Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси


Тузилишига кўра тасвирлар растрли



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/26
Sana26.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#466929
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
adobe after effests videomontazh dasturini organish bojicha videokurs yaratish

 
Тузилишига кўра тасвирлар растрли
 
ёки 
векторли
 
бўлиши мумкин. Масалан тасвир ҳосил қилишда сканер уни кўпгина 
майда элементлар (пикселлар)га бўлиб чиқади ва улардан растрли сурат ҳосил 
қилади. Векторли
 
графикада тасвирлар математик эгри чизиқларни ранги ва 
бўялиш рангини кўрсатиш орқали хосил қилинади.
Векторли тасвирларнинг яна бир афзаллиги – уларнинг сифатини 
йўқотмаган холда катталаштириш ёки кичиклаштириш имкониятидир. 
Объектларни масштаблаш математик формулалардаги мос коэффициентларни 
катталаштириш ёки кичиклаштириш орқали амалга оширилади. 
Векторли тасвирлар деб – тузилиши жиҳатидан мураккаброқ ва ҳар хил 
кўринишга эга бўлган геометрик объектлар тўпламига айтилади. Бундай 
объектларга мисол тариқасида тўғри тўртбурчаклар, айланалар, эллипслар, кўп 
бурчаклар, кесмалар ва чизиқларни келтириш мумкин. Векторли 
графиканининг характерли хусусиятларидан бири ундаги ҳар бир объект учун 
уларнинг ташқи кўринишларини ўзгартириш имконини берадиган бошқариш 
параметрлари мавжуд. Масалан, айлана учун бошқариш параметри сифатида 
унинг диаметри, ранги, тури, чизиқ қалинлиги ва ички соҳаси ранги кабиларни 
олиш мумкин. Нуқтали тасвирлардан фарқли равишда векторли тасвирлар 
ихтиёрий ички структурага эга бўлиши мумкин. Векторли тасвирларни 
нуқтали тасвирларга айлантириш фойдаланувчи иштирокисиз, амалий дастур 
томонидан амалга оширилади. Лекин нуқтали тасвирларни векторли тасвирга 
айлантириш фойдаланувчидан катта маҳорат талаб қилади.


18 
 
Векторли графика асосида гиометрик фигураларнинг хоссалари ҳақидаги 
математик тасаввур ётади. Векторли графиканинг математик асослари бу 
нуқта, тўғри чизиқ, кесма, иккинчи ва учунчи тартибли эгри чизиқлардир. 
Нуқта текисликда иккита сон билан 
(х,у)
аниқланади. Тўғри чизиқ эса иккита 
параметрга эга бўлган 
y=ax+b
тенглама орқали аниқланади. Агар бу тўғри 
чизиқ 
х
ўқида иккита 
x
1
ва 
x
2
координаталари билан чегараланса у кесмани 
аниқлайди. Иккинчи тартибли эгри чизиққа парабола, гипербола, эллипс ва 
айланани мисол қилиш мумкин. Бу иккинчи тартибли эгри чизиқ тенгламаси 
умумий ҳолда қуйидагича 
 
 
 
 
 
x
2
+a
1
y
2
+a
2
xy+a
3
x+a
4
y+a
5
=0. 
Компьютерда векторли тасвирлар билан ишлаш нуқтали тасвирлар билан 
ишлашга қараганда анча осон. Ҳозирда векторли тасвирлар яратувчи амалий 
дастурлар машина графикасининг асосини ташкил қилади. 
Шундай қилиб растрли ёки векторли форматни танлаш тасвир билан 
ишлаш мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан холда амалга оширилади. 
Рангни узатишнинг фотографик аниқлиги талаб этилганида растрли форматдан 
фойдаланиш лозим. Логотип, схемалар ва чизмаларни тасвирлашда векторли 
форматдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шуни таъкидлаш лозимки, растрли 
ва векторли тасвирлашда (матн ҳам) графика экранга ёки чоп этиш 
қурилмасига нуқталар жамланмаси сифатида узатилади. 
Ҳозирги кунга келиб компютер графикаси ва анимацияси воситалари 
кириб бормаган соҳани топиш қийин. Компьютер графикаси ва анимацияси 
воситаларини қўлланиш соҳасига кўра қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин: 

полиграфия ишлари учун мўължалланган компьютер графикаси дастурлари; 

икки ўлчамли ранг тасвир компьютер графикаси; 

тақдимот ишлари учун мўължалланган дастурлар; 

икки ўлчамли анимация дастурлари; 

уч ўлчамли анимация дастурлари; 

икки ўлчамли анимация дастурлари; 

икки ўлчамли ва уч ўлчамли анимация дастурлари; 


19 

видеотасвирларни қайта ишловчи комплекслар; 

илмий визуаллаштириш ишларини бажарувчи дастурлар. 
Компютер графикаси ва анимацияси дастурлари рассом ва дизайнерлар, 
полиграфчи ва кинематографчилар, компьютер ўйинлари ва ўқитиш 
дастурлари яратувчилари, клипмейкер ва олимлар, видеофильмларни монтаж 
қилувчилар шунингдек ўз фаолиятида турли форматдаги тасвирлардан 
фойдаланувчи барча мутахассисларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. 
Амалий дастурларни ва дастурлаш тилларини ўргатувчи курслар сони 
кун сари ортиб бормоқда. Бундай дастурлар мисолига MS Office илова 
дастурларини ўргатувчи мультимедиали курслар ўз натижасини бермоқда. 
Бунинг натижасида ҳар бир ёш компьютерда ишлаш қобилиятига эга 
бўлмоқда. Жумладан, Adobe After Effects видеомонтаж дастурини ўрганиш 
бўйича видео курс яратиш хам ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан 
биридир.
Бу ва шўнга ўхшаш пакетлар растрли тасвирларни таҳрирлаш ва монтаж 
қилиш учун зарур бўлган воситалардан: сканерланган тасвирлар рангини 
коррекциялаш, фотосуратларни «текислаш», махсус эффектлар ва маскалардан 
фойдаланиш имконини беради. Пакетнинг сўнгги версиялари тасвирларнинг 
кўп қатламли тузилмасини қўллаш, векторли контурларни яратиш ва 
таҳрирлаш имкониятларига ҳам эга. Пакет таркибига турли маскалар, кўп 
сонли фильтрлардан ташқари ранг билан ишлаш ва махсус эффектларни 
яратишга мўължалланган воситалар мажмуи киритилган. 
Масintosh ва Windows муҳитларидаги янги турдаги тақдимот дастурлари 
пакети мультимедиа воситаларини янада тўлиқ ишлатишга мўължалланган. Бу 
дастурлар видео ва товушли файлларни қулай узатиш (импрот қилиш), 
диаграммаларда аннимация воситаларидан кенг фойдаланиш имконини беради. 
Ҳозирги кунда фойдаланувчилар ва қизиқувчилар учун ўргатувчи ўқув 
дастури, тайёр тақдимот намуналари, матнлар билан ишлаш воситалари, 
бошловчилар учун фойдали ёрдам тизимлари мавжуд. 


20 
Яратилаётган мультимедиали ўқув воситаларини
 
функционал 
мақсадлари бўйича таснифлаш мумкин:
 

таълим берувчи ўқув ахборотини тақдим этади ва талаба эгаллаган 
билими, имкониятлари ва қизиқишларига мувофиқ таълим олишини 
йўналтиради; 

ташхис воситалари ўқувчи (талаба)нинг онги ва тайёргарлик даражасини 
аниқлаш учун мўлжалланган; 

Жихозлар, дастурий воситалар ишлаб чиқиш, ўқув-услубий 
материалларни тайёрлаш учун мўлжалланган; 

Фанга йўналтирилган, моделлаштириш учун мўлжалланган; 

Бошқарув воситалари, ишни бажариш жараёнида ўқувчи (талаба)лар 
фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган; 

Маъмурий воситалари, таълим жараёнини ташкил этиш, хужжат 
тайёрлаш ва алмашиш жараёнларини автоматлаштириш учун 
мулжалланган; 

ўйин воситалари, турли хил ўйин ва ўйинли ўқув фаолиятларини 
таъминлайди. 
Мультимедиали ўқув воситаларини
 
услубий мақсадлари бўйича 
таснифлаш қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
 

ўргатувчи - янги материални ўрганиш учун мўлжалланган; 

Тренажёрлар - ўрганилган материалларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш 
орқали малака ва кўникмалар шакллантириш учун мўлжалланган; 

Назорат қилувчи - ўқув материалини ўзлаштириш даражасини назорат 
қилиш учун мўлжалланган; 

Ахборот воситалари - зарур бўлган ахборотларни олиш учун 
мўлжалланган; 

Моделлаштирувчи - объект, жараён ва ходисани ўрганиш ва тадқиқот 
қилиш мақсадида унинг моделини яратиш учун мўлжалланган; 


21 

Имитацион воситалар - воқеаликнинг бирор-бир маълум жиҳати, 
функционал характеристикаларини чекланган параметрлар орқали 
ўрганиш учун мўлжалланган; 

Намойиш воситалари - ўқув материалини кўргазмали тақдим этиш учун 
ҳамда ўрганилаётган қонуниятлар, объектларнинг ўзаро алоқаси 
визуализацияси учун мўлжалланган; 

ўйин воситалари - энг мақбул ечим ёки амаллар стратегиясини қабул 
қилиш мақсадида ўқув холатларини "ўйнаш" ("бошдан ўтказиш") учун 
мўлжалланган.

Ҳозирги вақтда кўплаб компания ва фирмаларда семинарлар, 
учрашувлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун турли 
компьютер технологияларидан фойдаланилмоқда. Маълумот мазмунга 
бой, эсда қоладиган ва кўргазмали бўлиши учун кўпроқ мультимедиа 
технологиялари ишлатилади. Булар матн, графика ва овоз каби 
маълумотнинг турли шаклларини қайта ишлашга имкон берувчи 
мультимедиа аппарат воситалари бўлиш билан бирга амалий дастурлар 
пакетлари хам. Одатда мультимедиа деганда матн, овоз, графика, 
мультипликация, видеотасвир (монтаж қилинган) ва фазовий 
моделлаштириш каби маълумот тақдим этиш воситаларининг компьютер 
тизимидаги бирлашиши тушунилади. Бундай воситаларнинг бирлашиши 
маълумот қабул қилишнинг янги сифатли даражасини таъминлайди: 
инсон пассив равишда махлиё бўлибгина ўтирмасдан, балки фаол 
иштирок этади хам. Мультимедиа воситалари билан ишловчи дастурлар 
кўпмодаллидир, яъни улар бир неча сезги органларига бир вақтда таъсир 
қилгани учун аудиториянинг қизиқиши ва эътиборини тортади. 
Сифатли мультимедиа иловалари ишлаб чиқишга йўналтирилган турли- 
туман, бир-биридан фарқли технологик усуллар мавжуд. Ушбу иловаларни 
яратиш ва улардан фойдаланишда бир цатор асосий технологик тавсияларга 
амал цилиш керак. 


22 
Мультимедиа иловаларини яратиш учун асос сифатида материални 
элементларга бўлиш ва иерархия тарзида кўргазмали равишда тақдим этишга 
асосланган холда тизимлаштириш усулини ўзида мужассам этган материални 
қамраб олиш моделини олиш мумкин. 
Экрандаги кадр форматини ишлаб чиқишда ва яратишда кўриш 
майдонини ташкил этишни белгиловчи объектлар орасида мақсад ва муносабат 
борлигини ҳисобга олиш тавсия этилади. Объектларни қуйидагича 
жойлаштириш тавсия қилинади: 

бир-бирига яқин, яъни кўриш майдонида объектлар бир-бирига 
қанчалик яқин бўлса, улар шунчалик катта эҳтимол билан ягона, яхлит 
образни ташкил қилади; 

жараёнлар ўхшашлиги, яъни образларнинг ўхшашлиги ва яхлитлиги 
қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик катта эҳтимол билан уйғунлашади; 

давом этиш хусусиятларини ҳисобга олган холда, яъни кўриш 
майдонида тартибли кетма-кетликнинг давом этишига мос келадиган 
жойларда жойлашган элементлар қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик 
катта эҳтимол билан яхлит ягона образга бирлашади; 

объектлар шакли, ҳарф варақлар ўлчами, рангларнинг тўлиқлиги, 
матннинг жойлашиши ва бошқаларни танлашда предмет ва фонни 
белгилашнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда; 

визуал ахборотларни ортиқча деталлар, ёрқин ва контраст ранглар 
билан безамаган ҳолда; 

хотирада сақлаш учун мўлжалланган материалнинг рангини 
ўзгартириш, тагига чизиш, шрифт ўлчамини ва стилини ўзгартириш 
орқали ажратиш. 
Компьютер экранидан ахборотларни ўрганишни оптималлаштириш учун 
мультимедиа иловаларини ишлаб чиқарувчиларга мантиқий урғулардан 
фойдаланиш тавсия этилади. Таълим олувчининг диққатини маълум бир 
объектга жалб қилишга йўналтирилган усуллар мантиқий урғулар дейилади. 


23 
Мантиқий урғуларнинг рухий таъсири таълим олувчи томонидан бош 
объектни топишга сарфланадиган вақтнинг камайиши ва диққатни шу 
объектга жалб қилиш билан боғлиқ. 
Мантиций урғуларни яратиш учун аксарият холларда қуйидаги усуллар 
тез- тез ишлатилади: асосий объектни яъни видеолавхани янада ёрқинроқ ранг 
билан тасвирлаш, ўлчамини, ёрқинлигини, керакли кадрлар билан бойитиш ва 
шуъла таратувчи ранг билан ажратиш керак бўлади. Мантиқий урғуни сон 
жиҳатидан унинг интенсивлиги билан баҳолаш мумкин. Интенсивлик лавҳа 
ранги ва ёрқинлигининг фонга нисбатан мутаносиблигига, объектнинг нисбий 
ўлчамлари тасвир фонидаги предметлар ўлчамига нисбатан ўзгаришига 
боғлиқ. Ўргатувчи видеокурслар яратишда мультимедиа технологияларига 
асосланиб яратилади. Мультимедиа иловалари қуйидагиларга бўлинади: 

презентациялар; 

анимацион роликлар; 

ўйинлар; 

видеоиловалар; 

мультимедиали галереялар; 

аудиоиловалар; 

web 
учун иловалар. 
Мультимедиа иловалари хақида асосий тушунчалар ва уларнинг 
кўринишлари тўғрисида маълумот берилган (1.1-жадвал). 


24 
Мультимедиа иловалари асосий тушунчалари. 1.1-жадвал. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish