40
Д+ 0130-К Д+ 9210-К Д- 0230 +К Д- 6410 +К Д+ 4890-К Д- 9310+К
200,0 200,0 15,0 15,0 25,0 250,0 40,0
25,0 250,0
40,0
3. Икки ёқлама ёзув ва унинг қўлланиши.
Корхона халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлигидан қатъий
назар, унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим
икки хил ёки ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларининг ташкил топиш
манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини
счётларида акс эттиришда 2 ёки ундан ортиқ счётлардан фойдаланилади.
Қуйидаги мисоллар орқали икки ёклама ёзув ва уни амалиётда
қўланилишини тушунтириб берамиз:
1.
Мисол. Меҳнат ҳақи бериш учун ҳисоблашиш счётидан
кассага пул
олинади. 70.000 сўм Жараённи тахлил қилиб ўргансак, корхонанинг банкдаги
ҳисоб-китоб счётидаги маблағи камайиб, корхонанинг кассасида эса нақд пул
кўпайди. Схема кўринишида жараённи счётларда акс эттириш қўйидаги
кўринишда бўлади
Д+ Касса К- Д+ Ҳисоблашиш счёти К-
70,0 70,0
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, икки ёқлама ёзув-бу хўжалик
жараёнида вужудга келадиган ўзгаришларни счётлар тизими орқали
ифодаланишидир.
Икки ёқлама ёзув усулини аҳамияти шундаки, уни ёрдамида, ҳисоб
ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб
бориш имконияти
яратилади. Хўжалик жараёнини бир счётининг дебети ва иккинчи счётни
кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади. Бухгалтерия
проводкасини икки тури мавжуд:
1.
Оддий бухгалтерия проводкаси.
2.
Мураккаб бухгалтерия проводкаси.
Оддий бухгалтерия проводкасида фақат 2 счёт қатнашиб, бири
дебетланади, иккинчиси кредитланади.
41
Мисол. Банкдан қисқа муддатга кредит олинди ва ҳисоблашиш счётига
ўтказилди. 1000 000. Банк олдидаги қарз, шу билан бирга ҳисоблашиш
счётидаги пул маблағи ҳам кўпайди. Банк билан қисқа муддатли кредитлар
юзасидан ҳисоблашиш счёти пассивлигини ва ҳисоблашиш счёти
активлигини инобатга олсак, бу жараён қуйидаги акс эттирилади.
Д-Банкнинг қисқа муддатли кредитлари К+ Д+ Ҳисоблашиш счёти К-
1.000.000 1.000.000
Мураккаб
бухгалтерия проводкасида эса, 3 ёки ундан ортиқ счётлар
қатнашиб, бир счёт дебетланиши ва 2 ёки ундан ортиқ счёт кредитланиши ва
аксинча бир счёт кредитланиб, 2 ёки ундан ортиқ счёт дебетланиши мумкин.
1.Мисол. Корхонадаги асосий воситаларга эскириш суммаси
ҳисобланди.
а) асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 22.000
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 3.000
в) маъмурий бошқарувдаги асосий воситаларга 2.500
А А А П
Д+ 2010 К- Д+ 2310 К- Д+ 9420 К- Д - 0250 К+
22000 3000 2500 27500
2. Мисол. Умумий овкатланиш корхонасида ишчи - ходимларга меҳнат
ҳақи ҳисобланади:
а) асосий ишлаб чиқаришдаги ошпазларга 10. 000;
б) сотувдаги ходимга 5. 000
в) бошқарув ходимларига 8.000
г) асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишчиларга 7. 000
Д - 6710 К + Д + 2010 К- Д + 9410 К- Д + 9420 К-
30.000 17.000 5.000 8. 000
Do'stlaringiz bilan baham: