқори унум билан, ижодий ташаббус ва фаоллик кўрсатиб меҳнат қилишига
йўл бермаяпти.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси, аввало, унинг ҳудудий бўлинмалари
кўрсатув ҳамда эшиттиришларининг профессионал даражаси, ғоявий-бадиий
савияси ва сифати ҳамон пастлигича қолмоқда.
Мавжуд шарт-шароитлар телерадиожурналистларнинг мамлакатда ва
жаҳонда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўз вақтида ва
тезкорлик билан эътибор қаратиш борасидаги фаолиятнинг янада
сустлашувига олиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |