Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

8310-
Оддий акциялар счёти давлат ихтёридаги корхоналар, ташкилотлар 
ва бирлашмаларнинг Низом фондини ҳамда акциядорлик ва ширкат 
жамиятларининг Низом капиталини ҳисобга олиш учун хизмат қилади. 
8320-
Имтиёзли акциялар счётида имтиёзли акциялар кўринишида 
муомалага чиқарилган акциядорлик капиталининг миқдори ҳисобга олинади.
8330-
Пай ва улушлар счётида акциядорлик шаклидан ташқари, бошқа 
мулкчилик турларида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг 
Низом капитали шаклланиши ҳисобга олинади. 
Масалан, акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтгандан кейин 
унинг Низом капитали эмиссия проспектида 200,0 млн. сўм миқдорида 
рўйхатга олинди: бунда 8310-Оддий акциялар счётининг кредити ва 4610-


198 
Низом капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари счётининг 
дебетида акс эттирилади. 
Корхонанинг акциядорлик капитали ҳисобида рўйхатдан ўтган, лекин 
эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли эълон 
қилинган (чиқаришга рухсат берилган), чиқарилган (акциядорлар томонидан 
обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий акцияларнинг ҳар қайси 
эмиссияси бўйича алоҳида таҳлилий ҳисоб-варақ юритиш талаб қилинади. 
Хўжалик субъектининг иқтисодий фаолияти давомида унда Низом 
капиталини ошириш ёки камайтириш зарурияти пайдо бўлиши мумкин. 
Бунда муассислар қарори билангина Низом капиталини ўзгартиришга йўл 
қўйилади ва матбуотда унинг ўзгариши ҳақида эълон берилади ҳамда таъсис 
хужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, 
Низом капиталининг оширилиши таъсисчиларнинг қўшимча қўйилмалари 
ҳисобига ёки тақсимланмаган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига амалга 
оширилиши мумкин. Масалан: хўжалик субъекти Низом капиталини 
тақсимланмаган фойда ҳисобидан 500000 сўмга оширишга қарор қилди. Бу 
бух-галтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади: 8710-
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётининг дебети ва 8330-Пай 
ва улушлар (юқоридаги таклиф бўйича 8330 ёки 8340 счёт) счётининг 
кредити
Баъзи ҳолларда Низом капиталига янги муассис келиб қўшилиши 
мумкин. Бу эса қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: 

Низом капитали улушини бир ёки бир неча шерикдан сотиб олиш; 

қўшимча сармоя киритиш. 
Бизнингча, ҳар иккала ҳолатда ҳам янги муассиснинг келиб қўшилиши 
жамиятнинг барча аъзолари томонидан маъқулланиши лозим. Агар муассис 
чиқиб кетаётган вақтда корхона маълум жамғарилган фойдага эга бўлса, у 
ҳолда таъсис ҳужжатларида белгиланган нисбатда у ҳам ўз ҳаққига эга 
бўлади. Шунингдек, давлат муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш билан 
тасдиқланган, аммо муассисларнинг тегишли қарорларисиз Низом 
капиталини ўзгартиришлари билан боғлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобида 
акс эттирилмайди
Акционерлик жамияти ўз акцияларини акционерлардан сотиб олиши
сотиши ёки бекор қилиши счётларда қуйидагича акс эттирилади: 
Дт-5000, 5100, 5200 ва бошқалар Кт-8610 
Бу акцияларни кейинчалик қайта сотиш счётларида қуйидагича акс
эттирилади: 
Дт-8610 Кт-4610 
Юқорида келтирилган ёзувлар натижасида 4610 – счётининг дебет 
томонида ҳосил бўлган қолдиқ акционерларниниг қарзини, яъни олинган 
акциялар учун тўланмаган маблағ ёки таъсис ҳужжатида эълон қилинган 
Низом фондига кўчирилиши лозим бўлган улуш миқдорини кўрсатади. Бу 
тўловлар ёки акция қиймати тўланганда келиб тушган маблағ суммасига


199 
4610 – 
счёти кредитланиб, Низом капитали миқдори ўзгаришсиз
қолдирилади. 
Акционерлар сотиб олган акциялар учун акционерлик жамияти 
фойдаси ҳисобидан дивиденд оладилар. Унинг миқдори хўжалик субъекти
хўжалик фаолияти натижаларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Фойдадан 
бюджетга солиқ, резерв капиталига, хўжалик субъекти умумий
мақсадларига ажратмалар қилингандан кейин акционерлар учун дивиденд
тўланади.
Бу счётларда рўйхатдан ўтказилган акциялар қийматининг чегарасидаги 
ёки пули тўланган акцияларнинг номинал қийматидаги Низом капитали акс 
эттирилади. Низом капиталининг ҳажми Низомда рўйхатдан ўтказилган 
суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Субъект Низом капиталининг 
кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори билан ва субъект 
низоми ҳамда бошқа таъсис ҳужжатларига ўзгаришлар киритилгандан сўнг, 
амалга оширилади. 
Таъсисчилар қўйилмаларининг ҳақиқий келиб тушиши 4610-«Низом 
капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётининг кредитига 
ўтказилади. 
8310-
«Оддий акциялар» счёти овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган оддий 
акцияларнинг қиймати қўшилган ҳолдаги акциядорлар капиталининг ҳолати 
ва ҳаракати тўғрисидаги ва имтиёзли акциялар учун тўланадиган 
дивидендлар қайд этилгандан кейин қолган соф даромадни тақсимлашда 
қатнашувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 
мўлжалланган. 
Низомда қайд қилинган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилган
таъсисчиларнинг улуши ва омонатларидан ташкил топган субъектнинг 
Низом капиталини рўйхатдан ўтказилгандан кейин таъсисчиларнинг улуши 
ва омонатларининг суммаси 8330 – «Улуш ва омонатлар» счётининг кредити
ва 4610 –«Низом капитали (фонди) га бадаллар бўйича таъсисчиларнинг
қарзлари» счётининг кредитида ва пул маблағларини, моддий ва
номоддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонида
кўрсатилади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish