Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 


140 
12-
Мавзу: Асосий ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
1. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобининг узига хос 
хусусиятлари ва ахамияти. 
2. Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби. 
Хулоса. 
Таянч иборалари. 
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар. 
12.
1. Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисобининг узига 
хос хусусиятлари ва ахамияти. 
Одатда, ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот ишлаб чиқаришни 
тайёрлашдан бошлаб уни тайёр маҳсулот холида омборга кабул 
килингунгача булган харажатлар йигиндисидан иборат булади ва улар 
маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқаришнинг хусусиятига 
караб хар хил булади. 
Харажатларнинг салмоги ишлаб чикарилган маҳсулот таннарҳига, 
таннарҳ эса корхонанинг даромадига таъсир килади. Шу сабабли уларни 
тугри ҳисобга олиш мухим ахамиятга эга. Шу иақсадда харажатларнинг 
таркиби ва турларини билиш зарур. 
Хозирги вақтда республикамизнинг хамма корхоналарида, шу 
жумладан, саноати корхоналарида уларнинг фаолиятини ҳисобга олувчи 
асосий хужжат -"Маҳсулот (иш, хизмат) таннаpхига кушиладиган, уни ишлаб 
чиқариш ва сотиш билан боглик булган харажатларнинг таркиби ва 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги” Низом 
ҳисобланади. Бу Низомга асосан таннарҳга кушиладиган харажатлар таркиби 
куйидаги иақсадлар учун аникланади: 

бухгалтерия ҳисоби счётларида бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
сотиш жараёнида юзага келадиган харажатлар ҳақида тулик ва аник 
маълумотлар туплаш; 

корхоналар фаолияти рентабеллигини ҳисоблаш; 

ракобатбардошлигини аниклаш; 

солиқка тортиш асосини тугри белгилаш. 
Ушбу вазифаларни ечиш учун харажатлар куйидаги гурухларга булинади: 

маҳсулотни ишлаб чиқариш таннарҳига кушиладиган харажатлар; 

давр харажатлари таркибида ҳисобга олинадиган ва асосий фаолият 
фойдасини аниклашда эътиборга олинадиган харажатлар; 

корхонанинг умумий фаолиятидан келадиган фойда ёки зарарни 
аниклашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият харажатлари; 

солиқка тортишдан олдинги фойда ёки зарарни аниклашда ҳисобга 
олинадиган фавкулодда кузда тутилмаган зарарлар ёки фойда.
Саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришда катнашадиган 
харажатларни гурухларга тугри ва аник булиш бухгалтерия ҳисоби 
маълумотларининг сифатини оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш 


141 
харажатлари уз навбатида бир неча курсаткичлари бўйича гурухларга 
ажратилади. 
Корхоналарда харажатлар ишлаб чиқариш харажатлари, давр 
харажатлари, молиявий фаолият харажатлари ва фавкулодда (кузда 
кутилмаган) харажатларга булинади. 
Ишлаб чиқариш харажатлари уз вазифасига караб элементлари ва 
калькуляция моддаларига булинади. Элементлари бўйича гурухлаш ишлаб 
чиқариш харажатларини уларнинг иктисодий маъзмунига кура аниклаш ва 
тегишли сметалар тузиш учун хизмат килади. Калькуляция моддалари 
бўйича гурухлаш эса маҳсулот таннарҳини ҳисоблаш учун керак булади. 
Корхоналарда харажатлар ишлаб чиқаришда катнашишига караб 
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларга булинади. 
Ишлаб чиқариш харажатларига бевосита маҳсулотни тайёрлаш ва кайта 
ишлаш билан боглик харажатлар, ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларга 
эса маданий-маиший объектлар харажатлари киради. 
Корхоналарда маҳсулот таннарҳига кушилишига караб харажатлар 
тугри ва эгри харажатларга булиниб, тугри харажатларга маҳсулотни 
тайёрлаш ва кайта ишлаш билан бевосита боглик булган материал, иш ҳақи 
ва бошка харажатлар киради. Эгри харажатларга эса маҳсулот ишлаб 
чиқариш билан бевосита боглик булмаган харажатлар, масалан, цех 
бошкарув харажатлари, асбоб-ускуналарни саклаш ва фойдаланиш 
харажатлари ва бошкалар киради. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш хажмига нисбатан узгаришига караб 
харажатлар узгарувчан ва доимий харажатларга булинади. Узгарувчан 
харажатларга микдори маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг узгариши билан 
узгарадиган харажатлар, масалан, хом ашё, технологик иақсадлар учун 
мулжалланган ёкилги, энергия ва бошкалар киради. Доимий харажатларга 
эса микдори маҳсулот ишлаб чиқариш хажми узгариши билан узгармайдиган 
харажатлар киради. Унга бошкарув ходимларининг иш ҳақи, бошкарув 
биноларини саклаш харажатлари ва бошкаларни мисол килиб келтириш 
мумкин. 
Корхоналарнинг узига хос хусусиятига кура харажатлар тайёрлов ва 
кайта ишлаш харажатларига булинади. Тайёрлов харажатларига хом ашёни 
сотиб олиш, саклаш, жунатиш ва бошка харажатлар кирса, кайта ишлаш 
харажатларига эса маҳсулотни кайта ишлаб маҳсулотлар олиш билан боглик 
харажатлар киради. 
Юкорида таъкидланганлар бухгалтерия ҳисоби тизимида харажатлар 
турли хил йуналишдаги иақсадлар учун гурухланишидан далолат беради. Бу 
нарсани амалиётда кенг жорий этиш бошкарувчиларга ишлаб чиқаришни 
бошкариш борасида асосланган карорларини кабул килиш имконини беради. 
Ишлаб чиқариш ва давр харажатларининг ажратилиши моддий ишлаб 
чиқариш захиралари қолдиқлари кийматини аниклаш учун зарур булиб, давр 
харажатлари тегишли булган ҳисобот даврида ҳисобдан чикарилади ва 
сотилмаган маҳсулот, тугалланмаган ишлаб чиқариш колдигида келгуси 
даврларга утказилмайди. Бу нарса корхонада баҳо сиёсати сохасида 


142 
асосланган карорларни кабул килишда мухим ахамиятга эгадир. Бундан 
ташқари ишлаб чиқариш таннарҳи ва давр харажатларининг алоҳида ажратиб 
курсатилиши: а) корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти; б) маъмурий ва 
ишлаб чиқаришдан ташқари фаолияти охирги натижага кандай таъсир 
курсатганлигини баҳолаш имконини беради. 
Бошкача суз билан айтадиган булсак, маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб 
чиқариш таннарҳи куйидагилардан иборат булади. 
Уларга: 

тугри ва эгри материал харажатлари; 

тугри ва эгри меҳнат харажатлари; 

ишлаб чиқариш ахамиятига эга булган устама харажатлари киради. 
Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш таннарҳини ташкил этувчи 
харажатлар иктисодий мазмунига кура куйидаги элементлар бўйича 
гурухланади: 

ишлаб чиқариш материал харажатлари (кайтарилган чикиндиларнинг 
киймати айириб ташланган холда); 

ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга хак тўлаш харажатлари; 

ишлаб чиқариш ходимлари бўйича ажратилган ижтимоий сугурта 
ажратмалари; 

ишлаб чиқариш ахамиятидаги асосий фондлар ва номоддий 
активларнинг амортизация ажратмалари; 

бошка харажатлар.
Келтирилган 
маълумотлаpдан 
куриниб 
турибдики, 
харажат 
элементларида пул харажатлари бошка харажатлар элементида акс 
эттирилиши кузда тутилган. Корхоналарнинг пул харажатлари, хозирда ва 
кейинчалик катта урин эгаллашини ҳисобга олиб, уларни алоҳида элемент 
килиб чиқариш иақсадга мувофик булар эди. 
Бундай гурухлаш "Маҳсулот ишлаб чиқариш таннарҳига кушиладиган 
харажатлар" умумий курсаткичини ҳисоблаш учун зарурдир 
Корхоналарнинг бошкарувчилари бозор иқтисодиёти шароитида 
харажатлар ва уларни иақсади ҳақида аник маълумотларга эга булиши керак. 
Факат бу маълумотлар асосидагина маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан 
келадиган фойда тугри ҳисобланиши, рентабеллик тугри аникланиши, 
сотилаётган маҳсулот баҳосининг асосли эканлиги тахлил килиниши ва 
умуман танланган хўжалик сиёсатининг тугри эканлиги баҳоланиши мумкин. 
Алоҳида булимлар (цехлар, ишлаб чиқаришлар) харажатлари ҳақидаги аник 
маълумотларга эга булингандагина, улар рентабеллими ёки зарарлими, у ерга 
кушимча маблағ ажратиш керакми ёки рахбариятини алмаштириш керакми 
ёки булмаса бутунлай ёпиш керакми, деган масалаларни хал килиш мумкин. 
Саноат корхоналарида, юкорида берилган элементлардан ташқари, 
харажатларнинг моддалари бўйича хам ҳисоб юритиш мухим ахамиятга эга.
Харажатларни калькуляция моддалари бўйича ҳисобга олиш, у ёки бу 
харажат тури кандай иақсадларга сарфланаётганлигини билиш, маҳсулотнинг 
айрим турлари таннарҳини калькуляция килиш имконини беради. 


143 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, корхоналарнинг 
бошкарувчилари бозор иқтисодиёти шароитида харажатлар ва уларни 
иақсади ҳақида аник маълумотларга эга булиши керак. Факат бу 
маълумотлар асосидагина маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан келадиган фойда 
тугри ҳисобланиши, рентабеллик тугри аникланиши, сотилаётган маҳсулот 
баҳосининг асосли эканлиги тахлил килиниши ва умуман танланган хўжалик 
сиёсатининг тугри эканлиги баҳоланиши мумкин.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish