160
Жадвал маълумотларини ўчириш (DELETE оператори)
Жадвалдаги сатрларни олиб ташлаш учун DELETE командаси ишлатилади.
Қуйидаги ифода EXAM_MARKS1 жадвалидан барча сатрларни олиб ташлайди.
DELETE * FROM EXAM_MARKS1;
Бунинг натижасида жадвал бўш бўлиб қолади(бундан сўнг
уни DROP TABLE
командаси билан олиб ташлаш мумкин).
Жадвал бир йўла бирорта шартни қаноатлантирадиган бир нечта сатрни олиб
ташлаш учун WHERE параметридан фойдаланиш мумкин. Масалан:
DELETE FROM EXAM_MARKS
WHERE STUDENT_ID=103;
Сатрлар гуруҳини олиб ташлаш ҳам мумкин :
DELETE FROM STUDENT1
WHERE CITY= ‘Москва’;
Жадвалларни ўзаро алоқасини ташкил этиш(м
уносабат)
Объектларни идентификациялаш учун ёки барча айтганда компьютер хотирасида
ёзувларнинг ўрнини аниқлашда маълумот элементи ишлатилади. Бу элементни биз калит
деб атаймиз. Калит объектни бир қийматли идентификацияласа, у
бирламчи калит
дейилади. Акс ҳолда иккиламчи калит дейилади. Агар объектларни идентификациялаш
учун бир нечта атрибутлар талаб этилса, бундай калит уланган калит деб аталади.
6.Жадвалларни ўзаро боғлаш
Агар А ва В гурухдаги объектлар берилган бўлса, улар орасидаги қуйидаги
мосликлар ёки муносабатларни ўрнатишимиз мумкин:
1. Бирга – бир (1:1)муносабат. А ва В объектлар тўплами орасида 1:1 муносабат
ўрнатилган
дейилади, агарда А объектнинг ҳар бир нусҳасига В
объектнинг битта
нусҳаси мос келса, ва аксинча, В объектнинг ҳар бир нусҳасига А объектнинг битта
нусҳаси мос келса.
2. Бирга – кўп (1:n) муносабат. А ва В объектлар тўпламида А объектнинг ҳар
бир нусҳасига В объектнинг бир нечта нусҳаси мос келса, шу билан бирга В объектнинг
ҳар бир нусҳасига А объектнинг биттадан кўп бўлмаган нусҳаси мос келса шундай
муносабат ҳосил бўлади.
3. Кўпга – бир (n:1) муносабат А ва В объектлар тўплами орасида ўрнатилса, унда
А объектнинг ҳар бир нусҳасига В объектнинг кўпи билан битта нусҳаси мос келади. В
объектнинг нусҳалари орасида шундайлари мавжудки, уларга А
объектнинг бир нечта
нусҳаси мос келади.
4. Кўпга – кўп (м: n) муносабат. А ва В объектлар орасида шундай муносабат
ўрнатилган дейилади, агарда А объектнинг ҳар бир нусҳасига В объектни бир нечта
нусҳаси мос келса ва аксинча.
Айтилган таърифларни график равишда қуйидагича ифодалаш мумкин:
1 : 1 (бирга бир) 1 :N (бирга кўп)
A B
A B
162
7. А ва Б объектлар тўплами орасида мослик турлари
SQL тили ва кўриниши
Маълумотлар билан ишлаш учун мўлжалланган МББТички тили икки қисмдан
ташкил топган:
Маълумотлар аниқлаш тили (DATA DEFINITION LANGUAGE
) ва маълумотлар
билан манипуляция қилиш тили (DATA MANIPULATION LANGUAGE)
DDL
тили маълумотлар база схемасини аниқлаш учун ишлатилади.
DML
тили базада сақланаётган маълумотларни ўқиш ва тиклаш учун ишлатилади.
Бу тиллар маълумотларни қисм тиллари юқори даражали дастурлаш тиллари
дейилади, чунки уларни таркибида барча хисобларни бажариш учун зарур бўлганда
бўладиган тил кострукциялари бўлмайди (шартли ўтиш
амаллари, ёки цикл оператори)
Маълумот
базаси
ишлайдиган
ихтиёрий
тил
фойдаланувчига
қуйидаги
имкониятларни бериши керак:
- Маълумот базаси ва жадвалларни тузилиши ва тафсифини ярата олиш
-маълумотлар билан манипуляция қилишни асосий амалларини жумладан жадвалга
маълумотларни киритиш,( қўшиш),уларни такомиллаштириш, жадвалдан маълумотларни
олиб ташлаш
-оддий ва мураккаб сўровларни бажариш
SQL ТИЛИНИНГ ВАЗИФАСИ. Маълумотлар базаси билан ишлаш тиллари
кўрсатилган масалаларни фойдаланувчи ким куч сарф қилиб ечиши имкониятини бериши
керак. Тилнинг командаларини тузилиши ва синтаксиси
етарли даражада содда ва
ўрганишга осон бўлиши керак. Бундан ташқари у универсал бўлиши керак. Яъни
қандайдир стандарт талабларига жавоб бериши керак. Бу эса уни команда структурасини
ва синтаксисини (ёзилишини) бир қанча МББТишлатишини имконини беради.
Бу талабларни барчасига SQL жавоб беради.
SQL-(STRUСTURE QUERY LANGUAGE)
(СТРУКТУРАЛАШГАН СЎРОВЛАР ТИЛИ
)
SQL маълумотларни алмаштириш тили бўлиб хисобланади, яъни у жадваллар
билан ишлаш мўлжалланган бўлиб, кирувчи маълумотлар талаб этилган чиқувчи
кўринишга эга холга айлантириб беради.
SQL тили иккита асосий компонентга эга:
-DDL тили (DATA DEFINITION LANGUAGE маълумотлар аниқлаш тили
) бу
маълумотлар баъзи структурасини аниқлаш ва маълумотларга мурожаатни бошқариш
учун мўлжалланган.
DML
тили
Do'stlaringiz bilan baham: